Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимжонова Наргизахон Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Давомли ва узоққа чўзилган жиноятларни квалификация қилиш масалалари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камалова Дилдора Гайратовна, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; 
Ачилов Иззат Тулкинович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят ҳуқуқи доирасида давомли ва узоққа чўзилган жиноятларни квалификация қилиш билан боғлиқ масалаларни назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш орқали муаммоларни аниқлаш, илмий асосланган хулоса, таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
айбдор номусга тегиш вақтида бирин-кетин бир неча марта жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган бўлса ва айбдорда муайян бир шахсга нисбатан мазкур айнан ўхшаш ҳаракатларни содир этишга ягона қасд мавжудлиги аниқланса, битта давомли жиноят сифатида кўрилиши асослантирилган;
16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий алоқа қилиш бирин-кетин бир неча марта содир этилган бўлса ва айбдорда муайян бир шахсга нисбатан мазкур айнан ўхшаш ҳаракатларни содир этишга ягона қасд мавжудлиги аниқланса, битта давомли жиноят сифатида кўрилиши асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани чет давлат ҳудудида назорациз қолдирганлик учун ота-онага нисбатан улар зиммасидаги ота-оналик мажбуриятини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд белгилаган муддатда Ўзбекистон ҳудудига қайтарилишини таъминламаганлик ота-онанинг ўз зиммасидаги мажбуриятини бажармаслиги сифатида қаралиши сабабли жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган: 
айбдор номусга тегиш вақтида бирин-кетин бир неча марта жинсий алоқа қилган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган бўлса муайян шахсга нисбатан мазкур ҳаракатларни содир этишга ягона қасд мавжудлиги аниқланганлиги сабабли қилмиш битта давомли жиноят ҳисобланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги 30-сонли “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорининг 5-банди 20-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 21-январдаги 01-3-12-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши номусга тегиш ва жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятларини давомли жиноят сифатида тўғри баҳолашга хизмат қилган;
16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш бирин-кетин бир неча марта содир этилган бўлса, айбдорда муайян шахсга нисбатан мазкур ҳаракатларни содир этишга ягона қасд мавжудлиги аниқланганлиги сабабли қилмиш битта давомли жиноят сифатида баҳоланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги 30-сонли “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарорининг 5-банди  22-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025-йил 21-январдаги 01-3-12-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш жиноятларини давомли жиноят сифатида тўғри баҳолашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани чет давлат ҳудудида назорациз қолдирганлик ота-онага нисбатан зиммасидаги ота-оналик мажбуриятини бажармаганлик ҳисобланиши сабабли бундай узоққа чўзилган қилмиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил                            15-мартдаги ЎРҚ-823-сон Қонунининг 3-моддасини иккинчи қисмининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 23-декабрдаги 3/08-260-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болаларнинг ота-онаси томонидан чет давлат ҳудудида назорациз қолдирилиши жинояти учун жиноий жавобгарликни дифференсация қилишга хизмат қилган; 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд белгилаган муддатда Ўзбекистон ҳудудига қайтарилишини таъминламаганлик ота-онанинг ўз зиммасидаги мажбуриятини бажармаслиги сифатида қаралиши сабабли жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил 15-мартдаги ЎРҚ-823-сон Қонунининг 1-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2024-йил 23-декабрдаги 3/08-260-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болаларнинг ота-онаси томонидан чет давлат ҳудудида маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан кейин ҳам назорациз қолдирганлик жиноятига тўғри ҳуқуқий баҳо бериш ва адолатли жазо тайинлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish