Хаджиматова Ирода Хамидуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ревматоид артритда бириктирувчи тўқималарни деструкциялашда биомаркерларининг клиник-диагностик ахамияти ва уларнинг жигар функционал холати билан боғлиқлиги” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Тib4497.
Илмий раҳбар: Каримов Маъриф Шакирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашева Гулчехра Рустамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ревматоид артритнинг клиник-иммунологик хусусиятларини жигарнинг функционал ҳолати билан боғлиқлигини баҳолаш ва у билан оғриган беморларни олиб бориш ҳамда даволаш алгоритмини мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ревматоид артритнинг фаоллиги қон зардобидаги матрикс металлопротеиназа 3 даражаси кўрсаткичига бевосита боғлиқлиги, қонда унинг даражасининг юқорилиги касаллик клиник кечишини башорат қилиши асосланган;
ревматоид артрит фаоллик даражаларининг клиник-лаборатор ва инструментал кўрсаткичлари билан жигар фаолиятининг пасайиши кўрсаткичлари ўртасида узвий боғлиқлик аниқланган;
қондаги матрикс металлопротеиназа 9 миқдорининг ревматоид артрит кечиши ва фаоллик даражалари билан жигар функционал кўрсаткичлари орасида корреляцион боғлиқлик аниқланган;
ревматоид артрит касаллигида яллиғланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда жигар функционал фаоллигининг баҳолаш ва даволаш тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ревматоид артритда бириктирувчи тўқималарни деструкциялашда биомаркерларининг клиник-диагностик ахамияти ва уларнинг жигар функционал холати билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ревматоид артритнинг фаоллиги қон зардобидаги матрикс металлопротеиназа 3 даражаси кўрсаткичига бевосита боғлиқлиги, қонда унинг даражасининг юқорилиги касаллик клиник кечишини башорат қилиши асосланганлиги Республига ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 04.12.2024 йил 62/4-сонли ва Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.12.2024 йилдаги 109-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 11 апрелдаги 000108-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларда ревматоид артрит фаоллигини эрта ташхислаш ва баҳолаш, шунингдек, жигардаги функционал бузилишларни башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артрит ва жигар функционал бузилишлари фаоллигини эрта ташхислаш ва башорат қилиш натижасида беморларнинг шифохонада даволаниш муддати қисқартирилди ҳамда ташхислаш ва даволашга кетадиган маблағлар тежалишига эришилди. Хулоса: ревматоид артритда жигар функционал бузилишлари мавжуд беморлар ҳолатини олдиндан башорат қилиш ва ўз вақтида ташхислаш уларнинг соғлиғини сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: ревматоид артрит фаоллик даражаларининг клиник-лаборатор ва инструментал кўрсаткичлари билан жигар фаолиятининг пасайиши кўрсаткичлари ўртасида узвий боғлиқлик аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 04.12.2024 йилдаги 62/4-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.12.2024 йилдаги 109-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 11 апрелдаги 000108-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда жигар функциясини баҳолашда иммунологик, клиник-биокимёвий ва инструментал тадқиқотлар натижаларининг аҳамияти исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: бўғим синдромининг оғирлик даражасини эрта ташхислаш ва жигар функциясининг пасайишида яллиғланиш олди ситокинларининг фаоллашиш даражасини аниқлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: ревматоид артритда жигар функционал бузилишлари бўлган беморлар тақдирини башоратлаш ва ўз вақтида ташхислаш соғлиқни сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ муддат давомида сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлик ва ўлим хавфини камайтириш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: қондаги матрикс металлопротеиназа 9 миқдорининг ревматоид артрит кечиши ва фаоллик даражалари билан жигар функционал кўрсаткичлари орасида корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 04.12.2024 йилдаги 62/4-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.12.2024 йилдаги 109-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 11 апрелдаги 000108-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ревматоид артрит билан оғриган беморларда иммунологик яллиғланиш кўрсаткичларини аниқлаш орқали жигар фаолияти бузилишларини эрта ташхислаш ва башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ревматоид артритда жигар функциясининг пасайишини эрта ташхислаш ва башоратлаш орқали беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш, ташхислаш ва даволашга сарфланадиган маблағларни тежашга эришилган. Хулоса: ревматоид артритда жигар фаолияти пасайган беморларда яллиғланиш кўрсаткичларини ўз вақтида ташхислаш натижасида аниқлаш соғлиқни сақлаш, меҳнат қобилияти ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кўникмаларини узоқ вақт давомида сақлаб қолиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва даволаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: ревматоид артрит касаллигида яллиғланиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда жигар функционал фаоллигининг баҳолаш ва даволаш тамойиллари асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг 04.12.2024 йилдаги 62/4-сонли буйруқ ҳамда Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 20.12.2024 йилдаги 109-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 11 апрелдаги 000108-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик таҳлиллардан фойдаланиш, хусусан ММП-9 кўрсаткичининг оғирлиги, касалликларнинг биомаркёри сифатида суяк-бўғим тизими ҳамда эрта ноинвазив диагностика усуллари РАда жигардаги патологик ўзгаришларни эрта аниқлаш, жигарнинг анатомик-физиологик ҳолати бузилишини ташхислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: жигарнинг функционал ўзгаришларини ташхислашнинг тавсия этилган усули самарадорлигига ревматоид артритнинг паст фаоллигига эга бўлган гепатопротекторлар гуруҳини беморларга тавсия қилиш орқали эришиш мумкин. Бу жигарнинг тузилишга оид функционал ҳолатидаги қайтмас патологик ўзгаришларнинг кейинги ривожланишини олдиндан тўхтатиш имконини беради. Хулоса: ревматоид артрит билан оғриган беморларда бириктирувчи тўқима деструкцияси биомаркерларининг кўтарилиши натижасида юзага келадиган жигардаги функционал бузилишларни эрта аниқлаш, ревматоид артритнинг юқори фаоллиги шароитида жигар тўқимасида кейинги патологик жараёнларнинг ривожланишини клиник ва лаборатория усуллари ёрдамида башорат қилиш ҳамда ташхислаш даволашни ўз вақтида бошлашга, юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишни такомиллаштиришга, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга имкон яратади.