Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Элшод Тошмахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида экогуманистик дунёқарашни шакллантириш” 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7366 
Илмий раҳбар: Тилавов Ўктам Ғуломович, фалсафа фанлар доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ориентал университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.185.01.
Расмий оппонентлар: Бухоро давлат университети профессори, педагогика фанлари доктори Дилова Наргиза Гайбуллаевна; Тошкент давлат транспорт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Шадиметов Юсуфжан Шадиметович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг экогуманистик дунёқарашни шакллантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
умумий ўрта талим мактаб ўқувчиларининг табиатга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлиш (экогуманистик) дунёқарашининг индивидуал ривожланиш динамикасида бошланғич таълимда «экосаводхонлик», таянч ўрта таълимда «экобилимдонлик», ўрта таълимда «экокомпетентлик», олий таълимда «экомаданият» (ҳаётий тажриба жараёнида «экоменталитет») босқичларидан иборат даражалашган экологик билимлар тизими асосланиб, ҳар бир даражага мос мазмун-кўрсаткичлар ва натижавий мезонлар таклиф қилинган;
экогуманистик дунёқарашни илмий-фалсафий, диний ва мифологик, иерархиясининг тадрижий ривожланишини акс эттирувчи адаптив-таҳлилий тузилмаси ҳамда консептуал компонентлари (гносеологик, аксиологик, мотивацион, праксиологик, коммуникативлик, технологик, маданийлик, рефлексив, иновацион) илмий билимлар негизида «қадрият-мотивация-амалиётга йўналтирилган» тушунчаларининг устуворлик даражалари аниқлаштирилган;
ўқувчиларда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда «инсон-жамият-табиат» уйғунлиги парадигмасини шакллантириш модели педагогик услубиётлар (СТЕАМ ёндашуви, прожеcт-басед леарнинг, рефлектив педагогика, экогуманистик фаолият турларини аниқлаштириш, «Эcо-валуе» баҳолаш шкаласи асосида мониторинг) асосида такомиллаштирилган;
экогуманистик дунёқарашни шакллантиришда когнитив (билимга йўналтирилган) ёндашувдан креатив (ижодий ва рефлексив) ёндашувга йўналтирувчи инновацион таълим технологияларини экогуманистик қадриятлар, планетар тафаккур тамойиллари ва глобал экологик ахлоқ меъёрлари билан мазмунан узвийлиги асосида узлюксиз экотаълимни умумий ва дуал шарт-шароитларга мувофиқ ташкил этиш, фанлараро интеграцияни таъминлаш ҳамда комплекс экотаълим стратегияларини моделлаштиришга доир илмий-назарий тавсиялар асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши “Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида экогуманистик дунёқарашни шакллантириш” мавзусини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
экологик таълимга доир билимлар мавжуд ўқув ресурислари, намунавий дастур, ишчи дастур ва ўқув қўлланмалар мазмунига (умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари экогуманистик дунёқарашининг индивидуал ривожланиш динамикаси, бошланғич таълимда “экосаводхонлик”, таянч ўрта таълимда “экобилимдонлик”, ўрта таълимда “экокомпетентлик” ҳамда бу даражаларга хос мазмун кўрсаткичлар ва мезонлар)ни сингдириш ва махсус курслар ва семинарларни ишлаб чиқилиши билан таъминлаш каби илмий-услубий ишларидан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг  “Тарбия” фани мавзуларини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил  20-июндаги 01/11-11-395-сон маълумотномаси):,  (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025 - йил 19 -  майдаги 2618-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-назарий асосланган мазкур даражалашган экологик билимлар тизими жорий этилиши орқали ўқувчиларда табиатга нисбатан ахлоқий муносабат, биоцентрик билим ва кўникмалар, масъулият ҳисси ҳамда муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган ёндашув босқичма-босқич шаклланади;
экогуманистик дунёқарашни илмий-фалсафий, диний ва мифологик, иерархиясининг тадрижий ривожланишини акс эттирувчи адаптив-таҳлилий тузилмаси ҳамда консептуал компонентлари (гносеологик, аксиологик, мотивацион, праксиологик, коммуникативлик, технологик, маданийлик, рефлексив, иновацион) илмий билимлар негизида «қадрият-мотивация-амалиётга йўналтирилган» тушунчаларининг устуворлик даражалари юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг ўқувчиларда экологик ахлоқ ва қадриятларни шакллантириш билан боғлиқ маънавий-маърифий тадбирларини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил  20-июндаги 01/11-11-395-сон маълумотномаси):, (Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2024-йил 25-сентябрдаги №224-сонли Маълумотнома). Натижада, экогуманистик дунёқарашни шакллантиришда унинг илмий-фалсафий, диний ва мифологик иерархиясининг тадрижий ривожланишини акс эттирувчи адаптив-таҳлилий тузилма асосида таълим мазмуни бойитилиши ва шу асосда ўқувчиларда табиатга инсоний муносабат, чуқур экологик билим ва фаоллик, маданий ва маънавий масъулият ошишига муҳим назарий-амалий манба сифатида хизмат қилган;
ўқувчиларда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда «инсон-жамият-табиат» уйғунлиги парадигмасини шакллантириш модели педагогик услубиётлар (СТЕАМ ёндашуви, прожеcт-басед леарнинг, рефлектив педагогика, экогуманистик фаолият турларини аниқлаштириш, «Эcо-валуе» баҳолаш шкаласи асосида мониторинг) асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг “Тарбия” фани дарслигини  экологик мавзулар  билан бойитишда услубий манбаъ сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил  20-июндаги 01/11-11-395-сон маълумотномаси):, (Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 27-май 224-сонли маълумотномаси). Натижада, экогуманистик онг ва дунёқарашни шакллантириш назариясини ривожлантириш имкониятлари ошган;
 экогуманистик дунёқарашни шакллантиришда когнитив (билимга йўналтирилган) ёндашувдан креатив (ижодий ва рефлексив) ёндашувга йўналтирувчи инновацион таълим технологияларини экогуманистик қадриятлар, планетар тафаккур тамойиллари ва глобал экологик ахлоқ меъёрлари билан мазмунан узвийлиги асосида узлюксиз экотаълимни умумий ва дуал шарт-шароитларга мувофиқ ташкил этиш, фанлараро интеграцияни таъминлаш ҳамда комплекс экотаълим стратегияларини моделлаштиришга доир илмий-назарий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг умумий ўрта таълим дарсликларини инновацион таълим техналогиялари билан бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг 2025-йил  20-июндаги 01/11-11-395-сон маълумотномаси):, (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2024-йил 7-июндаги №01/304-сонли Маълумотнома). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мактаб ўқувчиларида экологик билимни ижодий таҳлил қила олиш, муаммоларга комплекс ёндашиш, табиатга масъулиятли муносабат ва глобал экологик ахлтаълимга оқ меъёрларига мос фаоллик шаклланишиига, экотаълим эса когнитивдан креатив ва рефлексив босқичгача ривожланадиган узлюксиз, инновацион экогуманистик тизимга айланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish