Боқиева Гулноза Ҳабибуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчиларда машқланганлик кўрсаткичларини аниқлаш ва куч ҳосил бўлишнинг физиологик услубларини такомиллаштириш», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/В451.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Муборак Махмусовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Мамажанов Мухторжон Муродуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Абдуллаева Гулбоҳор Толибжоновна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғир атлетика ва каноеда эшкак эшиш спорт турларида машқланганлик ва ўта машқланишнинг спортчилар физиологик кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш, салбий оқибатларини бартараф этиш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда куч ҳосил бўлишни стимулловчи физиологик услубларни спортга татбиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машғулот жараёнида нафас кўрсаткичлари ўзгариши билан боғлиқ муаммолар спортчилар иш қобилиятига, машғулот самарадорлигига таъсири аниқланган ва нафас машқлари йўриқномаси ишлаб чиқилган;
машқланишнинг бузилиши ва ўта машқланиш вақтида содир бўладиган морфо-функсионал бузилишлар аниқланиб, ушбу бузилишларнинг спорт натижаларига таъсир қилиши исботланган;
куч ҳосил бўлишини стимулловчи физиологик омиллар таҳлил қилиниши натижасида машқланган ва машқланмаган организмнинг таснифи, оғир атлетика ва каноеда эшкак эшиш спорт турларида машқланганлик даражалари ва хавф омиллари баҳоланган;
тикланиш фазаларини босқичма-босқич ташкил қилиш орқали ўта машқланиш туфайли содир бўладиган салбий оқибатларни бартараф этишнинг куч физиологик параметрларига ижобий таъсир қилиши илмий баҳоланган;
мусобақа даврида капсаицин ёғининг спортчиларда юзага келадиган мушак оғриқини камайтиришга таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортчиларда машқланганлик кўрсаткичларини аниқлаш ва куч ҳосил бўлишнинг физиологик услубларини такомиллаштиıриш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
куч ҳосил бўлишини стимулловчи физиологик омиллар таҳлили натижасидан, оғир атлетика ва каноеда эшкак эшиш спорт турларида машқланганлик даражалари ва хавф омилларини баҳолаш натижаларидан ҳамда кислород қарздорлигини эрта бартараф этиш йўриқномасидан физиология йўналиши бўйича Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти амалиётида жисмоний юклама таъсирида турли хил ихтисослашган спортчилар ва спорт билан шуғулланмайдиган шахсларнинг нафас кўрсаткичлари спортчилар иш қобилиятига, машғулот самарадорлигига таъсирини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 30-августдаги 03-16/8577-сонли маълумотномаси). Натижада, интенсив жисмоний юкламалар таъсири орқали вужудга келадиган кислород қарздорлигини эрта бартараф этиш имконини берган;
тикланиш фазаларини босқичма-босқич ташкил қилиш орқали ўта машқланиш туфайли содир бўладиган салбий оқибатларни бартараф этишнинг куч физиологик параметрларига таъсир қилишини илмий баҳолаш йўриқномасидан Оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон “Роwинг & Cаное” федерацияси, Тошкент тиббиёт академияси, Шўртан футбол клуби ва Яккабоғ туманидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари амалиётида спорт турларида машқланишнинг бузилиши ва ўта машқланиш вақтида содир бўладиган морфо-функсионал ўзгаришларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг 2025 йил 17 мартдаги 11-214-сонли маълумотномаси). Натижада, мускул оғриғини тезкор камайтириш мақсадида капсаицин ёғидан фойдаланиш, спортчилар орасида ўта машқланиш туфайли содир бўладиган спорт жароҳатлар сонининг камйиш имконини берган.