Қўзибоев Азиз Обидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ингичка толали ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш схемаларининг таъсири”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Qx1545
Илмий раҳбар Чоршанбиев Нурали Эсанпулотович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.05/28.08.2024.Qx.182.01.
Расмий оппонентлар: Орипов Раззоқ, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзанинг Сурхон-14, Марварид, Бўстон ва Ғузор навлари ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш схемаларининг таъсирини аниқлаш ва ишлаб чиқаришга тавсиялар бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзанинг Сурхон-14, янги яратилган Марварид, Бўстон, Ғузор навларининг қулай ўсиши, ривожланиши ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳосили олишда мақбул экиш схемаси аниқланиб, илмий асосланган;
ингичка толали ғўзанинг янги яратилган Марварид, Бўстон ва Ғузор навларининг 76х9,9х1 экиш схемасида (133 минг туп/га) парваришланганда фотосинтез фаолияти ўтиши учун қулай бўлиб, барг юзаси 3,45-3,46-3,33 м2/м2, фотосинтетик потенсиал 1,977-2,030-1,934 млн м2/га*кун, қуруқ модда миқдори 11,153-10,473-10,202 т/га, фотосинтез соф маҳсулдорлик 10,39-9,19-9,82 г*м2/сутка юқори бўлиши исботланган;
тақирсимон тупроқлари шароитида ингичка толали ғўза навларини 76х9,9х1 схемасида экиш ўсимлик илдизлари тупроқнинг 0-100 см қатламидаги қуруқ массаси 19,8-21,2 г атрофида бўлиб, Марварид ва Ғузор навларининг илдизлари (қуруқ масса 21,2-20,9 г) кучли тармоқланганлиги, асосий қисми (60,3-58,8 %) тупроқнинг 0-30 см қатламида тарқалиши аниқланган;
ингичка толали ғўза навларини 76х9,9х1 экиш схемасида парваришлаш ўсимликни ўсиши, ривожланиши учун мақбул шароит яратиб, пахта ҳосилдорлигини Марварид навида 43,1 с/га, Бўстон навида 41,5 с/га, Ғузор навида 41,3 с/га бўлишини таъминлаб, андоза Сурхон-14 навига нисбатан тегишлича 4,5; 2,9; 2,7 с/га, назорат 90х8,3х1 экиш схемасига нисбатан 3,7; 3,3; 2,6 с/га қўшимча пахта ҳосили олинганлиги илмий асосланган;
ингичка толали ғўзанинг Марварид, Бўстон, Ғузор навларини 76х9,9х1 экиш схемасида (133 минг туп/га) парваришлаш олинган пахта ҳосили ҳисобига соф фойдани тегишлича 22553,0; 21001,0; 20807,0 минг сўм/га, рентабеллик даражасини 79,7; 75,1; 74,5 % га юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ингичка толали ғўза навларининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш схемаларининг таъсири бўйича ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
пахтачиликка ихтисослашган агрокластерлар ва фермер хўжаликлари учун “Ингичка толали ғўза навларини 76х9,9х1 схемада экиб, юқори ва сифатли ҳосил олиш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 19-мартдаги 05/04-04-96-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома агрокластерлар ва фермер хўжаликлар учун амалий қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
Қашқадарё вилоятининг тақирсимон тупроқлари шароитида ингичка толали ғўзанинг Марварид, Ғузор, Бўстон, Сурхон-14 навлари қатор ораси 90х8,3х1 см, 76х9,9х1 см, 60х12,5х1 см схемаларда экиш технологияси Косон туманида (1,0 га), Нишон туманида (1,0 га), Қарши туманида (1,0 га), жами 3,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 19-мартдаги 05/04-04-96-сонли маълумотномаси). Натижада, 76х9,9х1 экиш схемасида парваришланганда назорат 90х8,3х1 экиш схемасига нисбатан Марварид навидан 4,5 с/га, Ғузор навидан 4,2 с/га, Бўстон навидан 4,3 с/га қўшимча ҳосил олинган.
Шунингдек, “Ингичка толали ғўза навларининг ривожланиш фазалари” номли ЭҲМ учун дастур (ДГУ 45988) ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 19-мартдаги 05/04-04-96-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу дастур агрокластерлар ва фермер хўжаликлар учун навларнинг ривожланиш фазаларини ҳисобга олган ҳолда мақбул экиш схемаларидан фойдаланиш учун қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда.