Авезова Элеонора Парахатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʼи номи): “Ўзбекистон Республикасида давлат фуқаролик хизматчиларини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Юсупов Сардорбек Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Реймова Зуҳра Абатбаевна юридик фанлар доктори, профессор; Раҳимов Дилмуроджон Ғуломжон оғли юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясининг маъмурий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат фуқаролик хизматчисини ротация тартибида бошқа лавозимга ўтказишда унинг яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш зарурлиги асослаб берилди;
давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни хизмат уйи ва хизмат транспорти билан таъминлаш ёки уй-жой ва транспорт харажатлари учун пул компенсациясини белгиловчи норма билан тўлдириш зарурати асосланди;
давлат фуқаролик хизматчисига хизмат йиллари ва махсус меҳнат шароитлари учун ҳар йили қўшимча меҳнат таътили бериш таклифи асослаб берилди;
давлат фуқаролик хизматчиси хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида вафот этган тақдирда, унинг боқувига қарам бўлган оила аъзоларига тенг улушда тўланадиган бир марталик нафақа миқдорини ўртача йиллик иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида белгилаш таклифи илгари сурилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларига кўра қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди ва жорий қилинди:
давлат фуқаролик хизматчисини ротация тартибида бошқа лавозимга ўтказишда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 2022-йил 8-августдаги Қонуннинг 53-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 21-июндаги №04/2-10/1542-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши ротация асосида лавозим ўзгартирилганда давлат фуқаролик хизматчиларининг ижтимоий ҳимояси даражасини оширишга хизмат қилди;
хизмат уйи, хизмат транспорти билан таъминлаш ёки уларнинг харажатларини қоплаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 2022-йил 8-августдаги Қонуннинг 53-моддаси иккинчи қисмида акс эттирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 21-июндаги №04/2-10/1542-сонли далолатномаси). Ушбу таклиф амалга оширилиши давлат фуқаролик хизматчиларини хизмат уйи ва транспорт билан таъминлаш даражасини сезиларли даражада оширишга имкон яратди;
давлат фуқаролик хизматчисига хизмат йиллари ва меҳнат шароитлари учун қўшимча йиллик меҳнат таътили бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 2022-йил 8-августдаги Қонуннинг 54-моддаси иккинчи қисмида инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 21-июндаги №04/2-10/1542-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши давлат фуқаролик хизматчилари учун муҳим ижтимоий ҳимоя чораларидан бири сифатида қўшимча йиллик меҳнат таътили ҳуқуқини қонун даражасида мустаҳкамлаш имконини берди;
давлат фуқаролик хизматчиси хизмат вазифаларини бажариш жараёнида вафот этган тақдирда, унинг боқимандаларига камида ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдорида бир марталик тўлов бериш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги 2022-йил 8-августдаги Қонуннинг 56-моддаси иккинчи қисмида акс эттирилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2024-йил 21-июндаги №04/2-10/1542-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши давлат фуқаролик хизматчилари вафот этган тақдирда уларнинг оиласи учун қўшимча ижтимоий ҳимоя чораларини яратишга хизмат қилди.