Соипов Беҳзод Икромбековичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият барқарорлигини таъминлашда диний бағрикенглик сиёсати (Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси)”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Ss117
Илмий маслаҳатчи: Муҳаммадсидиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Каримов Фарҳод Эркинович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Равшанов Фазлиддин Равшанович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Захидов Қобил Таирджанович тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жамият барқарорлигини таъминлашда диний бағрикенглик сиёсатини олиб боришнинг Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасининг илмий-амалий аҳамиятини очиб бериш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жамият барқарорлиги, миллатлар ва динлараро тотувлик, халқ тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашнинг амалдаги механизмлари самараси диний сиёсат миллий, минтақавий ва глобал уйғунликка асосланган диний бағрикенглик тамойилига асосланиши Ўзбекистонда диний соҳадаги ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотлар самараси таҳлилари ва натижаларига кўра исботланган;
давлат бошқарувида дин ва этиқодий масалаларнинг сиёсий жараёнларга аралашувини олдини олиш механизмлари дунёвий ва миллий қадриятларни ўзида мужассамлаштирган инклюзив секуляр ёндашувни динга оид сиёсатни амалга ошириш амалиётига жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
диний соҳада фуқароларнинг виждон эркинлигига, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи омилларга қарши курашиш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари ахборот маконида диний масалаларга бағишланган материалларнинг миллий қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолда ёритилишини таъминлаш амалиётини жорий этиш асосида такомиллаштирилган;
давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш тамойили самараси жамият барқарорлиги ва тотувлиги учун инклюзив сиёсат олиб бораётган хорижий мусулмон давлатларининг минтақавий ва глобал радикализмга қарши кураш соҳасидаги ютуқлари асосида исботлаб берилган;
Ўзбекистоннинг диний радикализм ва экстремизмга қарши курашда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати мусулмон ва дунё мамлакатларида самарали қўллаш имкониятлари Бирлашган Араб Амирликлари каби араб давлатларининг диний соҳада стратегиялари ва фаолиятларининг қиёсий таҳлил қилиш орқали асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият барқарорлигини таъминлашда диний бағрикенглик сиёсатини олиб боришнинг Бирлашган Араб Амирликлари тажрибаси йўналишига доир илмий хулосалари, амалий таклифлари, тадқиқот иши натижалари ва материалларидан:
Жамият барқарорлиги, миллатлар ва динлараро тотувлик, халқ тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашнинг амалдаги механизмлари самараси диний сиёсат миллий, минтақавий ва глобал уйғунликка асосланган диний бағрикенглик тамойилига асосланишига оид илмий хулосалардан “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Консепсияси” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган(Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 3-мартдаги 02-07/1471-сонли далолатнома). Натижада, Консепсия лойиҳасида келтирилган диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, асосий вазифалари ва принципларини асослаш имконини берган.
Диний соҳада фуқароларнинг виждон эркинлигига, жамоат хавфсизлигига ва жамоат тартибига таҳдид солувчи омилларга қарши курашиш йўналишида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий механизмлари ахборот маконида диний масалаларга бағишланган материалларнинг миллий қонунчилик талабларига мувофиқ ҳолда ёритилишини таъминлаш амалиётини жорий этиш асосида такомиллаштирилган. Ушбу амалиёт натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тезкор-қидирув фаолияти доирасида диний экстремизм ва радикализмга қарши курашиш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизматининг 2025-йил 13-мартдаги 16/Т2-3136-сонли далолатнома). Натижада, профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка қарши курашда замонавий ёндашувларни жорий этиш имконияти яратилган.
Давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш тамойили самараси жамият барқарорлиги ва тотувлиги учун инклюзив сиёсат олиб бораётган хорижий мусулмон давлатлари, хусусан, БААнинг минтақавий ва глобал радикализмга қарши кураш соҳасидаги ютуқлари асосида исботлаб берилган. Ушбу илмий хулосалардан БАА “Ҳидоя” экстремизмга қарши курашиш маркази фаолияти тажрибасини ўрганиш жараёнида ҳамда “Миллий ва диний хамжиҳатлик йўлида” номли қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2025 йил 06 мартдаги 06-07/101-сонли далолатнома). Натижада, жамиятда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва экстремизмга қарши курашиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқишда БАА тажрибасидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган.
Ўзбекистоннинг диний радикализм ва экстремизмга қарши курашда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати мусулмон ва дунё мамлакатларида самарали қўллаш имкониятларига оид ишлаб чиқилган таклифлардан Бирлашган Араб Амирликларининг “САWАБ” экстремизмга қарши кураш маркази билан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ўртасидаги англашув меморадумини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 3-мартдаги 02-07/1471-сонли далолатнома). Натижада, диний радикализм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик йўналишларида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган.