Sayt test rejimida ishlamoqda

Киличева Камола Музаффаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Эркин иқтисодий ҳудудларда инвестицион фаолликни ошириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4713
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент; Умурзоқов Жамолиддин Шербекович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эркин иқтисодий ҳудудларда инвестицион фаолликни ошириш масалалари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат зоналари иштирокчиларига экспорт прогнозларини бажариш бўйича экспортолди молиялаштиришга эҳтиёжи бўлган корхоналарга субсидия маблагʻларини ажратиш лозимлиги асосланган;
махсус иқтисодий ва саноат зоналарида мавжуд солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилмавий тайёргарлик ҳамда бўш ер ресурслари ҳақидаги маълумотларни самарали ва манзилли таргʻиб қилиш бўйича янги институционал тартибини жорий қилиш орқали  хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаоллигига ижобий таъсири асосланган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилганда қўшилган қиймат солигʻи ва божхона божини 120 кунгача муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкони бериш лозимлиги асослаб берилган;
 иқтисодий зоналарда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар механизмини такомиллаштиришда иқтисодий зоналар иштирокчилари учун махсус божхона тўловлари ставкалари вақтинча бекор қилиш ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Эркин иқтисодий ҳудудларда инвестицион фаолликни ошириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат зоналари иштирокчиларига экспорт прогнозларини бажариш бўйича экспортолди молиялаштиришга эҳтиёжи бўлган корхоналарга субсидия маблагʻларини ажратиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-майдаги “Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йигʻилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги ПҚ-179-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 1-майдаги 9/03-12-4703-сонли маълумотномаси) Натижада, экспорт фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошликни ошириш асосида экспорт прогнозларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига, корхоналар даромад базасини кенгайишига ва  ички иқтисодий мувозанатни мустаҳкамлашга эришилди ҳамда  саноат зоналарининг инвестицион жозибадорлиги 10 фоизга оширишга олиб келинган.
махсус иқтисодий ва саноат зоналарида мавжуд солиқ ва божхона имтиёзлари, инфратузилмавий тайёргарлик ҳамда бўш ер ресурслари ҳақидаги маълумотларни самарали ва манзилли таргʻиб қилиш бўйича янги институционал тартибини жорий қилиш орқали  хорижий ва маҳаллий инвесторлар фаоллигига ижобий таъсири бўйича таклифи 2023-йил 11-сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўгʻрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг 1-иловаси ИИ – Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишининг 48-мақсади ва 49-мақсадларида белгиланган вазифаларни янада такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 1-майдаги 9/03-12-4703-сонли, Тараққиёт стратегияси марказининг 20-январ 2025-йилдаги 36-сонли маълумотномалари) Натижада, махсус иқтисодий ва саноат зоналарнинг инвестициявий салоҳиятини намоён қилишга хизмат қилган ҳолда янги сармояларни жалб қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва экспорт ҳажмини 20 фоизга оширишга ижобий таъсир кўрсатган.
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни импорт қилганда қўшилган қиймат солигʻи ва божхона божини 120 кунгача муддатга кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкони бериш лозимлигига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатаси томонидан амалиётга қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022-йил 5-июлдаги 06/04-32/2366-сонли, Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 1-майдаги 9/03-12-4703-сонли маълумотномалари). Натижада, тадбиркорлик муҳитининг барқарорлигини  таъминлаш орқали иқтисодий ўсишнинг янги драйверларини шакллантиришга ёрдам берган.
иқтисодий зоналарда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар механизмини такомиллаштиришда иқтисодий зоналар иштирокчилари учун махсус божхона тўловлари ставкалари вақтинча бекор қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 15-майдаги “Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йигʻилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги ПҚ-179-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо саноат палатасининг 2025-йил 1-майдаги 9/03-12-4703-сонли маълумотномаси).  Натижада, махсус иқтисодий зоналарда республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун олиб кириладиган қурилиш материаллари учун божхона божи, аксиз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан озод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish