Sayt test rejimida ishlamoqda

Улфатиллаева Сайёра Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом  Бухорий  ҳадисшунолигида  аёллар билан боғлиқ  мавзуларнининг фалсафий-герменевтик таҳлили”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fal671.
Илмий раҳбар: Мадаева Шаҳноза Омонуллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Баҳтиёр Омонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаева Нодира Махмудовна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Имом Бухорий ҳадисларида аёллар билан боғлиқ мавзуларнинг фалсафий-герменевтик таҳлил нуқтайи назаридан ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Имом Бухорий ва  бошқа муҳаддислар жамлаган ҳадислар ўртасидаги саҳиҳлик, ишончлилик, туркумлаш, миқдор ва таснифлаш каби фарқли, ҳадисларни йиғиш, таҳлил қилиш, баҳолаш сингари умумий жиҳатларини ўрганиш орқали, ижтимоий (жамиятдаги бирдамлик, меҳр-оқибат, оила ва жамиятдаги рўллар) диний (исломда гендер, таълим, маиший муаммолар), ахлоқий (одоб-ахлоқ ва инсоний фазилатлар, маънавий-ахлоқий тарбия) қонуниятларнинг шаклланиш жараёни далилланган;
Замонавий ҳадисшунослик методологиясида Имом ал Бухорий тўплаган ҳадисларнинг  аёллар мақомини белгилашдаги аксиологик, идентификацион, маданий жиҳатлари ўрганилган, уларнинг замонавий секуляр, ижтимоий-маданий, ҳуқуқий жараёнлар билан корреляцион (тарихий, замонавий, маданий) тамойиллари очиб берилган;
Имом Бухорий тўплаган ҳадислардаги “Она” мақоми ва “қиз фарзанд тарбияси” масалаларига оид ривоятларни Иброҳим динидаги айни йўналишдаги нарративлар билан компаративистик таҳлил қилиш орқали, ижтимоий ҳаётни (жамиайтдаги онанинг мақоми, оиладаги роли, оила институтининг мустаҳкамланиши)  тартибга солиш ва мафкуравий-сиёсий, диний-маърифий жараёнларни бошқаришдаги тутган ўрни (маънавий, аҳлоқий) илмий асосланган;
Имом Бухорий тўплаган ҳадисларнинг янги Ўзбекистонда аёллар шаъни, қадр-қиммати, таълими ҳамда иқтисодий мустақиликка эришиши борасидаги ислоҳотларни ижтимоий онгга сингдиришда тўсқинлик қилувчи стереотипларни бартараф қилишдаги ғоявий-маънавий психологик восита эканлиги илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Имом Бухорий ҳадисларида аёллар билан боғлиқ ҳадисларнинг фалсафий герменевтик таҳлил хусусиятлари мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
Имом Бухорий ва  бошқа муҳаддислар жамлаган ҳадислар ўртасидаги саҳиҳлик, ишончлилик, туркумлаш, миқдор ва таснифлаш каби фарқли, ҳадисларни йиғиш, таҳлил қилиш, баҳолаш сингари умумий жиҳатларини ўрганиш орқали, ижтимоий, диний, ахлоқий қонуниятларни шаклланиш жараёнига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва  таъсирчан  тарғибот технологияларини  ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 7-майдаги 10/260-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Имом Бухорий ҳадисларида аёллар билан боғлиқ ҳадисларни фалсафий герменевтик таҳлил қилишга хизмат қилган;
    замонавий ҳадисшунослик методологиясида Имом ал Бухорий тўплаган ҳадисларнинг  аёллар мақомини белгилашдаги аксиологик, идентификацион, маданий жиҳатларига оид таклиф ва хулосалар Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2023-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига татбиқ этилган.  Жумладан, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг тарғибот тадбирини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2024-йил 18-ноябрдаги 02/05-71-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар она заминимизда  маданият, маʼрифат, маʼнавият соҳаларида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг тикланишига, шу ғояларни ижтимоий ҳаёт қатламлари ичига чуқур кириб боришига ҳамда шу асосда янги ҳаётий ва инсоний қарашларнинг устувор бўлишига эришиш юзасидан тарғиботлар  олиб  боришга хизмат қилган;    
    Имом Бухорий тўплаган ҳадислардаги “Она” мақоми ва “қиз фарзанд тарбияси” масалаларига оид ривоятларни Иброҳим динларидаги айни йўналишдаги наративлар билан компаративистик таҳлил қилиш орқали уларнинг   ижтимоий ҳаётни тартибга солиш ва мафкуравий-сиёсий, диний-маърифий жараёнларни бошқаришдаги тутган ўрнини илмий асослашга қаратилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ,  Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалаларини ўрганиш,  жаҳон миқёсида сиёсий-иқтисодий беқарорлик ҳолати давом этаётган, турли низолар, янги хатарлар хавфи юқори бўлаётган бир шароитда хотин-қизларнинг давлат бошқаруви, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги фаол иштирокини таʼминлаш мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2024-йил 15-ноябрдаги 01-01/1141-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳамда маʼнавий ҳаётида, муҳим қарорлар қабул қилинишида хотин-қизларнинг аҳамиятини оширишга аёлларнинг жамиятдаги роли ва имкониятларини очиб беришга хизмат қилган;    
Имом Бухорий тўплаган ҳадисларнинг янги Ўзбекистонда аёллар шаъни, қадр-қиммати, таълими ҳамда иқтисодий мустақилликка эришиши борасидаги ислоҳотларни итимоий онгга сингдиришда тўсқинлик қилувчи стереотипларни бартараф қилишдаги ғоявий-маънавий психологик восита эканлиги асосланган таклифлардан Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири бўлган “Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 19-октябрдаги 2-13-21-5427-сонли маълумотномаси). Натижада ислом дунёсининг буюк муҳаддис ва алломаси Имом Бухорийнинг маънавий-маърифий меросини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда илмий-маданий жамоатчиликни хабардор этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish