Таджибаев Музаффар Турамирзаевичнинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): “Илмий-оммабоп матнлар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик масалалари тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2781
Илмий раҳбар: Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Мухаммаджон Арабович, филология фанлари доктори, профессор; Сапаева Феруза Давлатовна, филология фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Илмий-оммабоп услубга мансуб матнлар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик аспектларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
илмий-оммабоп услуб ва унга мансуб матнларнинг жамиятда илмни оммалаштиришдаги асосий восита эканлиги, терминологиянинг биринчи пландалиги, эмоционал баҳоловчи лексика, фразеологизмлар ва стилистик фигуралар каби лисоний воситаларнинг соф илмий матндан фарқли равишда кўп учраши каби лингвистик ва экстралингвистик хусусиятлари аниқланган;
илмий-оммабоп матнлар таржимаси ўзига хос хусусиятлари, хусусан, унда учровчи терминлар, эмоционал баҳоловчи лексика ва стилистик фигураларнинг умумматнда тутган ўрни, прагматик вазифаси, улар таржимасида қўлланилувчи трансформация усуллари аниқланган ва ўзбек тилида муқобили бўлганлиги сабабли таржимада қайта яратиш мумкинлиги илмий далиллар билан асосланган;
илмий-оммабоп матн сарлавҳаларининг глобализация давридаги аҳамияти ва вазифалари, ушбу вазифаларни амалга оширувчи прагматик салоҳияти ва уни таржимада сақлаб қолиш усуллари аслият ва таржима матнлари қиёсий таҳлили орқали аниқланган ва энг самарали трансформация усуллари таклиф қилинган ва илмий-оммабоп матннинг прагматик потенсиали тушунчаси таҳлил қилиниб, уни шакллантирувчи асосий омиллар – эмоционал баҳоловчи лексика, фразеологизмлар, стилистик фигуралар каби лингвистик воситалар эканлиги очиб берилган;
илмий-оммабоп матнни таржима қилиш жараёнида ўзга тил, маданият, этник ва ижтимоий гуруҳга мансуб ўқувчиларда фон билимларнинг етишмаслиги мумкинлиги сабабли таржимада прагматик адаптация зарурлиги илмий асосда далилланган. Шу билан бирга таржимада прагматик адаптация аслият ва таржима ўқувчилари ўртасидаги маданий, ижтимоий, психологик, этник, жўғрофий фарқларга ўзгартиришлар киритиш билан амалга оширилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий-оммабоп матнлар таржимасининг лексик-стилистик ва прагматик масалалари тадқиқи жараёнида эришилган эришилган илмий натижалар асосида:
Илмий-оммабоп услуб ва унга мансуб матнларнинг жамиятда илмни
оммалаштиришдаги асосий восита эканлиги, терминологиянинг биринчи пландалиги,
эмоционал баҳоловчи лексика, фразеологизмлар ва стилистик фигуралар каби лисоний
воситаларнинг соф илмий матндан фарқли равишда кўп учраши каби лингвистик ва
экстралингвистик хусусиятлари қиёсий таҳлиллар ёрдамида аниқланганига оид илмий-назарий хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “№ИЛ-402104213 Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024- йил 14-октябрдаги №01-2202-сонли маълумотномаси). Натижада илмий-оммабоп матнларда терминологиянинг биринчи пландалиги,эмоционал баҳоловчи лексика, фразеологизмлар ва стилистик фигуралар каби лисонийвоситаларнинг соф илмий матндан фарқли равишда кўп учраши каби лингвистик ва экстралингвистик хусусиятларига доир муаммо ва ечимлар лойиҳа мазмунини бойитишга хизмат қилган;
илмий-оммабоп матнлар таржимаси ўзига хос хусусиятлари, хусусан, унда
учровчи терминлар, эмоционал баҳоловчи лексика ва стилистик фигураларнинг
умумматнда тутган ўрни, прагматик вазифаси, улар таржимасида қўлланилувчи
трансформация усуллари аниқланган ва ўзбек тилида муқобили бўлганлиги сабабли
таржимада қайта яратиш мумкинлиги илмий далиллар билан асосланган хулосалардан Андижон давлат университетида 2022-2023-йилларда бажарилган “№ИЛ-402104213 Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 14-октябрдаги №01-2202-сонли маълумотномаси). Натижада электрон лингвистик энциклопедик луғатнинг терминология, стилистика ва лексикология ва таржимашунослик бўйича маълумотларини бойитишда муҳим манба вазифасини ўтаган;
илмий-оммабоп матннинг прагматик потенсиали тушунчаси таҳлил қилиниб, уни
шакллантирувчи асосий омиллар – эмоционал баҳоловчи лексика, фразеологизмлар,
стилистик фигуралар каби лингвистик воситалар эканлиги очиб берилган ўринлардаги илмий-назарий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-сентябрдаги №04/1- 2579-сонли маълумотномаси). Натижада кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформанинг прагмалингвистика, лексикология, фразеология, таржимашунослик бўйича маълумотларини бойишига сабаб бўлган;
илмий-оммабоп матн сарлавҳаларининг глобализация давридаги аҳамияти ва
вазифалари, ушбу вазифаларни амалга оширувчи прагматик салоҳияти ва уни
таржимада сақлаб қолиш усуллари аслият ва таржима матнлари қиёсий таҳлили орқали
аниқлангани ва энг самарали трансформация усуллари таклиф қилинган ўринлардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 24-сентябрдаги №04/1- 2579-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформанинг яратилишидан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг такомиллашишига хизмат қилган.
Илмий-оммабоп матнни таржима қилиш жараёнида ўзга тил, маданият, этник
ва ижтимоий гуруҳга мансуб ўқувчиларда фон билимларнинг етишмаслиги
мумкинлиги сабабли таржимада прагматик адаптация зарурлиги илмий асосда
далилланган ва таржимада прагматик адаптация аслият ва таржима
ўқувчилари ўртасидаги маданий, ижтимоий, психологик, этник, жўғрофий фарқларга
ўзгартиришлар киритиш билан амалга оширилиши исботланганига оид таклиф ва мулоҳазалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлар ссенарийсини тайёрлашда (2022-2024-йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМнинг 2024-йил 23-сентябрдаги 04-36-1046-сонли маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар илмий-оммабоп матнларнинг жамиятимиздаги аҳамияти, жамиятда илмни оммалаштиришдаги асосий восита эканлиги, унинг лингвистик ва экстралингвистик хусусиятлари, унинг сарлавҳалари муҳимлиги, улар таржимаси жараёнида ўзга тил, маданият, этник ва ижтимоий гуруҳга мансуб рецепиентларда фон билимларнинг етишмаслиги каби прагматик жиҳатларни эътиборга олиш кераклиги тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар ва бу орқали кўрсатувлардан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг юқори савияда бажарилишига муҳим аҳамият касб этган.