Сайфуллаева Мадина Исматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш индустриясида корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3113
Илмий раҳбар: Хаирова Динара Римовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Аброр Туробович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қурилиш саноати корхоналари фаолиятида корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бо'йича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“корпоратив менежмент” тушунчасининг иқтисодий мазмуни масъулият даражаси, инсон капитали, корпоратив муносабатлардаги иштирокчиларининг манфаатлари ҳамда корпоратив менежментнинг амалий йўналишига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш корхоналарини барқарор ривожлантириш услубиёти корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизми тузилмасини барқарор ривожланиш концептуал моделига асосланувчи ЭСГ (Энвиронментал, соcиал & говернанcе (экологик, ижтимоий ва бошқарув)) тамойилларига устуворлик берган ҳолда рақамлашган, шаффоф бошқарув таклифи асосланган;
корпоратив мақсадларга ходимнинг қизиқиши ва иштирокини ошириш ёндашуви қурилиш корхоналари мисолида ташкилотнинг барқарор ривожланишга кўмаклашувида корпоратив менежмент иқтисодий механизмини татбиқ этувчи схемага асосланувчи ПСП (Профит шаринг план - фойдани тақсимлаш режаси) тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Бухоро вилоятида қурилиш ишлари ва бу жараёнларига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми динамикасининг 2025-2029 йиллар кесимида прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш индустриясида корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
“корпоратив менежмент” тушунчасининг иқтисодий мазмуни масʼулият даражаси, инсон капитали, корпоратив муносабатлардаги иштирокчиларининг манфаатлари ҳамда корпоратив менежментнинг амалий йўналишига устуворлик бериш асосида такомиллаштириш таклифидан “Амубухороканалқурилиш” АЖни комплекс ривожлантириш бўйича 2025-йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 мартдаги 04-07-27-3239-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши корпоратив менежментнинг амалий жиҳатларини аниқлаш ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган қарашларни такомиллаштиришга ҳамда менежмент ва корпоратив бошқарув бўйича мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилди;
қурилиш корхоналарини барқарор ривожлантириш услубиёти корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизми тузилмасини барқарор ривожланиш концептуал моделига асосланувчи ЭСГ (Энвиронментал, соcиал & говернанcе (экологик, ижтимоий ва бошқарув)) тамойилларига устуворлик берган ҳолда рақамлашган, шаффоф бошқарув таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги 16-сонли “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонининг 4-банди 1-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 мартдаги 04-07-27-3239-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалга оширишнинг илмий натижаларидан фойдаланиш таклиф этилаётган чора-тадбирлар алгоритмидан (ҳозирги ҳолатни таҳлил қилиш, манфаатдор томонлар иштироки, стратегияни ишлаб чиқиш, ўзгартиришларни амалга ошириш, ўқитиш ва хабардор қилиш, мониторинг ва ҳисобот бериш) фойдаланиш имконини бериб, бу эса қурилиш ташкилотларида корпоратив менежментнинг ташкилий-иқтисодий механизми самарадорлигини ошириш имконини берган. ЭСГ (Энвиронментал, соcиал & говернанcе) тамойилларини амалга ошириш қурилиш соҳасидаги компания учун акциядорлик жамиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу корхонанинг молиявий ко'рсаткичларини 5,7% гача ошириш имконини берди;
корпоратив мақсадларга ходимнинг қизиқиши ва иштирокини ошириш ёндашуви қурилиш корхоналари мисолида ташкилотнинг барқарор ривожланишга кўмаклашувида корпоратив менежмент иқтисодий механизмини татбиқ этувчи схемага асосланувчи ПСП (Профит шаринг план - фойдани тақсимлаш режаси) тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган ҳамда ишлаб чиқилган таклифлар “Амубухороканалқурилиш” АЖ фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 мартдаги 04-07-27-3239-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни жорий этиш натижасида стратегик раг'батлантириш воситаси сифатида ходимлар о'ртасида фойда тақсимотининг оқилона модели шакллантирилди, бу о'з навбатида ходимларнинг мотивацион салоҳиятини шакллантирди, корпоратив мақсадларга эришишда иштирокини оширди, шунингдек, ходимларнинг айланмасини 18% га камайтириш имконини берди;
Бухоро вилоятида қурилиш ишлари ва бу жараёнларига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми динамикасининг 2025-2029 йиллар кесимида прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 266-сон қарорининг 1-банди в-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 24 мартдаги 04-07-27-3239-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида вилоятда қурилиш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилаётган инвестисиялар самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш имкониятига эришилди. Хусусан, эконометрик таҳлил уй-жой қурилиши ҳажми ва умумий тармоқ кўрсаткичлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини аниқлади: турар-жой биноларини фойдаланишга топширишнинг 1 фоизга ўсиши қурилиш ишлари ҳажмининг 1,03 фоизга ошишига олиб келиши аниқланган.