Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилов Нодир Раҳимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХВ – ХВИИИ асрлар француз тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг тадқиқ этилиши, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1165
Илмий раҳбар: Усмонов Бахриддин Ахмедович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Дониёров Алишер Худайбердиевич – тарих фанлари доктори, Расулова Дурдона Бахроновна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХВ – ХВИИИ асрларда Францияда Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ўргалинишини тарихшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Францияда (ХВ – ХВИИИ асрлар) Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ўрганилиши тўрт босқичда кечганлиги ва унинг биринчи босқичи (ХИВ аср охири – ХВ аср бошлари) Усмонли турк султони Йилдирм Боязидга қарши шарқдан иттифоқчи излаш жараёнида Амир Темур тарихини ўрганишга киришилганлиги, иккинчи босқич (ХВИ аср) Франциядаги диний урушларга барҳам бериш, марказлашган давлат тартиботини кучайтириш жараёнида Амир Темурнинг давлатчилик тажрибасини ўрганишга эҳтиёжнинг ошганлиги, учинчи босқич (ХВИИ – ХВИИИ аср бошлари) мутлақ монархия тартиботининг ўрнатилиши, Франция қироллиги таъсирининг шарқда ошиб бориши доирасида Амир Темур тарихига оид манбаларнинг кенг тадқиқ этилиши, тўртинчи босқич (ХВИИИ аср) француз маърифатпарварлигида инсониятнинг ягона тарихини яратиш ва жаҳон сивилизациясига ҳисса қўшган халқлар тарихини ўрганишнинг тараққий этиши билан изоҳланиши далилланган; 
ХХ асрда рус шарқшуноси А.Й.Якубовский томонидан билдирилган темурийлар даври муаррихлари Москва шаҳрининг жойлашуви бўйича тўғри тасаввурга эга бўлмаганлиги ҳақидаги фикр, аслида ХВИИИ асрда француз шарқшуноси Л.Лангленинг шу мазмундаги нотўғри хулосаси таъсирида келиб чиққанлиги асосланган;
Ғарбий Европада Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини турли тарихий манбаларни қиёсий таҳлил этиш асосида чуқур ва кенг тадқиқ этган илк тарихчи олим Барталеми дъЕрбело эканлиги далилланган;
ХВИИ асрда Францияда нашр ишлари устидан қаттиқ цензура ўрнатилган шароитида ҳам қироллик ҳукуматининг хайриҳоҳлиги натижасида Амир Темур тарихига оид бир нечта нашрлар эълон қилинганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХВ – ХВИИИ асрлар француз тарихшунослигида Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг тадқиқ этилиши бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХВ – ХВИИИ аср Францияда Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятининг ўрганилиши тўрт босқичда кечганлиги ва унинг биринчи босқичи (ХИВ аср охири ХВ аср бошлари) Усмонли турк султони Йилдирм Боязидга қарши шарқдан иттифоқчи излаш жараёнида Амир Темур тарихини ўрганишга киришилганлиги, иккинчи босқич (ХВИ аср) Франциядаги диний урушларга барҳам бериш, марказлашган давлат тартиботини кучайтириш жараёнида Амир Темурнинг давлатчилик тажрибасидан фойдаланиш мақсад қилинганлиги, учинчи босқич (ХВИИ – ХВИИИ аср бошлари) мутлақ монархия тартиботининг ўрнатилиши, Франция қироллиги таъсирининг шарқда ошиб бориши доирасида Амир Темур тарихига оид манбаларнинг тадқиқ этилиши, тўртинчи босқич (ХВИИИ аср) француз маърифатпарварлигида инсониятнинг ягона тарихини яратиш ва жаҳон сивилизациясига ҳисса қўшган халқлар тарихини ўрганишнинг тараққий этиши билан изоҳланиши каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тарихий савол” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 31-июлдаги 06-31-904-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг Амир Темур тарихини ХВ – ХВИИИ асрларда Францияда ўрганилишига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
ХХ асрда рус шарқшуноси А.Ю.Якубовский томонидан билдирилган темурийлар даври муаррихлари Москва шаҳрининг жойлашуви бўйича тўғри тасаввурга эга бўлмаганлиги ҳақидаги фикр, аслида ХВИИИ асрда француз шарқшуноси Л.Лангленинг шу мазмундаги нотўғри хулосаси таъсирида келиб чиққанлиги каби маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 23-июлдаги 04-05/2750-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих бўлими” фондини бойитишга, музейнинг Амир Темур тарихига оид манбаларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ғарбий Европада Амир Темур ҳаёти ва давлатчилик фаолиятини турли тарихий манбаларни қиёсий таҳлил этиш асосида чуқур ва кенг тадқиқ этган илк тарихчи олим Барталеми дъЕрбело эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг “Тарихий савол” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 31-июлдаги 06-31-904-сон маълумотномаси). Фойдаланилган материаллар кўрсатувнинг мазмунан ва илмий далилларга бой ҳамда қизиқарли бўлишини таъминлаган;
ХВИИ асрда Францияда нашр ишлари устидан қаттиқ цензура ўрнатилган шароитида ҳам қироллик ҳукуматининг хайрихоҳлиги натижасида Амир Темур тарихига оид бир нечта нашрлар эълон қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозициясини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024-йил 23-июлдаги 04-05/2750-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу материаллар музейнинг “Тарих бўлими” фондини бойитишга, музейнинг Амир Темур тарихига оид манбаларини илмийлик ва ишончлилик жиҳатдан такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish