Курбонов Нажмиддин Абдухамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг ишлаш ишончлилигини ошириш”, 05.05.01 - “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2673.
Илмий раҳбар: Пирматов Нурали Бердиёрович - техникa фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.T.143.01.
Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович - техника фанлари доктори, профессор. Ҳошимов Урал Ҳошимович - техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторларнинг кўндаланг қўзғатиш чулғамидаги токини ростлаш орқали чуқур реактив энергия истеъмол қилиш режимида ишлаш ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг ўта чала қўзғатиш режимида, кўндаланг қўзғатиш чулғамидаги токини ростлаш орқали чуқур реактив қувват истеъмол қилиш имконини берувчи имитацион модели ишлаб чиқилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг кўндаланг қўзғатиш тизимини, якорь пўлат ўзаги юзасида жойлашган ва йиғинди магнит майдон таркибидан 3-гармоникани ажратиб олувчи синусоидал ўлчов датчиги асосида олинган ўзгарувчан электр юритувчи кучини тиристор ёрдамида бошқариб, ишончли ишлашини таъминловчи қурилманинг принципиал электр схемаси ишлаб чиқилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторлар токларининг келтириш коэффициентини U- симон тавсиф ёрдамида якор ва қўзғатиш токларининг нисбатлари асосида аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
икки ўқ бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг бўйлама ва кўндаланг қўзғатиш чулғамларига бериладиган ўзгармас ток қиймати ва фазасини ростлаш имкониятини яратувчи қўзғатиш тизимлари схемаси реверсив тиристорли тўғирлагич асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг ишлаш ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки ўқ бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторнинг қўзғатиш тизимларига бериладиган қўзғатиш токи фазаси ва қийматини ростлаш имконини яратувчи реверсив тиристорли тўғирлагич асосида ишлаб чиқилган қўзғатиш тизимининг электр схемаси Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станцияларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 4 апрелидаги 03/17-1198-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияларидаги синхрон мотор (синхрон компенсатор)нинг ишга тушиш вақти 40,4% га камайишига эришилган;
синхрон компенсаторнинг бўйлама ва кўндаланг қўзғатиш чулғамларини, якорь пўлат ўзаги юзасида жойлашган ва йиғинди магнит майдон таркибидан 3-гармоникани ажратиб олувчи синусоидал ўлчов датчиги асосида олинган ўзгарувчан электр юритувчи кучини тиристор ёрдамида бошқариб, ўзгармас ток билан таъминловчи қурилманинг принципиал схемаси Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станцияларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 4 апрелидаги 03/17-1198-сон маълумотномаси). Натижада насос станцияларидаги синхрон мотор (синхрон компенсатор)нинг ишга тушишдаги статор токи 19,6% га камайишига эришилган;
икки ўқи бўйича қўзғатиладиган синхрон компенсаторларнинг электр таъминоти схемаси Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станцияларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 4 апрелидаги 03/17-1198-сон маълумотномаси). Натижада 112955500 сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.