Абдукаримова Нозима Ташпулатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Митрал стеноз кузатилган хомиладор аёлларда акушерлик тактикасини танлашга дифференциал ёндашув асослари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib2991.
Илмий рахбар: Асатова Мунира Мирюсуповна тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадиева Саодатхон Мансуровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негматуллаева Мастура Нуруллаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда гемодинамик кўрсаткичлар ва бачадон-плацентар қон оқими хусусиятларини туғруқдаги акушерлик тактикаси ва туғруқ усулларига қараб аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
митрал стеноз билан оғриган беморларда ҳомиладорлик, туғиш ва туғруқдан кейинги даврда асосий гемодинамик кўрсаткичларни мониторинг қилиш орқали гемодинамик асоратларни ривожланиш хавфини, пронозлаш ва махсус профилактика ва терапевтик тадбирларни амалга ошириш имкониятларини баҳолашда компенсатор механизмларнинг прогностик ўрни асосланган;
митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда она ва ҳомилада қон айланишининг бузилиши ва онада юрак етишмовчилиги, онада етишмовчилик мавжудлигидан қатъи назар, юракнинг чап қоринча қон хайдаш фракциясининг (55-70%) ўзгаришига олиб келиши исботланган;
илк бор митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда юрак нуқсони ва ҳомиладорликдан келиб чиқадиган мослашувчан ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда гемодинамик кўрсаткичларни баҳолаш орқали она ва чақалоқда акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш учун туғруқ усулини танлашга дифференциал ёндашиш зарурлиги исботланган;
илк бор митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда вақтидан олдин кесар кесиш амалиёти амалга оширилганда чақалоқларда асоратлар сонини ортиши, туғруқдан олдин метаболик терапия билан табиий туғиш эса бу асоратлар сонини камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда гемодинамик кўрсаткичлар ва бачадон-плацентар қон оқими хусусиятларини туғруқдаги акушерлик тактикаси ва туғруқ усулларига қараб аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: митрал стеноз билан оғриган беморларда ҳомиладорлик, туғиш ва туғруқдан кейинги даврда асосий гемодинамик кўрсаткичларни мониторинг қилиш орқали гемодинамик асоратларни ривожланиш хавфини, пронозлаш ва махсус профилактика ва терапевтик тадбирларни амалга ошириш имкониятларини баҳолашда компенсацион механизмларнинг ўрни асосланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 ноябрда 12у-т/8-сон билан тасдиқланган «Митрал стеноз кузатилган аёлларда ҳомиладорлик ва туғишни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали бўйича 05.01.2024 йилдаги 10-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 28.12.2023 йилдаги 110-сон амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: митрал стеноз кузатилган хомиладор аёлларда она гемодинамикасидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш она ва хомила томонидан кузатилиш ихтимоли бўлган асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: юрак қон томир етишмовчилигини стационар шароитида ташхислаш учун сарфланадиган 1720000 сўм бюджет маблағлари митрал стеноз кузатилган аёлларда юрак қон томир етишмовчилиги ўсишини динамикада 4 марта текширув ўтказиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда она ва ҳомилада қон айланишининг бузилиши, шунингдек, онада юрак етишмовчилиги, онада етишмовчилик мавжудлигидан қатъи назар, чап қоринча қон хайдаш фракциясининг (55-70%) ўзгаришига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 ноябрда 12у-т/8-сон билан тасдиқланган «Митрал стеноз кузатилган аёлларда ҳомиладорлик ва туғишни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали бўйича 05.01.2024 йилдаги 10-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 28.12.2023 йилдаги 110-сон амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: митрал стеноз кузатилган хомиладор аёлларда фето-плацентар етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш перинатал асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: юрак етишмовчилигини стационар шароитида ташхислаш учун сарфланадиган 1935000 сўм бюджет маблағлари митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда юрак қон томир етишмовчилиги ва фето-плацентар етишмовчиликни бир марта аниқлаб, кейинги динамик текширувларда бачадон-йўлдош-хомила қон айланинишининг ўзини текширишни амалга ошириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: илк бор митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда юрак нуқсони ва ҳомиладорликдан келиб чиқадиган мослашувчан ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда гемодинамик кўрсаткичларни баҳолаш орқали акушерлик ва перинатал асоратларни камайтириш учун туғиш усулини танлашга дифференциал ёндашиш зарурлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 ноябрда 12у-т/8-сон билан тасдиқланган «Митрал стеноз кузатилган аёлларда ҳомиладорлик ва туғишни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали бўйича 05.01.2024 йилдаги 10-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 28.12.2023 йилдаги 110-сон амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туғруқ усулларига дифференциаллашган ёндашув натижасида физиологик туғруқ хисобига акушерлик, перинатал ва туғруқдан кейинги асоратларни камайишига ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғруқдан кейинги даврда стационар шароитида чақалоқлар учун сарфланадиган 911800 сўм бюджет маблағлари митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда кесар кесиш амалиёти билан туғиш ўрнига табиий усулда туғруқни амалга оишириш ва туғруқдан кейинги даврни қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда вақтидан олдин кесар кесиш амалиёти амалга оширилганда чақалоқларда асоратлар сонини кўпайтириш, туғруқдан олдин тайёргарлик билан табиий туғиш эса бу асоратлар сонини камайтириши исботланганлиги бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 7 ноябрда 12у-т/8-сон билан тасдиқланган «Митрал стеноз кузатилган аёлларда ҳомиладорлик ва туғишни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали бўйича 05.01.2024 йилдаги 10-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали бўйича 28.12.2023 йилдаги 110-сон амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: митрал стеноз кузатилган хомиладор аёлларда вақтидан олидн туғруқ кузатилган аёлларда кесар кесиш амалиёти амалга оширилади ва чақалоқлоқларда юзага келадиган асоратлар сони ошиб боради. Табийий туғруқ амалга оширилганида асорталар сонини камайиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: туғруқдан кейинги даврда стационар шароитида чақалоқлар учун сарфланадиган 1314600 сўм бюджет маблағлари митрал стеноз кузатилган ҳомиладор аёлларда вақтидан олдин кесар кесиш амалиётини олдини олиш ва ўз вақтида туғруқ амалга ошириш натижасида иқтисод қилинади.