Sayt test rejimida ishlamoqda

Наврузов Фирдавс Шавкатовичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Миллий таълим тизимини ривожлантириш боʻйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари”. 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.  
Расмий оппонентлар педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Пулатова Дилдора Тургуновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади миллий таълим тизимини ривожлантириш боʻйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш мазмуни ўқувчиларнинг таълимий ҳаракатларини мустақил бажариш даражаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро биргаликдаги фаолиятининг жадаллиги, дарсларда ўқув ҳаракатларининг обектларини кенгайтириш ва босқичма-босқич мураккаблаштириб бориш динамикасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
нодавлат таълим муассасаларида ўқув натижалари самарадорлигини таъминлашнинг квалиметрик модели ўқувчиларнинг яхлит бирлик сифатида ўқув ҳаракатларига мослашиш, жамоавий шаклда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш, жамоавий ишни бажариш жараёнида субект маъсуллигини ошириш компетентлигини эгаллаш босқичлари параллел, индивидуал, гуруҳий, интерактив таъсир даражаларининг диагностик инструментарий билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш жараёни таълим субектлари ҳаракатларини шаффоф баҳолашга йўналтирилган “касблар компаси” услубий кўрсатмасини педагогик, психологик талаблар асосида қўллаш орқали  такомиллаштирилган;
нодавлат таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги дарсларда ўқувчиларнинг универсал таълимий фаолиятларини ривожлантиришда субект-субект муносабатларига асосланиш, ўқувчиларнинг муваффақият мотивларини педагогик қўллаб-қувватлаш каби дидактик шарт-шароитлари “муаммога шўнғиш”, тескари мисолни намойиш этиш, дарс режасини қайта шакллантириш, билимлар харитаси билан ишлаш техникаларининг воситавий технологизацион жиҳатига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш механизмларини такомиллаштириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш мазмуни ўқувчиларнинг таълимий ҳаракатларини мустақил бажариш даражаси, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро биргаликдаги фаолиятининг жадаллиги, дарсларда ўқув ҳаракатларининг обектларини кенгайтириш ва босқичма-босқич мураккаблаштириб бориш динамикасининг барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025 йил 4 апрелдаги 04-2166-сон малумотномаси). Натижада, ушбу таклифлар олий таълим муассасаларида бошқарув фаолиятига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишни такомиллаштиришга хизмат қилган; 

нодавлат таълим муассасаларида ўқув натижалари самарадорлигини таъминлашнинг квалиметрик модели ўқувчиларнинг яхлит бирлик сифатида ўқув ҳаракатларига мослашиш, жамоавий шаклда ўқув-билиш фаолиятини амалга ошириш, жамоавий ишни бажариш жараёнида субект маъсуллигини ошириш компетентлигини эгаллаш босқичлари параллел, индивидуал, гуруҳий, интерактив таъсир даражаларининг диагностик инструментарий билан қайта алоқаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари асосида таълим субектлари ҳаракатларини шаффоф баҳолашга йўналтирилган “касблар компаси” услубий кўрсатмасидан фойдаланишга оид тажриба – синов ишларини амалга оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 9-апрелдаги 02/01-01122-сонли маълумотномаси). Натижада,  Таълим 2030 стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга оид фаолият натижадорлигининг ўсишига муайян даражада хизмат қилган;
нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш жараёни таълим субектлари ҳаракатларини шаффоф баҳолашга йўналтирилган “касблар компаси” услубий кўрсатмасини педагогик, психологик талаблар асосида қўллаш орқали  такомиллаштириш асосида “Олий таълим тизимини 2030- йилгача ривожлантириш Консепсияси”ни жорий қилиш бўйича илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (БухДУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг 2024-йил 24-декабрдаги 02/13-03-сон маълумотномаси). Натижада, бу тавсиялар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланган; 

Yangiliklarga obuna bo‘lish