Хакимов Азиз Тимуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Интрадуктал сут бези саратони ташҳиси ва даволаш тактикасини танлашга концептуал ёндашув», 14.00.14 - Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2483.
Илмий раҳбар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/07.06.2024.Tib.177.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувахид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интрадуктал сут бези саратони (DCIS)ни жарроҳлик йўли билан даволашда рецидив хавфини ҳисобга олган ҳолда шахсий ёндашувни жорий этиш орқали энг мақбул тактикани танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
44 ёшдан катта, ўсма ўлчами 15 мм дан кичик ва ўртача/юқори даражада хавфли ўсмаси бўлган аёлларда яшаб қолиш кўрсаткичи 44 ёшдан кичик, ўсма ўлчами 15 мм дан катта ва юқори даражада хавфли ўсмаси бўлган аёлларга нисбатан статистик жиҳатдан сезиларли даражада яхшироқ эканлиги аниқланган;
илк бор интрадуктал сут бези саратонининг қайта юзага чиқиш хавф омиллари аниқланди: тана вазни индекси 30 дан юқори, ирсий мойиллик, 44 ёшгача бўлган ёш, давом этаётган ҳайз цикли, калсификатсиянинг диффуз тури, юқори даражадаги хавфлилик, комедонекроз мавжудлиги ва ўсманинг гормонга салбий таъсири аниқланган;
интрадуктал сут бези саратонининг қайта юзага чиқиш хавфига таъсир қилмайдиган омиллар аниқланди: ўсманинг кўкрак қафаси деворига, терига ва сўрғичга нисбати, сут безининг ўтказилган хавфсиз касалликлари, нур терапиясига тери реакцияси, зарарли одатлар, абортлар, бола ташлашлар, эмизиш, сут безида ўтказилган операциялар, сўрғичдан ажралмалар аниқланган;
ишлаб чиқилган алгоритм доирасида қайта юзага чиқиш ва нохуш оқибатлар частотасига хавф омилларининг таъсирини баҳолаш асосида интрадуктал сут бези саратони қайта юзага чиқиш хавфи бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг индивидуал тактикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Интрадуктал сут бези саратонни ташхислаш ва даволаш тактикасини танлашга бўлган ёндашувни концептуаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: 44 ёшдан катта, ўсма ўлчами 15 мм дан кичик ва ўртача/юқори даражада хавфли ўсмаси бўлган аёлларда яшаб қолиш кўрсаткичи 44 ёшдан кичик, ўсма ўлчами 15 мм дан катта ва юқори даражада хавфли ўсмаси бўлган аёлларга нисбатан статистик жиҳатдан сезиларли даражада яхшироқ эканлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирилиги томонидан 2022 йил 5 июлда 8п-р/770-сон билан тасдиқланган «Концептуальный подход к выбору тактики лечения внутрипротокового рака молочной железы» ва 2024 йил 18 ноябрда 01-р/42-сон билан тасдиқланган «Методика оценки силы влияния факторов риска рецидива внутрипротоковой карциномы in situ» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Жиззах вилояти филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 7-сон ва РИОваРИАТМ Самарқанд вилоят филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: DCIS типологик хусусиятларининг ҳаёт анамнези, маммографик картинаси, морфологик тавсифлари ва ўтказилган жарроҳлик аралашувига боғлиқ ҳолда ўтказилган қиёсий таҳлили тадқиқот натижаларининг DCIS аниқланган беморларни даволаш бўйича олиб бориладиган тактикага таъсирини баҳолаш имконини берган, бу эса, шубҳасиз, жуда кам иқтисодий харажатлар билан ташхислаш самарадорлигини яхшилаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 338461,5 сўм бюджет маблағлари DCIS нинг клиник, инструментал ва лаборатория симптоматикасининг частотаси ва типологик хусусиятларини қайталаниш хавфининг даражасига боғлиқ ҳолда аниқлаш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор интрадуктал сут бези саратонининг қайта юзага чиқиш хавф омиллари аниқланди: тана вазни индекси 30 дан юқори, ирсий мойиллик, 44 ёшгача бўлган ёш, давом этаётган ҳайз цикли, калсификатсиянинг диффуз тури, юқори даражадаги хавфлилик, комедонекроз мавжудлиги ва ўсманинг гормонга салбий таъсири аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирилиги томонидан 2022 йил 5 июлда 8п-р/770-сон билан тасдиқланган «Концептуальный подход к выбору тактики лечения внутрипротокового рака молочной железы» ва 2024 йил 18 ноябрда 01-р/42-сон билан тасдиқланган «Методика оценки силы влияния факторов риска рецидива внутрипротоковой карциномы in situ» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Жиззах вилояти филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 7-сон ва РИОваРИАТМ Самарқанд вилоят филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: DCIS беморларида нохуш оқибатларнинг янада таъсирчан ва прогнозлаш жиҳатидан аҳамиятга эга бўлган предикторларининг аниқланган ўзига хос хусусиятлари нохуш оқибат хавфининг даражасини қайд қилиш ва хавфни ҳисобга олган ҳолда беморларни олиб боришнинг комплекс тактикаси билан мақсадга йўналтирилган тарзда патологияга таъсир қилиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 323620 сўм бюджет маблағлари хавф омилларининг мавжудлигига боғлиқ ҳолда DCIS қайталаниш хавфининг даражаларини табақалаштирилган тарзда мақсадга йўналтирилган ташхислашни қўлланиш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: интрадуктал сут бези саратонининг қайта юзага чиқиш хавфига таъсир қилмайдиган омиллар аниқланди: ўсманинг кўкрак қафаси деворига, терига ва сўрғичга нисбати, сут безининг ўтказилган хавфсиз касалликлари, нур терапиясига тери реакцияси, зарарли одатлар, абортлар, бола ташлашлар, эмизиш, сут безида ўтказилган операциялар, сўрғичдан ажралмалар аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирилиги томонидан 2022 йил 5 июлда 8п-р/770-сон билан тасдиқланган «Концептуальный подход к выбору тактики лечения внутрипротокового рака молочной железы» ва 2024 йил 18 ноябрда 01-р/42-сон билан тасдиқланган «Методика оценки силы влияния факторов риска рецидива внутрипротоковой карциномы in situ» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Жиззах вилояти филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 7-сон ва РИОваРИАТМ Самарқанд вилоят филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: DCIS қайталанишининг индивидуал хавфини аниқлашнинг исботланган самарали электрон дастури ишлаб чиқилган ва клиника амалиётига жорий этилган, бу касалликдан ўлим ҳолатлари, қайталанишлар частотасини ва такрорий жарроҳлик аралашувларига эҳтиёжни қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 632940 сўм бюджет маблағлари DCIS қайталашининг индивидуал хавфини аниқлашнинг самараси исботланган электрон дастурини ишлаб чиқиш ва клиника амалиётига жорий этиш натижасида қайталанишни ташхислаш ва такрорий жарроҳлик аралашувларига эҳтиёж қисқариши орқали иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган алгоритм доирасида қайта юзага чиқиш ва нохуш оқибатлар частотасига хавф омилларининг таъсирини баҳолаш асосида интрадуктал сут бези саратони қайта юзага чиқиш хавфи бўлган беморларни жарроҳлик йўли билан даволашнинг индивидуал тактикаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирилиги томонидан 2022 йил 5 июлда 8п-р/770-сон билан тасдиқланган «Концептуальный подход к выбору тактики лечения внутрипротокового рака молочной железы» ва 2024 йил 18 ноябрда 01-р/42-сон билан тасдиқланган «Методика оценки силы влияния факторов риска рецидива внутрипротоковой карциномы in situ» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф РИОваРИАТМ Жиззах вилояти филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 7-сон ва РИОваРИАТМ Самарқанд вилоят филиали бўйича 10.01.2022 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/65-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги DCIS қайталанишининг индивидуал хавфини аниқлашнинг исботланган самарали электрон дастури ишлаб чиқилган ва клиника амалиётига жорий этилган, бу касалликдан ўлим ҳолатлари, қайталанишлар частотасини ва такрорий жарроҳлик аралашувларига эҳтиёжни қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 632940 сўм бюджет маблағлари DCIS қайталашининг индивидуал хавфини аниқлашнинг самараси исботланган электрон дастурини ишлаб чиқиш ва клиника амалиётига жорий этиш натижасида қайталанишни ташхислаш ва такрорий жарроҳлик аралашувларига эҳтиёж қисқариши орқали иқтисод қилинади.