Кабилова Сайёра Абдукаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси
ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда эвфемизмнинг лисоний воқеланиши”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2559.
Илмий раҳбар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор;
Усмонова Шаҳодат Абдураҳимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда евфемизмнинг лисоний воқеланишининг семантик-структурал хусусиятлари ҳамда матннинг коммуникатив йахлитлигини таъминлашдаги роли ва уларни таржима қилиш усулларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда эвфемизмнинг грамматик, лексик ва синтактик сатҳларда шаклланиш усуллари, нутқ бўлаклари вазифасида фаоллашуви йоритилган;
дискурснинг аниқ замон ва маконда кечайотган ҳодиса эканлигини ҳисобга олган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларидаги публцистик дискурсда эвфемизмнинг темпораллик категорийаси доирасидаги монотемпорал ва политемпорал хусусийатлари, локаллик категорийаси доирасида намойон бўладиган автосемантик ва синсемантик белгилари ҳамда уларнинг шахс-сон категорийаларида иштироки аниқланган;
чоғиштирилайотган тиллар публицистик дискурсининг семантик йахлитлигини таъминлашда эвфемизмнинг анафорик ва катафорик муносабатни амалга оширишдаги роли исботланган;
эвфемизмнинг публицистик дискурсининг ахборий мазмунини ифодаловчи рема хусусийати ҳамда гапнинг бошланғич нуқтасини ифодаловчи тема вазифасида келиши далилланган;
публицистик матн доирасидаги эвфемизмнинг таржимада берилиши масалалари ўрганилиб, таржима жарайонида дастлаб уларни матн доирасида ажратиш, сўнгра унинг асл эвфемистик маъносини аниқлаш ва ниҳойат муқобил шаклини танлашга оид тавсийалар шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда эвфемизмнинг лисоний воқеланишини аниқлашга доир тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқотнинг эвфемизмларнинг публицистик матннинг ахборий мазмунини ифодаловчи рема хусусийати ҳамда гапнинг бошланғич нуқтасини ифодаловчи тема вазифасида келиши ва публисицтик матн доирасидаги эвфемизмларнинг таржимада берилиши масалалари билан боғлиқ жиҳатлари таҳлили натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Эрасмус + дастурининг 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли инновасион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 8-майдаги 954/02-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларга таржима жарайонида дастлаб эвфемизмларни матн доирасида ажратиш, сўнгра унинг асл эвфемистик маъносини аниқлаш, ва ниҳойат, муқобил шаклини танлашга оид тавсийалар шакллантирилган ва илмий нуқтайи назарда ёндашилиниб амалда тадбиқ этилган;
дискурснинг аниқ замон ва маконда кечайотган ҳодиса эканлигини ҳисобга олган ҳолда инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда эвфемизмнинг темпораллик категорийаси доирасидаги монотемпорал ва политемпорал хусусийатлари, локаллик категорийаси доирасида намойон бўладиган автосемантик ва синсемантик белгилари ҳамда уларнинг шахс-сон категорийаларида фаоллашувига оид олинган натижалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг “ТЕМПУС” дастури Темпус Прожеcт 544161-ТЕМПУС-1-2013-1-УК-ТЕМПУС-ЖПCР Астон Университй ДеТЕЛ “Девелопинг тҳе Теачинг оф Эуропеан ЛангуаГЭС: Модернизинг Лангуаге Теачинг тҳроугҳ тҳе девелопмент оф блендед Мастерс Программес” мавзусидаги тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 8-майдаги №955/02-сон маълумотномаси). Натижада, когнитив тилшунослик ва таржимашунослик каби фанларни ўқитишда ҳамда мазкур амалий лойиҳа бўйича электрон ресурслар, босма дарслик, назарий ҳамда амалий материаллар тайёрлашда манба бўлиб хизмат қилган.
диссертасиянинг инглиз ва ўзбек тиллари публицистик дискурсида эвфемизмларнинг лисоний воқеланиши ижтимоий, ахлоқий, этник, маданий ва психологик меъйорлар билан боғлиқлигининг ёритилиши, ўрганилаётган тиллар публицистик дискурсида эвфемизмларнинг грамматик, лексик ва семантик сатҳларида шаклланиш усуллари, нутқ бўлаклари вазифасида фаоллашуви билан боғлиқ хулоса ва натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эрасмус+дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2028-йил 8-майдаги №953/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида шакллантирилган модуллар контенти инглиз ва ўзбек тилларидаги публицистик дискурсда эвфемизмнинг лисоний воқеланишига оид маълумотлар билан тўлдирилди. Мазкур таҳлиллар орқали публицистик матн доирасидаги эвфемизмларнинг таржимада берилиши масалалари ўрганилиб, таржима жарайонида дастлаб уларни матн доирасида ажратиш, сўнгра унинг асл эвфемистик маъносини аниқлаш ва ниҳойат муқобил шаклини танлашга оид тавсийалар шакллантирилган ва лисоний бирликларни яхлит таҳлил қилиш амалга оширилган.