Шукурова Дилафруз Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Назоратланмаган артериал гипертензияда артериосклероз эрта ривожланишининг хавф омиллари ва фиксацияланган антигипертензив препаратларнинг клиник самарадорлиги” 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2418.
Илмий раҳбар: Хамидуллаева Гульноз Абдусаттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Раимжанов Абдулазиз Абдухафизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Юқори хавфга эга назоратланмаган артериал гипертонияли беморларда артериосклероз ривожланиш хавфини ва уч компонентли антигипертензив дори воситаларининг фиксацияланган ва эркин комбинацияларини клиник ҳамда нишон аъзолар протектив самарадорлигини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор назоратланмаган АГда артериосклероз ривожланиши билан ишончли боғлиқликка эга хавф омиллари САБ, чап қоринча миокард масса индекси, қоринчалараро тўсиқ нисбий қалинлиги, наҳорги глюкоза, юқори зичлик липопротеин холестерин, САБ юклама индекси ва уларнинг артериялар эрта қариши жараёнидаги салбий клиник аҳамияти аниқланган;
илк бор уч компонентли антигипертензив препаратлар - ангиотензин айлантирувчи фермент ингибитори, диуретик ва кальций антагонистининг фиксацияланган ва эркин режалардаги комбинациясининг клиник, антигипертензив, нишон аъзоларнинг ҳимоялаш самарадорлиги таққосланиб, фиксацияланган комбинация беморларнинг даволашга мойиллигини ишончли ошириши аниқланган;
уч компонентли антигипертензив препаратларнинг фиксацияланган комбинацияси артериал босимнинг мақсадли даражага эришиши, тунги АБ назорати ва нишон аъзоларга АБ юкламаси таъсирини ишончли камайтирганлиги сабабли эркин комбинациядан устуворлиги аниқланган;
уч компонентлик фиксацияланган комбинациянинг нишон аъзолар шикастланишини олдини олишда ва артериосклероз жараёнининг назоратида самарали ишончли танлов комбинацияси бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2025 йил 10 мартдаги 13 сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиқи бўйича №13/12 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда артериосклероз эрта ривожланишининг хавф омиллари ва фиксацияланган антигипертензив препаратларнинг ижобий таъсири аниқланган бўлиб, ушбу ташхис қуйиш тактикаси бўйича таклифлар республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/149-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Назоратланмаган артериал гипертонияли беморларда артериялар эрта қариши ва артериосклероз ривожланишини математик башоратлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли Тиббиёт марказининг 28.06.2022 йилдаги 268-сон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси 28.07.2022 йилдаги 69/2-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, артериосклероз ривожланишини эрта аниқлашда, беморларда ногиронликни олдини олишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: атеросклерозни эрта ташхис қўйиш ва даволашда дифференциал ёндашув соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланишга ёрдам беради ва умумий иқтисодий ҳаражатларни хар бир бемор учун 79641 сўм тежаш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда қўшилган клиник ҳолатларни чап қоринча гипертрофияси, юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали юрак етишмовчилиги бор бўлган беморлар аниқланган бўлиб, ушбу ташхис қўйиш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология Илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/149-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Назоратланмаган артериал гипертонияли беморларда артериялар эрта қариши ва артериосклероз ривожланишини математик башоратлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли Тиббиёт марказининг 28.06.2022 йилдаги 268-сон ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси 28.07.2022 йилдаги 69/2-сонли бўйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, артериосклероз ривожланишини эрта аниқлашда, беморларда ногиронликнинг олдини олишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда уч компонентли АГТ ни фиксацияланган комбинациясини антигипертензив самарадорлиги ва мақсадли АБ кўрсаткичига эришиши хар бир бемор учун 79641 сўм тежаш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор уч компонентли фиксацияланган ва эркин комбинациядаги антигипертензив дори воситасини АБнинг суткалик профили, офис ҳамда офисдан ташқари ўлчамларига ижобий самара кўрсатиши билан бирга вариабеллик кўрсаткичларига таъсири баҳоланиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/149-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Назоратланмаган артериал гипертонияли беморларда артериялар эрта қариши ва артериосклероз ривожланишини математик башоратлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли Тиббиёт марказининг 28.06.2022 йилдаги 268-сон ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси 28.07.2022 йилдаги 69/2-сонли бўйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, артериосклероз ривожланишини эрта аниқлашда, беморларда ногиронликнинг олдини олишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда АБнинг суткалик профили, офис, офисдан ташқари ўлчамларига вариабеллик кўрсаткичларига ижобий самараси орқали хар бир бемор учун 151317 сўм тежаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: назораланмаган АГ билан оғриган беморларда уч компонентли антигипертензив дори воситасини фиксацияланган комбинацияда қўллаш билан даволашга мойиллик ошганлиги аниқланган бўлиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2022 йил 17 февралдаги 8н-р/149-сон маълумотномаси билан тасдиқланган «Назоратланмаган артериал гипертонияли беморларда артериялар эрта қариши ва артериосклероз ривожланишини математик башоратлаш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Қашқадарё вилояти кўп тармоқли Тиббиёт марказининг 28.06.2022 йилдаги 268-сон ҳамда Қорақолпоғистон Республикаси Элликқалъа туман тиббиёт бирлашмаси 28.07.2022 йилдаги 69/2-сонли бўйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда ташхис қўйишда, даволаш тактикасини танлашда, артериосклероз ривожланишини эрта аниқлашда, беморларда ногиронликни олдини олишда ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: даволашга мойилликни ошириш орқали назоратланмаган АГ билан оғриган беморларда эрта мақсадли кўрсаткичга эришишда ёрдам бериши орқали, нишон аъзоларнинг шикастланишини ва юрак қон-томир асоратлари ривожланишини олдини олади хар бир бемор учун 151317 сўм тежаш имконини беради.