Эргашева Муниса Якубовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда ногиронликнинг тиббий-ижтимоий жиҳатлари ва ногирон болаларни реабилитация қилишни такомиллаштириш», 14.00.12-Тиббий реабилитология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Tib877.
Илмий раҳбар: Ярмухамедова Наргиза Анваровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Собирова Гўзал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори; Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Рахматова Санобар Низамовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалик ногиронлиги хусусиятларининг тиббий-ижтимоий жиҳатларини ўрганиш ва ногирон болаларни реабилитация қилишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор болаликдан ногиронликнинг динамикасига оид ретроспектив таҳлил олиб борилган ва унинг барқарор ўсиш тенденцияси мавжудлиги, ҳудудлар кесимида ҳамда болалар ёш гуруҳлари бўйича таҳлили асосида, охирги 3 йил давомида ногирон болаларнинг улуши ҳар 10000 болага нисбатан 1,12 дан 1,76 гача ошганлиги аниқланган;
болаларда ногиронликка олиб келувчи тиббий ва ижтимоий хавф омилларининг (онанинг ёши 38 ёшдан катта бўлиши, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, биринчи ва тўртинчи ҳомиладорликдан туғилиш, камқонлик, TORCH инфекциялари, туғруқлар оралиғи 1 - 2 йилни ташкил этиши, туғилиш вақтида Aпгар шкаласи бўйича 4 - 6 баллга баҳоланганлиги ва боланинг етарли вазнга эга эмаслиги) асосий роли исботланган;
она ва болага боғлиқ турли биологик, ижтимоий омилларни балл тизими билан баҳолаш орқали болада ногиронлик ривожланиши эҳтимолини аниқлашни прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
болалар бош мия фалажининг спастик диплегия тури юзасидан ногиронлиги бўлган болаларни уй шароитида бемор ва шифокор ўртасида масофавий алоқани таъминловчи мобил электрон платформани (bbmf.uz) ишлаб чиқиш асосида комплекс соғломлаштириш ва тиббий реабилитация қилиш такомиллаштирилган;
илк бор болалар бош мия фалажининг спастик диплегия тури юзасидан ногиронлиги бўлган болалар учун такомиллаштирилган комплекс тиббий реабилитация алгоритми самарадорлиги 6 ой давомида 68,5% да сақланиб қолинган ва реабилитация таркибига транскраниал магнит стимуляция (ТМС) усули қўлланилиши орқали янги ҳаракат кўникмалари шаклланиши натижасида ҳаёт сифати яхшиланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор болаликдан ногиронликнинг динамикасига оид ретроспектив таҳлил олиб борилган ва унинг барқарор ўсиш тенденцияси мавжудлиги, ҳудудлар кесимида ҳамда болалар ёш гуруҳлари бўйича таҳлили асосида, охирги 3 йил давомида ногирон болаларнинг улуши ҳар 10 000 болага нисбатан 1,12 дан 1,76 гача ошганлиги аниқланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 6-ноябрдаги № 3 сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Болалар ногиронлигининг хавф омиллари ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари” ва “Болалар бош мия фалажида реабилитацияни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлими амалиётига 6.01.2025 йилдаги 26-т-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 23.01.2025 йилдаги 119-4-69-ТВ/2025-сонли буйруқ, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 24.12.2024 йилдаги 5462-3-55-ТВ/2024-сонли буйруқ, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлимиги 16.12.2024 йилдаги 127-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: республикада ногирон болалар улушининг статистикаси асосида ошишининг аниқланиши ногирон болалар туғилишини олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш ҳамда сўровнома ишлаб чиқишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: ногирон болалар улушини аниқлаш ҳар бир вилоят ва туманлар кесимида ногиронликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кенгайтириш орқали болалар ногиронлигини қисқартиш ҳамда ногиронлик нафақалари сонини камайтиришга имкон берган. Хулоса: Ўзбекистон Республикасида охирги 3 йил давомида ногирон болалар улуши ортишининг аниқланиши болалар ногиронлигини олдини олиш тадбирларини такомиллаштиришга асос бўлган.
иккинчи илмий янгилик: болаларда ногиронликка олиб келувчи тиббий ва ижтимоий хавф омилларининг (онанинг ёши 38 ёшдан катта бўлиши, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, биринчи ва тўртинчи ҳомиладорликдан туғилиш, камқонлик, TORCH инфекциялари, туғруқлар оралиғи 1 - 2 йилни ташкил этиши, туғилиш вақтида Aпгар шкаласи бўйича 4 - 6 баллга баҳоланганлиги ва боланинг етарли вазнга эга эмаслиги) асосий роли исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 6-ноябрдаги № 3 сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Болалар ногиронлигининг хавф омиллари ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари” ва “Болалар бош мия фалажида реабилитацияни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлими амалиётига 6.01.2025 йилдаги 26-т-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 23.01.2025 йилдаги 119-4-69-ТВ/2025-сонли буйруқ, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 24.12.2024 йилдаги 5462-3-55-ТВ/2024-сонли буйруқ, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлимиги 16.12.2024 йилдаги 127-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар ногиронлигига олиб келувчи асосий она ва болага боғлиқ турли биологик, ижтимоий хавф омиллар асосланган, жумладан, онанинг туғруқ вақтидаги ёши, ота-онанинг қариндошлиги, яқин қариндошларида ногиронликка олиб келган касалликлар мавжудлиги, онанинг меҳнат фаолияти, маълумоти ҳамда зарарли одатлари мавжудлиги, ногирон бола туғилган ҳомиладорлик сони ва ҳомиладорликлар ўртасидаги муддат, онанинг жорий ҳомиладорлик вақтида бўлиб ўтган соматик касалликлари, ногирон боланинг туғилгандаги гестация муддати ва вазни, Апгар шкаласи бўйича бали. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ногиронлигига олиб келувчи хавф факторларининг аниқланиши ногирон болалар туғилишининг олди олиш, болаларда ногиронликни эрта аниқлаш ва болалар ногиронлик ҳолатларини камайтириш орқали нафақалари сонини қисқартиришга имкон берган. Хулоса: болалар ногиронлигига олиб келувчи асосий она ва болага боғлиқ турли биологик, ижтимоий хавф омиллар аниқланган ва уларни олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштиришга асос бўлган.
учинчи илмий янгилик: она ва болага боғлиқ турли биологик, ижтимоий омилларни балл тизими билан баҳолаш орқали болада ногиронлик ривожланиши эҳтимолини аниқлашни прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 6-ноябрдаги № 3 сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Болалар ногиронлигининг хавф омиллари ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари” ва “Болалар бош мия фалажида реабилитацияни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлими амалиётига 6.01.2025 йилдаги 26-т-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 23.01.2025 йилдаги 119-4-69-ТВ/2025-сонли буйруқ, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 24.12.2024 йилдаги 5462-3-55-ТВ/2024-сонли буйруқ, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлимиги 16.12.2024 йилдаги 127-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: она ва болага боғлиқ турли биологик, ижтимоий омилларни баллда баҳолаш орқали болада ногиронлик юз бериш эҳтимолини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу сўровнома асосида болалар ногиронлигини прогнозлаштириш орқали ногирон болалар туғилишининг олди олиниб, ногиронлик нафақалари сонини камайтиришга имкон берган. Хулоса: махсус жадвалдаги саволларга берилган жавоблар баллда баҳолаш асаб тизими касалликлари юзасидан ногиронлик ривожланиш хавфини прогнозлаш инконини берган, жумладан, хавф юқори – 24-29 балл; хавф ўртача – 20-23 балл; хавф кам – 16-19 балл ва хавф йўқ – <15 балл.
тўртинчи илмий янгилик: болалар бош мия фалажининг спастик диплегия тури юзасидан ногиронлиги бўлган болаларни уй шароитида бемор ва шифокор ўртасида масофавий алоқани таъминловчи мобил электрон платформани (bbmf.uz) ишлаб чиқиш асосида комплекс соғломлаштириш ва тиббий реабилитация қилиш такомиллаштирилганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 6-ноябрдаги № 3 сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Болалар ногиронлигининг хавф омиллари ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари” ва “Болалар бош мия фалажида реабилитацияни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлими амалиётига 6.01.2025 йилдаги 26-т-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 23.01.2025 йилдаги 119-4-69-ТВ/2025-сонли буйруқ, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 24.12.2024 йилдаги 5462-3-55-ТВ/2024-сонли буйруқ, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлимиги 16.12.2024 йилдаги 127-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болалар бош мия фалажига чалинган беморларни уй шароитида комплекс соғломлаштириш ва тиббий реабилитация тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш учун мобил электрон илова ишлаб чиқилган. Беморлари реабилитация давомида уйда шуғулланиш ва машқларни бажариш учун беморлар ва врач билан масофавий алоқани таъминлаб берувчи bbmf.uz платформасидан фойдаланилган. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар реабилитация давомида уйда шуғулланиш ва машқларни бажариши уларни реабилитация марказига ёки стационарга мурожаат қилиш сонини қисқартирган. Бир кунлик ётоқ ва овқат пули 45.000 сўмни ташкил этади. 20 кун учун 1 та болага 900000 сўм сарфланган. Бу билан бюджет маблағларидан хар бир бола учун 900000 сўм тежаб қолинган. Хулоса: ББМФ бўлган болаларни уй шароитида комплекс соғломлаштириш уларнинг жисмоний ва ижтимоий фаоллигини ошириш, шифокорларнинг масофавий назорати ва амалий тавсиялар бериб бориб, доимий мулоқотини таъминлаш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: илк бор болалар бош мия фалажининг спастик диплегия тури юзасидан ногиронлиги бўлган болалар учун такомиллаштирилган комплекс тиббий реабилитация алгоритми самарадорлиги 6 ой давомида 68,5% да сақланиб қолинган ва реабилитация таркибига транскраниал магнит стимуляция (ТМС) усули қўлланилиши орқали янги ҳаракат кўникмалари шаклланиши натижасида ҳаёт сифати яхшиланиши исботланганлиги Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2024 йил 6-ноябрдаги № 3 сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Болалар ногиронлигининг хавф омиллари ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари” ва “Болалар бош мия фалажида реабилитацияни такомиллаштириш” номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Бу бўйича Қашқадарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлими амалиётига 6.01.2025 йилдаги 26-т-сонли буйруқ, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 23.01.2025 йилдаги 119-4-69-ТВ/2025-сонли буйруқ, Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалиётига 24.12.2024 йилдаги 5462-3-55-ТВ/2024-сонли буйруқ, Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази болалар асаб касалликлари бўлимиги 16.12.2024 йилдаги 127-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник Кенгашининг 07.05.2025 йилдаги 17/12-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган комплекс реабилитация алгоритмини қўллаш оқали ББМФ бўлган болаларда ҳаракат функцияларини эрта тиклаш ва асоратлар ривожланиш хавфини камайтириш имконини берган, бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: ББМФ ташхиси билан болалар йилига 3, 4 марта реабилитация марказда ёки стационарда 15, 20 кундан даволанган. Бир кунлик ётоқ ва овқат пули 45000 сўмни ташкил этган. 20 кун учун 1 та болага 900000 сўм сарфланади. Агар 1 йилда 4 марта ётиб даволанса жами 3600000 сўм сарфланган. Бизни алгоритм бўйича реабилитациядан ўтиш 6 ойда 1 марта яъни йилига 2 марта 20 кундан ўтказилган. Бу билан бюджет маблағларидан ҳар бир бола учун 1800000 сўм тежаб қолинган. Хулоса: ББМФ спастик диплегия тури юзасидан ногиронлиги бўлган болаларда ТМС ёрдамида электр стимуллашнинг самарадорлиги математик моделлаштриш орқали исботланган.