Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманова Дурдона Кахрамоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим  ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7304
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Рахимова Сурайё Салохиддиновна -  п.ф.ф.д. (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Ашурова Санобар Йўлдашевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Бахриев Ахмад Рахматович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мусиқа раҳбарлари касбий компетенсияcини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мусиқа раҳбарлари малака талабларини узлюксиз касбий ривожланиш жараёнида вариативликда қўллаш асосида аниқлаштирилган;
мусиқа раҳбарининг касбий компетенлигини ривожлантириш модели рақамли саводхонликни оширишга қаратилган “Шахсий - ижодий ўсиш пирамидаси” тренингини ўтказишда оҳангларни рангда акс эттириш асосида такомиллаштирилган;
мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасига мусиқий-дидактик ўйинлар ҳамда визуал элементларни уйғунлаштирган мусиқаграмма (бармоқларда мусиқани чизиш) техникаси таклиф этилган; 
мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарлари касбий компетенсиясига қўйилган малака талаблари мазмунига чолғу ижрочилиги, куйлаш маҳорати, ижодкорлик, шахсий сифатлар компонентлари барқарорлаштирувчи кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мусиқа раҳбарлари касбий компетенсияcини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари мусиқа раҳбарлари малака талабларини узлюксиз касбий ривожланиш жараёнида вариативликда қўллаш асосида аниқлаштирилган таклифлардан мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг малакасини оширишда “Мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш” ўқув модулининг намунавий ва ишчи ўқув дастурлари, ўқув услубий мажмуа ҳамда “Мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш” номли ўқув қўлланма  яратишда фойдаланилган. (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03-03/2-294-сон маълумотномаси) Натижада, мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга ҳамда мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилган;
мусиқа раҳбарининг касбий компетенлигини ривожлантириш модели рақамли саводхонликни оширишга қаратилган “Шахсий - ижодий ўсиш пирамидаси” тренингини ўтказишда оҳангларни рангда акс эттириш асосида такомиллаштирилган хулосалардан “Болаларни мусиқий чолғулар билан таништириш” номли методик тавсия, “Мусиқа раҳбарининг касбий компетенсияси ва креативлиги” номли ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланилган. (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03-03/2-294-сон маълумотномаси) Натижада, мактабгача таʼлим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш сифатини оширишга ҳамда мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасига мусиқий-дидактик ўйинлар ҳамда визуал элементларни уйғунлаштирган мусиқаграмма (бармоқларда мусиқани чизиш) техникасига доир таклиф ва тавсиялардан “Мусиқа методикаси”, “Болани бадиий-ижодий ривожлантиришда мусиқий дидактик ўйинлар” номли ўқув  қўлланмалар яратишда фойдаланилган. (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03-03/2-294-сон маълумотномаси) Натижа, мактабгача таʼлим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришга ҳамда фаолият самарадорлигини оширишга, мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарлари касбий компетенсиясига қўйилган малака талаблари мазмунига чолғу ижрочилиги, куйлаш маҳорати, ижодкорлик, шахсий сифатлар компонентлари барқарорлаштирувчи кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш” номли ўқув модули яратишда фойдаланилган. (Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 12-мартдаги 03-03/2-294-сон маълумотномаси) Натижада, мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish