Азимов Сарвар Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шишасимон тана деструкциясининг лаборатор маркёрларининг диагностик ахамияти” 14.00.25 – Клиник-лаборатор ва функционал диагностика, 14.00.08 – Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Tib4977.
Илмий раҳбарлар: Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Касимова Мунирахон Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019. Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Мухамедова Нурхон Халимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Махкамова Дилбар Камалджановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шишасимон тана деструкцияси ташхислашда лаборатор маркёрларини аҳамиятини мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда липид спектри кўрсаткичларининг ортиши ва гиперхолестеринемия ривожланиши исботланган;
шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда липидларнинг перикисли оксидланиши биомаркёрлари малон диальдегид ва диен конъюгатларининг қон зардобидаги даражасининг ошиши аниқланган;
антиоксидант тизими биомаркёрларининг диагностик кўрсаткичлари (супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатион-редуктаза, каталаза, цитохром-C ва азот оксиди) аниқланган ва улар шишасимон тана деструкцияси ривожланишининг дастлабки башоратини белгилари эканлиги асосланган;
шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда гиполипидемик ва антиоксидант терапиянинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шишасимон тана деструкцияси ташхислашда лаборатор маркёрларини аҳамиятини мувофиқлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда липид спектри кўрсаткичларининг ортиши ва гиперхолестеринемия ривожланиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Термез филиалининг 24.11.2024 йил 38/1-Т сон ва Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Навоий вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 18.11.2024 йилдаги 41 сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: шишасимон тана деструкцияси мавжуд беморларда ташхисотни мувофиқлаштиришни ўрганиш ушбу турдаги беморларни касалланишини камайтиради ва касалликнинг олдини олишга ёрдам беради, бу эса даволаш муолажаларини ўз вақтида мақсадли равишда амалга оширишга шунингдек, ушбу тоифадаги беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шишасимон тана деструкцияси мавжуд беморлар клиник лаборатор ташхисоти учун башоратлаш мезони сифатида оксидловчи тизим биомаркерлари ва липид спектри кўрсаткичларини баҳолаш касалликни тўғри ташхислаш ва клиник кечишини башорат қилиш учун янада малакали, ишончли ёндашувни таъминлайди ва даволаш ҳамда профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: Шишасимон тана деструкцияси мавжуд беморларни клиник лаборатор ташхисоти учун башоратлаш мезон сифатида оксидловчи тизим биомаркерлари ва липид спектри кўрсаткичларини баҳолаш тавсия қилинади.
иккинчи илмий янгилик: шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда липидларнинг перикисли оксидланиши биомаркёрлари малон диальдегид ва диен конъюгатларининг қон зардобидаги даражасининг ошиши аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Термез филиалининг 24.11.2024 йил 38/1-Т сон ва Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Навоий вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 18.11.2024 йилдаги 41 сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари шишасимон тана деструкцияси билан боғлиқликда оксидант-антиоксидант мувозанатининг оксидантлар туфайли бузилиши кўрсатилиб, кўзнинг хиралашуви 5 йилдан кўпроқ муддатда давом этган беморлар қонида кўриш ўткирлиги 5 йилдан кам давом этганларга қараганда АОС (анти оксидант тизими) кўрсаткичининг паст эканлиги аниқланади. Иқтисодий самарадорлик: 2-гуруҳ беморларида малон диальлегид кўрсаткичлари (р<0,001) ва қон зардобида супероксидаздисмутаза (р<0,001) 1 ва 3-гуруҳ беморлари ҳамда назорат гуруҳига нисбатан юқори бўлди. Бу эса беморларда касаллик асоратлари ривожланишини, касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради. Хулоса: Шишасимон тана деструкцияси аниқланган беморлар қонида липидларнинг перекис оксидланиш ва анти оксидант тизими кўрсаткичларини ўлчаш ушбу икки касаллик ривожланишининг патофизиологик асосини шакллантиради, бу қўшимча диагностик мезон ва башоратловчи аҳамиятга эга бўлиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: антиоксидант тизими биомаркёрларининг диагностик кўрсаткичлари (супероксиддисмутаза, глутатионпероксидаза, глутатион-редуктаза, каталаза, цитохром-C ва азот оксиди) аниқланган ва улар шишасимон тана деструкцияси ривожланишининг дастлабки башоратини белгилари эканлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Термез филиалининг 24.11.2024 йил 38/1-Т сон ва Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Навоий вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 18.11.2024 йилдаги 41 сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: шишасимон тана деструкцияси аниқланган беморлар қонида ЛПО (липидларнинг перекис оксидланиш) ва АОС (анти оксидант тизими) кўрсаткичларини ўлчаш ушбу касаллик ривожланишининг патофизиологик асосини шакллантиради, бу қўшимча диагностик мезон ва башоратловчи аҳамиятга эга бўлиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: шишасимон тана деструкцияси мавжуд беморлар клиник лаборатор ташхисоти учун башоратлаш мезони сифатида оксидловчи тизим биомаркерлари ва липид спектри кўрсаткичларини баҳолаш касалликни тўғри ташхислаш ва клиник кечишини башорат қилиш учун янада малакали, ишончли ёндашувни таъминлайди ва даволаш ҳамда профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини беради. Хулоса: Шишасимон тана деструкцияси мавжуд беморларни эрта аниқлаш шишасимон тана деструкцияси ривожланишини олдини олишга катта ёрдам бериши имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: шишасимон тана деструкцияси бўлган беморларда гиполипидемик ва антиоксидант терапиянинг самарадорлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази Термез филиалининг 24.11.2024 йил 38/1-Т сон ва Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Навоий вилояти кўз касалликлари шифохонасининг 18.11.2024 йилдаги 41 сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: Шишасимон тана деструкцияси аниқланган беморларда гиполипидемик ва антиоксидант терапия хар хил турдаги деструкцияларни самарали даволаш усули бўлиб, касалликлни зўрайиб боришини олдини олади ҳамда уларнинг асоратларини даволаш учун катта моддий харажатлардан қочиш, мақсадли терапевтик ва профилактика чораларини ўтказиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф қилинган мезонлар кетма-кетлигидан фойдаланган ҳолда ҳар бир бемор учун умумий диагностик тежаш имконини берган. Шишасимон тана деструкциясини маркёрларининг диагностик ахамиятини баҳолашда диагностик ва башоратлаш мезонларининг ишлаб чиқилган алгоритми эрта ташхислашга имкон берган. Хулоса: Шишасимон тана деструкциясини даволашда ушбу терапияни даволаш стандартларига киритилиши беморларда касаллик асоратлари ривожланишини, касалхонага қайта ётишлар сонини ва кунини ҳамда даволаш учун кетадиган харажатларни камайтириш орқали иқтисодий самара беради.