Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Жонибек Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ОИВ инфекциясида иммунитет фаоллаштириш молекуляр механизмларини ҳисобга олган ҳолда даволаш – профилактика чора – тадбирларининг реабилитация дастурини ишлаб чиқиш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология ва 14.00.36 - Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib.747.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зиядуллаев Шухрат Худайбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор; Эсауленко Елена Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: ОИВ беморларини реабилитацияси учун иммун активациянинг молекуляр механизмларини чуқур ўрганиш асосида терапия самарадорлигини ошириш, инвалидизация даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган даволаш-профилактика тадбирларининг комплекс реабилитацион дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ОИВ-инфекцияли беморлари учун мавжуд профилактик, терапевтик ва реабилитацион стратегияларни самарадорлиги комплекс баҳоланган, бунинг натижасида клиник ёндашув хусусиятлари ва мавжуд услубларнинг камчиликлари асосида такомиллаштирилган терапевтик ва реабилитацион тадбирларнинг ишлаб чикилган;
HLA-DRA (rs8084) гени полиморфизми ва ОИВ-инфекцияси ривожланиши орасида уйғунлик илмий асосланган, бу индивидуал терапевтик ва реабилитацион тадбирларни режалаштиришда генетик мойилликни инобатга олиш асосланган;
илк бор ОИВ-инфекцияси контекстида HLA-DRA (rs8084) генотипларини касалликнинг клиник аломатлари, ОИВ-инфекция жадаллашиши, CD4 нисбатлари ва беморнинг ёшга доир тавсифлари орасида ўзаро корреляцион боғликлик аниқланган;
илк бор интерферон-стимулланган генлар (MX2, IFNM1, ADAR1) экспрессиясининг иммун жавобда ва ОИВ-инфекциянинг жадаллашишидаги ўрни, терапия ва реабилитацияда шахсга йўналтирилган ёндашиш учун молекуляр-генетик маркерлар ишланмаси орқали такомиллаштирилган;
иммун активациянинг молекуляр механизмлари асосида клиник натижаларнинг яхшиланиши ва ОИВ-инфекцияси бўлган беморлар ҳаёт сифатининиг ошишига қаратилган инновацион реабилитацион дастур ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ОИВ-инфекцияси беморларини олиб бориш учун реабилитация комплекс дастурини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида, терапия самарадорлигини ошириш, инвалидизация даражасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган иммун активациясини молекуляр механизмини чуқур ўрганиш асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор ОИВ-инфекцияли беморлари учун мавжуд профилактик, терапевтик ва реабилитацион стратегияларни самарадорлиги комплекс баҳоланган, бунинг натижасида клиник ёндашув хусусиятлари ва мавжуд услубларнинг камчиликлари асосида такомиллаштирилган терапевтик ва реабилитацион тадбирларнинг ишлаб чикилган. "ОИВ инфекциясининг дастлабки босқичидаги иммунологик ҳодисалар", "ОИВ инфекцияси билан оғриган беморларнинг иммуногенетик мониторинги" бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар СамДТУ Илмий кенгашида тасдиқланган (27 декабр 2023 йил 5-сон баённома), Самарқанд вилояти ОИТС га қарши кураш бўйича маркази 06.01.2025 3-сон буйруғи билан амалий фаолиятга, 08.01.2025 санасидаги 01/t-сон буйруғи билан Қашқадарё вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ва 23.01.2025 йил санасидаги 3-сон буйруғи билан Навоий вилоят ОИТС га қарши кураш маркази амалий фаолиятига жорий қилинган; ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган стратегияларнинг жорий қилиниши ОИВ беморларининг ҳаёт сифатини оширишга, уларнинг тиббий реабилитациясини яхшилашга ва касаллик билан курашишда мустаҳкам ва узоқ муддатли натижага эришишга ёрдам беради. Хусусан, клиник натижаларнинг яхшиланиши ва ОИВ беморлари орасида инвалидизация даражаси пасайиши уларнинг ижтимоий интеграциясига, стигматизация пасайиши ва руҳий-ижтимоий фаровонлик яхшиланишига ёрдам беради. Беморлар орасида ногиронлик даражаси 15-20% га пасайиши, фаол меҳнат фаолиятига қайтган шахслар сони 25% га ортиши кутилмоқда; иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тадбирлар ва услубларнинг қўлланилиши салмоқли иқтисодий фойда келтиради. Иқтисодий самарадорлик мавжуд даволаш ва раебилитация жараёнларининг оптимизацияси, шифохонада қолиш вақти ва миқдори қисқариши, шунингдек, фармакотерапия самарадорлиги ошиши ва даволаш билан боғлиқ ҳаражатларнинг камайиши ҳисобига бир беморга 1200000 сўмни ташкил қилди. Кутилаётган иқтисодий фойда тиббиёт ресурсларини рационал қўлланилиши, госпитализацияга ҳаражатларнинг қисқариши ва беморлар саломатлигининг умумий ҳолати яхшиланиши туфайли бир беморга 500000 сўмни ташкил қилди, бу асоратлар частотасини камайтиришга ёрдам беради. Ҳулоса: тадқиқот натижалари ва жорий қилинган услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси беморларини даволаш, профилактика қилиш ва реабилитация қилишга ёндашувларни янада такомиллаштириш учун илмий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади. Бу чоралар беморлар саломатлигининг яхшиланиши билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини самарали қўллашни таъминлаб, жамоат соғлиғини сақлашга ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. 
иккинчи илмий янгилик: HLA-DRA (rs8084) гени полиморфизми ва ОИВ-инфекцияси ривожланиши орасида уйғунлик илмий асосланган, бу индивидуал терапевтик ва реабилитацион тадбирларни режалаштиришда генетик мойилликни инобатга олиш асосланган. "ОИВ инфекциясининг дастлабки босқичидаги иммунологик ҳодисалар", "ОИВ инфекцияси билан оғриган беморларнинг иммуногенетик мониторинги" бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар СамДТУ Илмий кенгашида тасдиқланган (27 декабр 2023 йил 5-сон баённома), Самарқанд вилояти ОИТС га қарши кураш бўйича маркази 06.01.2025 3-сон буйруғи билан амалий фаолиятга, 08.01.2025 санасидаги 01/t-сон буйруғи билан Қашқадарё вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ва 23.01.2025 йил санасидаги 3-сон буйруғи билан Навоий вилоят ОИТС га қарши кураш маркази амалий фаолиятига жорий қилинган; ижтимоий самарадорлиги: индивидуал терапевтик ва реабилитацион тадбирларни режалашда генетик мойилликни ҳисобга олиш ОИВ беморларининг ҳаёт сифатини сезиларли ошириш, асоратлар частотасини камайтириш ва клиник натижаларни яхшилашга ёрдам беради. Шахсга йўналтирилган ногиронлик қисқаришига ва беморнинг фаол ижтимоий ҳаётга қайтишига ёрдам беради, бу эса ўз навбатида уларнинг ижтимоий интеграцияси ва жамоат фаолиятига жалб қилинишига ёрдам беради; иқтисодий самарадорлиги: генетик йўналтирилган ёндашувнинг жорий қилиниши салмоқли иқтисодий фойдага эришишга ёрдам беради. Индивидуал терапевтик стратегияларнинг қўлланилиши шифохонага ётқизилиш частотаси ва асоратлар миқдори пасайтиради, бу эса ўз навбатида узоқ муддат даволаниш ва реабилитацияга сарфланадиган ҳаражатларни камайтиради. Кераксиз госпитализациялар сони қисқариши ва буюрилган воситалар оптимизацияси ҳисобига ҳар бир бемор учун 1500000 сўм тежалиши кутилмоқда, бу эса даволашнинг иқтисодий самарадорлигини аҳамиятли яхшилайди. Ҳулоса: тадқиқот натижалари ва жорий қилинган услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси беморларини даволаш, профилактика қилиш ва реабилитация қилишга ёндашувларни янада такомиллаштириш учун илмий ва амалий асос бўлиб хизмат қилади. Бу чоралар беморлар саломатлигининг яхшиланиши билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини самарали қўллашни таъминлаб, жамоат соғлиғини сақлашга ва иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади.
учинчи илмий янгилик: илк бор ОИВ-инфекцияси контекстида HLA-DRA (rs8084) генотипларини касалликнинг клиник аломатлари, ОИВ-инфекция жадаллашиши, CD4 нисбатлари ва беморнинг ёшга доир тавсифлари орасида ўзаро корреляцион боғликлик аниқланган. "ОИВ инфекциясининг дастлабки босқичидаги иммунологик ҳодисалар", "ОИВ инфекцияси билан оғриган беморларнинг иммуногенетик мониторинги" бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар СамДТУ Илмий кенгашида тасдиқланган (27 декабр 2023 йил 5-сон баённома), Самарқанд вилояти ОИТС га қарши кураш бўйича маркази 06.01.2025 3-сон буйруғи билан амалий фаолиятга, 08.01.2025 санасидаги 01/t-сон буйруғи билан Қашқадарё вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ва 23.01.2025 йил санасидаги 3-сон буйруғи билан Навоий вилоят ОИТС га қарши кураш маркази амалий фаолиятига жорий қилинган; ижтимоий самарадорлиги: генотип асосида касаллик кечишини башоратлаш даволаш ва реабилитация стратегияларини аниқ танлашга ёрдам беради, ва бу бемор ҳаёти сифатини яхшилаш ва ногиронлик даражасини пасайтириш имконини беради. Бу беморларга жамиятга самаралироқ интеграция бўлиши ва фаол ҳаёт тарзини олиб боришлари имкон беради; иқтисодий самарадорлиги: касаллик кечишини генетик ташхислаш ва башоратлаш даволаш схемаларини оптимизациялашга ёрдам беради, ва бунда ресурсларни бошқаришнинг яхшиланиши ва самаралироқ даволаш схемалари ҳисобига бир беморга 1200000 сўм тежаш имконини беради. Ҳулоса: HLA-DRA генотипларининг ОИВ-инфекциясининг клиник аломатлари орасидаги ўзаро алоқадорлигини ўрганиш ддаволашда шахсга йўналтирилган ёндашуви учун янги истиқболлар пайдо қилади, бунинг натижасида беморлар саломатлиги яхшиланади ва соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий самарадорлиги ортади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор интерферон-стимулланган генлар (MX2, IFNM1, ADAR1) экспрессиясининг иммун жавобда ва ОИВ-инфекциянинг жадаллашишидаги ўрни асосланган, бу терапия ва реабилитацияда шахсга йўналтирилган ёндашиш учун молекуляр-генетик маркерлар ишланмаси учун янги имкониятлар очиб берган. "ОИВ инфекциясининг дастлабки босқичидаги иммунологик ҳодисалар", "ОИВ инфекцияси билан оғриган беморларнинг иммуногенетик мониторинги" бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар СамДТУ Илмий кенгашида тасдиқланган (27 декабр 2023 йил 5-сон баённома), Самарқанд вилояти ОИТС га қарши кураш бўйича маркази 06.01.2025 3-сон буйруғи билан амалий фаолиятга, 08.01.2025 санасидаги 01/t-сон буйруғи билан Қашқадарё вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ва 23.01.2025 йил санасидаги 3-сон буйруғи билан Навоий вилоят ОИТС га қарши кураш маркази амалий фаолиятига жорий қилинган; ижтимоий самарадорлиги: иммун жавоби ва касаллик жадаллашишини башоратлаш учун молекуляр-генетик маркерларни кузатиш даволаш тартибини шахсга йўналтириш, самарадорлигини ошириш ва бемор ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Бунинг натижасида ногиронлик даражаси камайиши, тикланиш тезлашиши ва беморларда руҳий зўриқиш камайиши, ижтимоий интеграция яхшиланишига эришилади, иқтисодий самарадорлиги: шахсга йўналтирилган даволаш учун маркерлар кўринишидаги интерферон-стимулланган генларнинг қўлланилиши асоссиз аралашувлар ва шифохонага жойлаштиришлар сонини камайтиради, бу терапевтик ёндашувлар аниқ танлови ва тиббий ресурсларни самарали қўллаш ҳисобига ҳар бир беморга 1000000 сўм тежалишига олиб келади. Ҳулоса: интерферон-стимулланган генлар экспрессиясининг ОИВ-инфекцияси жадаллашишидаги ўрни шахсга йўналтирилган даволаш тартиби учун янги имкониятлар очади, бу эса клиник натижаларни яхшилаш билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш тизимининг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини салмоқли яхшилашга ёрдам беради.
бешинчи илмий янгилик: иммун активациянинг молекуляр механизмлари асосида клиник натижаларнинг яхшиланиши ва ОИВ-инфекцияси бўлган беморлар ҳаёт сифатининиг ошишига қаратилган инновацион реабилитацион дастур ишлаб чиқилган. "ОИВ инфекциясининг дастлабки босқичидаги иммунологик ҳодисалар", "ОИВ инфекцияси билан оғриган беморларнинг иммуногенетик мониторинги" бўйича ишлаб чиқилган услубий тавсиялар СамДТУ Илмий кенгашида тасдиқланган (27 декабр 2023 йил 5-сон баённома), Самарқанд вилояти ОИТС га қарши кураш бўйича маркази 06.01.2025 3-сон буйруғи билан амалий фаолиятга, 08.01.2025 санасидаги 01/t-сон буйруғи билан Қашқадарё вилоят ОИТС га қарши кураш маркази ва 23.01.2025 йил санасидаги 3-сон буйруғи билан Навоий вилоят ОИТС га қарши кураш маркази амалий фаолиятига жорий қилинган; ижтимоий самарадорлиги: инновацион реабилитацион дастурнинг ишлаб чиқилиши ОИВ беморларининг ҳаёт сифатини сезиларли яхшилайди, терапиядан кейин тикланишни тезлаштиради, ногиронликни пасайтиради ва беморларни руҳий-ижтимоий фаровонлигини яхшилайди. Бунинг натижасида беморларни яхшироқ ижтимоий интеграцияси кузатилади, стигматизация даражаси пасаяди ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имкони пайдо бўлади; иқтисодий самарадорлиги: инновацион реабилитация дастурининг жорий қилиниши узоқ муддатли даволаш ва госпитализацияга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш, тиббий аралашувларга кичик ҳаражатлар қилиб ҳам клиник натижаларни яхшилашга имкон берди. Шифохоналарга эҳтиёж қисқариши ва беморнинг функционал ҳолати тезроқ тикланиши ҳисобига ҳар бир беморга 1200000 сўм тежалиши кутилмоқда. Ҳулоса: ишлаб чиқилган реабилитацион дастур иммун активациясининг молекуляр механизмларига асосланган бўлиб, ОИВ ни даволаш самарадорлигини ошириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш учун янги имкониятлар очиб берди. Бундай ёндашув тиббий натижаларнинг яхшиланиши билан бир қаторда, соғлиқни сақлаш иқтисодиётига ва беморларнинг ижтимоий интеграциясига ижобий таъсир кўрсатади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish