Sayt test rejimida ishlamoqda

Амириддинова Муслима Зайниддин қизининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм соҳасини ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналари ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4620.2.PhD/Иқт1282
Илмий раҳбар: Олим Муртазаев, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор; Қодиров Азизжон Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.    
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туризм соҳасини ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналари ресурсларининг самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини туризм, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги йўналишларида минг нафар ўқувчини давлат гранти асосида «Эдуcатион Францҳиза» модели бўйича дуал таълимга жалб қилиш асосланган таклифлар таклифлар асосланган;
туризм ва меҳмондўстлик индустриясида умумий овқатланиш хизматларини ривожлантиришда, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини баҳолаш мақсадида умумий овқатланиш корхоналарининг операцион тезлиги “Оператионал спеед оф публиc cатеринг ентерприсес”, ходимларнинг ишлаш тезлиги “Стафф перформанcе спеед”, соф фойдани ҳисоблаш “Cалcулатион оф нет профит”, ўртача бир ойлик чек “Авераге монтҳлй чеcк”, ходимларнинг иш билан таъминлаш даражаси “Левел оф эмплоее эмплоймент”, инвестиция қайтарилиш кўрсатгичи “Ретурн он Инвестмент (РОИ)” моделлари асосида умумий овқатланиш корхоналари самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичларини ошириш усули илмий асосланган;
мамлакатимизга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларни ўзаро боғловчи туризм хизматларини янада кенгайтириш, туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш мақсадида туризм марказлари ҳудудидаги туну-кун ишлайдиган ресторан, кафе ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйиш асосида Россиянинг йирик туроператорлари орасида «Ўзбекистонга саёҳат» гастрономик турпакетларини тарғиб қилиш бўйича таклифлар асосланган;
мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналарининг хизматларини самарали ривожлантириш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2029-йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналари ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида профессионал таълим муассасаларига халқаро даражада тан олинган таълим дастурларини туризм, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги йўналишларида ўқувчиларни давлат гранти асосида «Эдуcатион Францҳиза» модели бўйича дуал таълимга жалб қилиш бўйича асосланган таклифлар 2024-йил 18-июлдаги ПҚ-269-сон “2024-2025-йилларда туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасалари томонидан ҳудудларда туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш” бўйича «Йўл харитаси» режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-апрелдаги 03-10-17-3573-сонли далолатномаси). Натижада 2024-2025-ўқув йилидан туризм, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги йўналишларида минг нафар ўқувчи давлат гранти асосида дуал таълимга жалб қилинган;
туризм ва меҳмондўстлик индустриясида умумий овқатланиш хизматларини ривожлантиришда, ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини баҳолаш мақсадида умумий овқатланиш корхоналарининг операцион тезлиги “Оператионал спеед оф публиc cатеринг ентерприсес”, ходимларнинг ишлаш тезлиги “Стафф перформанcе спеед”, соф фойдани ҳисоблаш “Cалcулатион оф нет профит”, ўртача бир ойлик чек “Авераге монтҳлй чеcк”, ходимларнинг иш билан таъминлаш даражаси “Левел оф емплоее емплоймент”, Инвестиция қайтарилиш кўрсатгичи “Ретурн он Инвестмент (РОИ)” моделлари асосида умумий овқатланиш корхоналари самарадорлиги иқтисодий кўрсаткичларини оширишнинг такомиллаштирилган усулини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2025-2028-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилиши киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-апрелдаги 03-10-17-3573-сонли далолатномаси). Натижада ҳудудларнинг туристик жозибадорлиги ва умумий овқатланиш хизматлари сифати 1,4 баробар ошиши далилланган;
мамлакатимизга хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларни ўзаро боғловчи туризм хизматларини янада кенгайтириш, туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш мақсадида туризм марказлари ҳудудидаги туну кун ишлайдиган ресторан, кафе ва умумий овқатланиш шохобчалари фаолияти йўлга қўйиш асосида Россиянинг йирик туроператорлари орасида «Ўзбекистонга саёҳат» гастрономик турпакетларини тарғиб қилиш бўйича таклифлар 2024-йил 12-январдаги ПФ-9-сон “Россия Федерациясидан туристларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар” “Дастури”га киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-апрелдаги 03-10-17-3573-сонли далолатномаси). Натижада  2024-йилда Россия Федерациясидан 1,460 млн. туристни жалб этиш имкониятлари асосланган;
мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришда умумий овқатланиш корхоналарининг хизматларини самарали ривожлантириш кўрсаткичларининг прогноз ҳисоб-китоблари асосида 2029-йилга қадар ўрта муддатли ишлаб чиқилган прогноз параметрларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм  қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «2025-2028 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилиши киритилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 25-апрелдаги 03-10-17-3573-сонли далолатномаси). Натижада тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига 2028-йилга қадар туристларга кўрсатиладиган умумий овқатланиш хизматлари ҳажмини 18 фоизга ошириш имкониниятлари далилланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish