Косназаров Куатберген Кудайбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бурғилаш эритмалари учун техник ёғ кислоталари асосида эмулгатор сифатида сирт фаол моддаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5227.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Уринов Собир Насиллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техник ёғ кислоталари ва уларни қўллаш асосида бурғулаш эритмалари учун эмулгатор сифатида сирт фаол моддаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта ёғи техник ёғ кислоталаридан техник ёғ кислотаси этаноламидини (ТЁКЕА) синтез қилиш учун оптимал шароитлар ЁК:моноетаноламин нисбати 1:1,05-1,1, ҳарорат 130-140°C ва катализатор сифатида 1-3% натрий фосфатдан фойдаланиш реакция унумини 92-95% бўлишини таъминлайда, толуол билан азеотроп ҳайдаш сувни самарали ажратиб юборишга ёрдам беради, маҳсулотнинг кислота миқдорини <5 мг КОҲ/г га камайтиради ва ён жараёнларнинг олдини олиши аниқланган;
турли сирт фаол моддалар эмулсия хусусиятларига турли хил таъсир кўрсатиши: ТЁКЕА нефт/CаCл2 (12,5%) тизимида 1% да унинг қовушқоқлиги ва электр барқарорлигини 123 В га оширади, бироқ компонентларнинг синергетик таъсири туфайли электр барқарорликни 132 В гача оширади ва сув бераолишлик 2-3 мартага пасайтурадиган КСФМга нисбатан самарадорлиги паст, неонол электр барқарорликни 101 В бўлишини таъминлайди, бу эса коалесценсияланишни олдини олишда самарадорлиги пастлиги аниқланган;
оҳак-битумли бурғилаш эритмаларига КСФМ қўшилиши сув бераолишликни 1-2 см³/30 дақиқагача камайтиради, бу неонол асосидаги эритмаларга нисбатан 2-3 марта кам ва оҳак ўрнига сода ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиш pH даражаси 9-10 оралиғида барқарорлаштиради ва иссиқликка чидамлилик 170°C гача ортади, бу эса бундай эритмаларни бурғилашнинг агрессив шароитларига нисбатан барқарқарорлиги аниқланган;
КСФМ олиш технологияси ишлаб чиқилган, унинг таннархи 20268,7 сўм/кг ташкил этади, бу импорт қилинадиган неонол таннархидан 2,2 марта арзон, мазкур моддани қўллаш эмулсияларнинг электр барқарорлигини 30% га оширади ва сув бераолишликни 2-3 марта камайтиради ҳамда бурғилаш эритмаларининг барқарорлаштирувчи хусусиятларини ва иқтисодий самарадорликни яхшилаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ёғи техник ёғ кислоталари асосида сирт фаол моддаларни олиш бўйича илмий тадқиқот натижаларга асосида:
бурғилаш эритмаларининг янги таркиблари ва эмулгаторлар ишлаб чиқариш технологияси Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 12 мартдаги 01/18-526-сон маълумотномаси). Натижада, эмулгаторларнинг 1,0-1,5% миқдори барқарорлик ва кунлик чўкиш кўрсаткичларини минимал қийматларга (0,009-0,01 г/см³) камайтириш имконини беради;
бурғулаш эритмаларини эмулгирлаш учун пахта ёғи техник ёғ кислоталари аралашмаси асосидаги эмулгаторлар олиш технологияси Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 12 мартдаги 01/18-526-сон маълумотномаси). Натижада, эмулгаторлар сарфини 0,75-1,0% гача камайтириш мумкин бўлади, бу импорт аналогларни камайтиришга ва бурғулаш эритмаларини тайёрлаш учун ишлаб чиқариш харажатларини мақбуллаштириш имконини беради.