Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошпулатова Азиза Тойировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабалар умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P956.
Илмий раҳбар: Якубова Гўзал Асатуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор, Худоярова Зиёда Маратовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабалар умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг умуммаданий компетенсиялари талаба-гуруҳ муносабатларида эҳтиёжи, мустақил қарор қабул қилишга интилиши ва ўзини мустақил шахс сифатида англаш даражасининг юқорилиги касбий фаолиятга тайёрликни кучайтириршига асосланиб, индивид томонидан гуруҳни идрок этиш даражасига боғлиқ эканлиги далилланган; 
талабаларда умуммаданий компетенсияларни ривожлантиришда этник гуруҳларни тушуниш ва идрок қилишдаги бағрикенглик метокогнитив, мотивасион, сосиал толерантлик эса когнитив хусусиятлар билан боғлиқлиги туфайли толерантликнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
талабаларнинг маданий интеллектини ривожланиши шахс умуммаданий компетенсиясида метокогнитив компонентни ижобий этник идентиклик, когнитив, мотивасион жиҳат билан боғлиқ равишда устувор шаклланиши туфайли этник идентификасиянинг намоён бўлишига тўғри пропорсионал эканлиги исботланган;
талабалар умуммаданий компетенсияларини ривожлантирувчи психологик модел шахснинг дунёқараши, ахлоқий қадриятларни шаклланиши муҳимлиги туфайли “мотивасион”, “когнитив”, “эмосионал-интеллектуал”, “ижтимоий-маданий мослашув” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Талабалар умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг умуммаданий компетенсиялари талаба-гуруҳ муносабатларида эҳтиёжи, мустақил қарор қабул қилишга интилиши ва ўзини мустақил шахс сифатида англаш даражасининг юқорилиги касбий фаолиятга тайёрликни кучайтириршига асосланиб, индивид томонидан гуруҳни идрок этиш даражасига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид таклифлар тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги пм-281а-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10-декабрдаги пм-281-сонли маълумотномаси). натижада умуммаданий компетенсияларнинг гуруҳий жиҳатлари тизимлаштирилган.  
талабаларда умуммаданий компетенсияларни ривожлантиришда этник гуруҳларни тушуниш ва идрок қилишдаги бағрикенглик метокогнитив, мотивасион, сосиал толерантлик эса когнитив хусусиятлар билан боғлиқлиги туфайли толерантликнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги пм-281а-сон буйруғи билан “онтогенез психологияси. дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 10-декабрдаги пм-281-сонли маълумотномаси). Натижада умуммаданий компетенсиялар ривожланишига таъсир қилувчи педагогик-психологик омиллар аниқлаштирилган.
талабаларнинг маданий интеллектини ривожланиши шахс умуммаданий компетенсиясида метокогнитив компонентни ижобий этник идентиклик, когнитив, мотивасион жиҳат билан боғлиқ равишда устувор шаклланиши туфайли этник идентификасиянинг намоён бўлишига тўғри пропорсионал эканлиги исботланган маълумотлар тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 7-декабрдаги пм-281а-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги пм-281-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг маданий интеллектини ривожланиши этник идентификасияга боғлиқ эканлиги очиб берилган.
талабалар умуммаданий компетенсияларини ривожлантирувчи психологик модел шахснинг дунёқараши, ахлоқий қадриятларни шаклланиши муҳимлиги туфайли “мотивасион”, “когнитив”, “эмосионал-интеллектуал”, “Ижтимоий-маданий мослашув” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги пм-281а-сон буйруғи билан “онтогенез психологияси. дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги пм-281-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларда умуммаданий компетенсияларни ривожалантиришга қаратилган психологик тренинг дастурларини ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish