Sayt test rejimida ishlamoqda

Пазилов Маъмиржон Сабирджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Реклама матнларида сўз тартибининг когнитив-прагматик хусусиятлари,” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4748.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Рустамов Дилшодбек Абдувахидович филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/29.12.2022.Fil.156.01.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Қахорова Мавлуда Мукаррамовна, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реклама матнларида сўз тартибининг когнитив-прагматик хусусийатлари ҳамда ифода имконийатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
реклама матнларида сўз тартибининг когнитив-прагматик хусусиятлари илк бор махсус тадқиқот обйекти сифатида ўрганилиб, бунда реклама матнларида сўз тартибининг информатив, манипулятив-таъсир ҳамда експрессив-емоционал функсияси каби жиҳатлари аниқланган;
сўз тартибининг бадиий-тасвирий воситалар тизимида тутган ўрни ва бадиий қиймати реклама матнларида ҳамда дискурслар асосида когнитив-прагматик тадқиқ етилиб, бу борада сўз тартибининг лисоний табиати осҳиб берилиб, реклама матнларида ахборотнинг жозибадорлигини, таъсирсҳанлигини ошириш мақсадида доимий равишда ўзгарган сўз тартибидан, жумадан, шеърий мисралардан, мурожаат шаклларидан фойдаланиш, бу борада инверсийанинг поетик қиймати юқори екани ижтимоий тармоқ материллари таҳлили асосида исботланган;
реклама матнларида қўлланган сўз тартибининг когнитив асослари ва ментал механизмлари таҳлил етилиб, реклама адресатнинг диққатини жалб қилиш, хотирада сақланиб қолиш, ҳаракатга ундаш каби когнитив жарайонлари, шунингдек, адресатнинг психологик хусусиятлари, идрок қилиш жарайонлари ҳамда мотивацион омиллар каби психолингвистик асослари аниқланган;
реклама матнларида сўз тартибининг прагматик пресуппозициялар, импликатуралар, иллокутив мақсад ва перлокутив еффект каби  прагмалингвистик хусусиятлари ва уларнинг лисоний воситалари, шу билан бирга, миллий-маданий қарашлар, ментал стереотиплар ҳамда когнитив моделларнинг сўз тартибига таъсири каби лингвокултурологик жиҳатлари асосланиб, бу натижалар реклама лингвистикаси, когнитив тилшунослик, прагмалингвистика ва бошқа соҳалар ривожига муҳим ҳисса қўшиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Реклама матнларида сўз тартибини когнитив-прагматик тадқиқ етиш асосида:
диссертацияда таргибот мазмунидаги матн ва дискурсларда матн муаллифи, асосан, воқеа-ҳодиса ҳақидаги ҳиссий-таъсирий муносабатини ифодалашда унумли фойдаланиши, бундай матнларда юксак ифода имкониятларини ошириш мақсадида инверсияга мурожаат қилиб турилиши, реклама матнларида сўз тартибининг информатив, манипулятив-таъсир ҳамда експрессив-емоционал функсияси каби масалалар ҳақидаги хулосалардан 2019-2021-йилларга мўлжалланган Наманган муҳандислик-технология институти “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 7-октябрдаги 2494-024-сонли маълумотномаси). Натижада илмий иш реклама матнларида ахборотнинг жозибадорлигини, таъсирчанлигини ошириш мақсадида доимий равишда ўзгарган сўз тартибидан, жумладан, шеърий мисралардан, мурожаат шаклларидан фойдаланиш, бу борада инверсиянинг поетик қиймати юқори эканлиги асосланган;
диссертасиядаги сўз тартибининг прагматик пресуппозициялар, импликатуралар, иллокутив мақсад ва перлокутив еффектнинг бадиий-тасвирий воситалар тизимида тутган ўрни ва бадиий қиймати, реклама матнлари ва дискурсларда сўз тартибининг имкониятлари юқори эканлиги, оддий сўзлашув нутқида сўзнинг ўзгарган тартибидан фаол фойдаланилиши ва бу нутқнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши, реклама матнларида ахборотнинг жозибадорлигини, таъсирчанлигини ошириш мақсадида доимий равишда ўзгарган сўз тартибидан, жумаладан, шеърий мисралардан, мурожаат шаклларидан фойдаланиш билан боғлиқ илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 9-октябрдаги 04/2770-сонли маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида нутқий компетенсияни ривожлантирилишига доир назарий қарашлар бойитилган;
тадқиқотдаги реклама матнларида сўз тартибининг когнитив асослари ва ментал механизмлари: когнитив-прагматик хусусиятлари, турлари, ифода имкониятлари, бирламчи ва иккиламчи вазифалари, баддий тасвир воситаларни ҳосил қилишдаги ўрни, ёндош ҳодисаларга муносабати масалаларини ҳозирги материаллар мисолида ўрганиш доирасидаги илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” , “Ўзбекистон ёшлари”, “Болалар ва биз” номли дастурлари ссенарийсида (2024-йил июл ва сентябр ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-сентябрдаги 04-36-1000-сонли маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда сўз тартибининг бадиий-тасвирий воситалар тизимида тутган ўрни ва бадиий қиймати реклама матнларида ва дискурслар асосида когнитив-прагматик тадқиқ этилиб, бу борада сўз тартибибнинг лисоний табиати очиб берилган фикр ва таклифларда реклама материаллари тайёрлашда фойдаланилиши, реклама матнлари ва дискурсларда сўз тартибининг имкониятлари юқори эканлиги, оддий сўзлашув нутқида сўзнинг ўзгарган тартибдан фаол фойдаланилиши ва бу нутқнингнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши сифатида талқин қилиш орқали такомиллаштирилганлигини асосланганлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish