Қурбонов Завқиддинжон Ҳамидуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Цемент асосида керамик плиткаларни териш учун сувда эрувчан полимерлардан фойдаланиб композицион елимлаш аралашмаларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5536.
Илмий раҳбар: Талипов Нигматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: цемент асосида керамик плиткаларни териш учун сувда эрувчан полимерлардан фойдаланиб композицион елимлаш аралашмаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модификацияловчи қўшимчалардан фойдаланган ҳолда кам сув талаб қилувчи цемент-полимерли елимлаш аралашмаларининг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
цемент асосли композицион елимлаш аралашмаларига модификацияловчи қўшимчалардан қўшиш орқали қотиш жараёни механизми асосланган;
цемент асосли елимлаш аралашмалари таркибига модификацияловчи қўшимчалар қўшилганда аралашманинг адгезион мустаҳкамлигини 1,5 мартага ортиши аниқланган;
ишлаб чиқилган таркиб ёрдамида керамик плиталар учун кам сув талаб қилувчи цемент-полимер асосида елимлаш аралашмаларининг тез қотувчан юқори адгезион хоссага эгалиги ва силжишга бардошлилиги асосланган;
танланган таркиб бўйича кам сув талаб қилувчи цемент-полимер асосли елимлаш аралашмаларини ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
модификацияловчи қўшимчалардан фойдаланиб, умумий мустаҳкамлиги 25-30% га тенг бўлган цемент-полимер асосидаги елимлаш аралашмаларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Цемент асосида керамик плиткаларни териш учун сувда эрувчан полимерлардан фойдаланиб композицион елимлаш аралашмаларни ишлаб чикиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кам сув талаб қилувчи цемент-полимер ва сувда эрувчан полимерлар асосидаги тез қотувчи цемент-полимер елимлаш аралашмаларини олиш технологияси «BMAX BUILDING MATERIALS» МЧЖ ҚК корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2024 йил 27 декабрдаги 02/15-4100-сонли маълумотномаси). Натижада, 90 минутда қотадиган цемент-полимер елимлаш аралашмаларини вертикал юза билан бирикиш мустаҳкамлигини эса 1,65 МРа га ошириш имкониятини берган;
кам сув талаб қилувчи цемент-полимер ва сувда эрувчан полимерлар асосидаги тез қотувчи цемент-полимер елимлаш аралашмаларининг оптимал таркиби «BMAX BUILDING MATERIALS» МЧЖ ҚК корхонасида амалиётга жорий этилган («Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси» нинг 2024 йил 27 декабрдаги 02/15-4100-сонли маълумотномаси). Натижада, цемент-полимер елимлаш аралашмаларини оқувчанлиги 9,2 см, сувни ушлаб туриш кўрсаткичини эса 98,5% га ошириш имконини берган.