Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимов Ижод Рустамжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Думғаза ва тос суяклари ўсмаларини жарроҳлик йўли билан даволаш», 14.00.14 –онкология, 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tib610.
Илмий маслаҳатчилар: Полатова Джамиля Шогайратовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кариев Шухрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳузуридаги DSc.04/07.06.2024.Tib.177.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори; Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори; Макаревич Сергей Валентинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Белоруссия).
Етакчи ташкилот: П.А.Герцен номидаги Москва онкология илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсманинг озиқлантирувчи томирларни операциядан олдинги эмболизация муолажасини бажариш, аъзо сақловчи жаррохлик техналогияларни тадбиқ қилиш ва биз яратган металл имплантлардан фойдаланиш орқали дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўтказилган диагностика тадбирлари давомида ўрта ва латерал сакрал артерия шохлари, пастки ва юқори глутеал артерия, ички ва ташқи ёнбош артериялари дўмғаза ва тос суяк ўсмаларни қон билан таъминлашда иштирок этиши исботланган;
биринчи маротаба биз яратган S-шаклидаги таёқчали фиксация ускунаси ёрдамида, дўмғаза суягининг тўлиқ резекциясидан кейинги бел умуртқалари ва ёнбош суяклари қанотларининг орасидаги диастаз қопланиши муҳим эканлиги исботланган;
биз яратган S-шаклидаги таёқчали фиксация ускунаси ёрдамида дўмғазани бутунлай олиб ташлаш жаррохлик амалиётидан сўнгги умуртқа поғонасиниги тос суягига маҳкамлаш амалиёти орқали умуртқа таянч қобилиятини тўлиқ тикланиши исботланган;
дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан оғриган беморларнинг операциядан кейинги даврдаги қиёсий таҳлилига асосланиб, дўмғаза ва тос суяклари ўсмаларининг дастлабки эмболизациясидан фойдаланиш интраоператив қон кетиш хавфини Г.А. Барашков классификациясига таянган холда сезиларли даражада камайтириши исботланган;
дўмғаза ва тос суяклари ўсмасини озиқлантирувчи томирларни дастлабки эмболизация қилиш усулидан фойдаланиш ўсимтани олиб ташлашнинг радикаллигини сезиларли даражада ошириши исботланган;
дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан оғриган беморларни даволаш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида дўмғаза ва тос суяклари ўсмаларининг озиқлантирувчи томирларини операциядан олдин эмболизация қилиш очиқ операция муддатини сезиларли даражада қисқартириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ўтказилган диагностика тадбирлари давомида ўрта ва ён дўмғаза артерия шохлари, пастки ва юқори глутеал артерия, ички ва ташқи ёнбош артериялари дўмғаза ва тос суяк ўсмаларни қон билан таъминлашда иштирок этиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги диагностика ва даволаш ёндошувларини жорий этиш туфайли дўмғаза ва тос суяклари ўсимталари билан касалланган беморларга тиббий ёрдамнинг сифати ошди. Бу жараён ногиронлик ҳолатларининг камайиши, операциядан кейинги асоратларнинг қисқариши, даволаш ва реабилитация муддатларининг қисқариши ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: ўсмани қон билан таъминловчи томирларни МСКТ текшируви ёрдамида аниқлаш орқали ташхис қўйиш жараёнини тезлаштириш ва кейинги даволаш тактикаси эрта режалаштириш натижасида тиббиёт муассасалари учун ҳам касалликка ташхис қўйиш муддати, ҳам сарф-харажатлари қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
иккинчи илмий янгилик: биринчи маротаба биз яратган S-шаклидаги таёқчали фиксация ускунаси ёрдамида, дўмғаза суягининг тўлиқ резекциясидан кейинги бел умуртқалари ва ёнбош суяклари қанотларининг орасидаги диастаз қопланиши муҳим эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши, яратилган имплантларнинг Ўзбекистон худудида ишлаб чиқарилиши, уларни харид қилишдаги енгилликлар. Иқтисодий самарадорлиги: яратилган имплантларни қиймати, хорижий аналогларнинг қийматига нисбатан 5-6 баробаригача арзонлиги кўзда тутилган. Яратилган имплантларни ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, Ўзбекистонда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш хажмини кўпайтиради, бундан ташқари махсулотни катта хажмда ишлаб чиқариш туфайли халқни иш билан таъминлаш ва махсулотнинг хорижий аналоглардан рақобатбардошлигини оширади;
учинчи илмий янгилик: биз яратган S-шаклидаги таёқчали фиксация ускунаси ёрдамида дўмғазани бутунлай олиб ташлаш жаррохлик амалиётидан сўнгги умуртқа поғонасиниги тос суягига маҳкамлаш амалиёти орқали умуртқа таянч қобилиятини тўлиқ тикланиши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: умуртқа поғонасиниг тос суяги билан мустахкамлиги тиклангани туфайли, беморлар тўлиқ харакатга тушиб, бегоналар қарамоғига мухтож бўлмайди ва  қисқа муддатда ишга лаёқатлиги тикланади. Иқтисодий самарадорлиги: ўз ўзига хизмат қилиш хусусиятлари тикланиши билан, беморлар дори воситалар, шифокорлар кузатуви ва ижтимоий тўловлардан озод бўлади. Умуртқа поғонасининг таянчилиги тиклаш амалиёти, беморлар қисқа муддатда оддий хаётга киришиб кетишига ёрдам берди, натижада беморлар операциядан кейинги тикланиш даврида ўз ўзига хизмат қилан холда харакатланишига эришилган;
тўртинчи илмий янгилик: дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан зарарланган беморларнинг операциядан кейинги даврдаги қиёсий таҳлилига асосланиб, дўмғаза ва тос суяклари ўсмаларининг дастлабки эмболизациясидан фойдаланиш интраоператив қон кетиш хавфини Г.А. Барашков классификациясига таянган холда сезиларли даражада камайтириши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: беморларнинг операция давридаги қон кетиш хавфини бартараф қилиш туфайли, беморларнинг ишга лаёқатлиги эрта тикланиб, давлатнинг ижтимоий ёрдамидан озод бўлади. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган 2300000 сўм бюджет маблағлари дўмғаза ва тос суяк ўсмаларини жаррохлик даволаш жараёнида куп миқдорда қон кетишни бартараф қилиш орқали, беморнинг дорига мухтожлигини, узоқ муддат давомида шифохонада ётиш вақтини қисқартириш ва беморларнинг тез вақт давомига тикланиши натижасида иқтисод қилинади; 
бешинчи илмий янгилик: дўмғаза ва тос суяклари ўсмасини озиқлантирувчи томирларни дастлабки эмболизация қилиш усулидан фойдаланиш ўсимтани олиб ташлашнинг радикаллигини сезиларли даражада ошириши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: дўмғаза ва тос суяклари ўсмаларини тўлиқ олиш амалиётидан сўнг, аксарият беморлар кейинги нур терапия, кимётерапия муолажаларидан озод қилиниб, диспансер назоратда сақланиб қолдилар. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган бюджет маблағлари дўмғаза ва тос суяк ўсмаларини тўлиқ олиш жаррохлик муолажаси орқали беморлар ножуя таъсири юқори булган кимётерапия ва нур таъсири юқори булган нур терапияга мухтожлигидан чиқишига эришиш натижасида иқтисод қилинади;  
олтинчи илмий янгилик: дўмғаза ва тос суяклари ўсмалари билан зарарланган беморларни даволаш натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида дўмғаза ва тос суяклари ўсмаларининг озиқлантирувчи томирларини операциядан олдин эмболизация қилиш очиқ операция муддатини сезиларли даражада қисқартириши исботланганлиги бўйича таклифлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йил 11 июнда 8н-р/489-сон билан тасдиқланган «Хавфсиз ва хавфли бирламчи суяк ўсмаларининг замонавий диагностика ва даволаш усуллари» ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 13 апрелда 1-сон билан тасдиқланган «Агрессив умуртқа гемангиомаларни замонавий диагностика ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шахар филиали бўйича 14.06.2024 йилдаги 148-сон ва Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси бўйича 23.10.2024 йилдаги 123-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 февралдаги 12/27-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: жаррохлик амалиётининг давомийлигини қисқартириш орқали, беморга наркоз дориларнинг ножуя таъсирини камайишига, операциядан кейинги эрта даврда эса бемор яраси иккиламчи битиш муаммоси бартараф қилинди. Иқтисодий самарадорлиги: дўмғаза ва тос суяк ўсмаларини тўлиқ олиш жаррохлик муолажасининг муддати қисқариши орқали, беморларга наркоз таъсири камайиши, амалиёт давомида ишлатиладиган бошқа тиббий буюмлар хажми ва хаттоки коммунал тулов харажатлари 1,5-2 баробар қисқариши натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish