Умарова Малика Бахтияровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда банкларни трансформациялаш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.DSc/Iqt494
Илмий раҳбар: Калонов Мухиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” ИТМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда банкларнинг трансформациялаш услубиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “банкларни трансформациялаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни институционал ўзгаришларни ўз ичига олувчи ташкилий тузилмани модернизациялаш, молиявий операциялар, технологиялар, хизмат кўрсатиш усулларини диверсификациялаш натижасида банкларни рақбатдардошлигини ошириш орқали молия бозори самарадорлигига ҳисса қўшувчи тизим нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг валюта айирбошлаш жараёнида Touch ID дан фойдаланиш асосида 100 АҚШ долларидан ошиқ маблағларни айирбошлашда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) талаб этмаган ҳолда бармоқ изидан фойдаланиш тартибини киритиш орқали валюта айрибошлаш операцияларини маълумотлар базасида сақлаш, валютага бўлган даврий талабни баҳолаш ва прогноз қилиш имконини яратиш таклифи асосланган;
тижорат банкларида тизимли, хусусий ва кобейжинг карталари орқали тўлов ўтказмалари жараёнида пул маблағларини фирибгарлик таъсирлари остида йўқотиш эҳтимоли вужудга келган ҳолатда “антифрод” тизимидан фойдаланиш асосида транзакцияларни хавфсизлигини таъминлаш орқали пул маблағларининг ноқонуний ўзлаштириш даражасини 30-50% оралиғида қисқартириш таклифи асосланган;
маҳаллий тўлов ташкилотларини халқаро тўлов тизимларига интеграциялаш имконини берувчи банк инфратузилмаларини ривожлантириш асосида миллий ва халқаро валютадаги тўлов ўтказмаларини амалга ошириш воситаларини диверсификациялаш орқали тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда тижорат банкларининг юқори ликвидли активлар ҳажми ARIMA модели асосида тасодифий экзоген ва эндоген омилларини ҳисобга олмаган ҳолда 2029 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда банкларнинг трансформациялаш услубиётини такомиллаштириш бў йича ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “банкларни трансформациялаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни институционал ўзгаришларни ўз ичига олувчи ташкилий тузилмани модернизациялаш, молиявий операциялар, технологиялар, хизмат кўрсатиш усулларини диверсификациялаш натижасида банкларнинг рақобатбардошлигини ошириш орқали молия бозори самарадорлигига ҳисса қўшувчи тизим нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълим муассасалари 60410500–”Банк иши ва аудити” таълим йўналиши талабалари учун тавсия этилган “Инвестицион банклар” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024 йил 27 декабрдаги 446-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши олий таълим муассасалари талабаларида “банкларни трансформациялаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва банк тизимидаги аҳамияти бўйича янада кенгроқ назарий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш учун услубий асос бўлган;
тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг валюта айирбошлаш жараёнида Touch ID дан фойдаланиш асосида 100 доллардан ошиқ маблағларни айирбошлашда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) талаб этмаган ҳолда бармоқ изидан фойдаланиш тартибини киритиш орқали валюта айрибошлаш операцияларини маълумотлар базасида сақлаш, валютага бўлган даврий талабни баҳолаш ва прогноз қилиш имконини яратиш таклифи “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га киритилган (“Микрокредитбанк” АТБ нинг 2024 йил 24 сентябрдаги 05-16/26447-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкида 172 та валюта айирбошлаш шохобчалари фаолият кўрсатиб, 2024 йил давомида валюта айирбошлаш шохобчалар орқали 151,2 млн. АҚШ доллари сотилган ҳамда 202,5 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий валюта маблағлари харид қилиш имконияти яратилган;
тижорат банкларида тизимли, хусусий ва кобейжинг карталари орқали тўлов ўтказмалари жараёнида пул маблағларини фирибгарлик таъсирлари остида йўқотиш эҳтимоли вужудга келган ҳолатда “антифрод” тизимидан фойдаланиш асосида транзакцияларнинг хавфсизлигини таъминлаш орқали пул маблағларининг ноқонуний ўзлаштириш даражасини 30-50% оралиғида қисқартириш таклифи “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банкида амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” АТБ нинг 2024 йил 24 сентябрдаги 05-16/26447-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг “Микрокредитбанк” Акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилиши натижасида 2023 йилда мазкур тижорат банкида хизмат нуқталари сонини 574 тага, хизмат турлари сонини 102 тага етказиш имконини берган;
маҳаллий тўлов ташкилотларини халқаро тўлов тизимларига интеграциялаш имконини берувчи банк инфратузилмаларини ривожлантириш асосида миллий ва халқаро валютадаги тўлов ўтказмаларини амалга ошириш воситаларини диверсификациялаш орқали тўловларнинг узлуксизлигини таъминлаш таклифи Акциядорлик тижорат “Халқ банки” 2026-йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га киритилган (АТ “Халқ банки” нинг 2025 йил 25-апрелдаги 24-25/1294 - сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туристлар, маҳаллий аҳоли, мигрантлар тўлов ўтказмалари, валютани конвертациялаш, харидларни халқаро карталарда тўлов иловалари ёрдамида амалга ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда тижорат банкларининг юқори ликвидли активлар ҳажми АРИМА модели асосида тасодифий экзоген ва эндоген омилларини ҳисобга олмаган ҳолда 2029 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланишга доир таклифи АТ “Халқ банки” фаолиятига жорий этилган (АТ “Халқ банки” нинг 2025 йил 25-апрелдаги 24-25/1294 - сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2029-йилгача тижорат банклари юқори ликвидли активлар ҳажмининг 181 189,20 млрд. сўмга йетиши прогноз қилинган.