Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Икром Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бош мия каверноз малформацияларинг ташҳисот ва жарроҳлик даво услубларини такомиллаштириш», 14.00.28- Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2020.2.PhD/Tib1292.
Илмий рахбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 04/04.07.2023.Tib.170.01
Расмий оппонентлар: Алиходжаева Гулнарахон Алаутдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муминов Мурод Джавдатович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жарроҳлик аралашувининг диференциал ҳажмини қўллаш орқали бош мия каверноз малформатсияларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
каверноз мальформацияларнинг супратенториал локализациялари учун эпилептик синдромнинг ва субтенториал локализациясига мияча ва алтернирловчи симптомларнинг хослиги аниқланган;
илк бор каверноз малформацияларни ва уларнинг қонаши натижасида пўстлоқдаги асоратларни визуализациясида МРТдаги SWI/SWON режимларининг юқори сезгирлиги аниқланган;
супратенориал каверноз малформацияларда структуравий эпилепсияни операциядан кейинги хуружларнинг регресси учун, кавернома атрофдаги пигментланган глиоз тўқимани қўшимча резекция қилиш самарадорлиги исботланган;
даволаш-ташҳис алгоритми асосида каверноз малформацияларнинг локализацияси, қон қуйилиши ва клиник кўринишига боғлиқ даволаш усуллари такомиллаштирилганлиги аниқланган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 2025 йил 15 февралдаги 12-сон хулосасига биноан:
биринчи илмий янгилик: каверноз мальформацияларнинг супратенториал локализациялари учун эпилептик синдромнинг ва субтенториал локализациясига мияча ва алтернирловчи симптомларнинг хослиги аниқланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: каверноз малформацияларнинг клиник кечишидаги маълумотларимизни таҳлил қилиб, уларнинг локализациясига, қон қуйилишига ва ҳосил бўлган мия ичи гематомасининг ҳажмига боғлиқ бўлган қуйидаги белгиларни аниқладик. Булар симптоматик эпилепсия, ўткир бош оғриғи ва қон қуйилиши билан боғлиқ ўчоқли неврологик етишмовчилик эди. Эпилепсия билан оғриган барча беморларда кавериномалар бош мия ярим шарларида жойлашган бўлса, мияча ва ўзак тузилмаларининг каверномалари мияча ва алтернирловча неврологик симптомлар билан намоён бўлди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 15 апрелдаги 43-сонли буйруқ, ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 05 июлдаги №107/CH буйруқ билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбик этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши серебрал каверноз малформацияли беморларни ташҳислаш ва жарроҳлик тактикасини танлашда объектив қарорлар қабул қилиш имконини берган, бу эса беморларга жамиятда ва ишда фаол ҳаётга қайтиш, тиббий хизматдан қониқиш ҳосил қилиш имконини берган; соҳа даражасида - умр кўриш давомийлигини ошириш ва ногиронлик даражасини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: 1) ўз вақтида ташҳис қўйиш орқали шошилинч қарор қабул қилиш ва шу сабаб юзага келадиган асоратларни бартараф этиш учун, асоратларни бартараф олдини олади ва беморларни олиб бориш тактикасини аниқлашга ёрдам беради. 2) беморни ишга эрта қайтариш операциядан кейинги узоқ муддатли реабилитация учун давлат харажатларини ва дори-дармон таъминоти харажатларини камайтирди, шунингдек, ногиронлик мавжуд бўлганда умрбод ижтимоий таъминотга бўлган эҳтиёжни бартараф этди. Хулоса: натижаларнинг жорий қилиниши шошилинч чоралар кўриш, юзага келган асоратларни олдини олиш ва бартараф этиш учун касалликларни ўз вақтида ташҳислаш ва шу орқали молиявий харажатларни камайтиришга ёрдам берган;
иккинчи илмий янгилик: каверноз малформациялар ва уларнинг қонаши натижасида пўстлоқдаги асоратларни визуализациясида МРТдаги SWI/SWON режимларининг юқори спецификликлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: SWI/SWON режимлари исталган фарқли магнит қабул қилувчанликка эга бўлган ҳар қандай тўқима ҳақида маълумот беради. Бизнинг ҳолатимизда бу темир ёки кальций тўпланиши, дезоксигенланган қон, гемосидерин ва ферритин. SWI/SWON режимларида майда қон қуйилишлар, эски микроқонашлар, тромбланган веналар ёки синуслар аниқланиши мумкин. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 4 апрелдаги 93-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 6 апрелдаги №8-Т буйруғи билан, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 15 апрелдаги 43-сонли буйруғи билан, ҳамда Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 05 июлдаги №107/CH буйруғи билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижаларини амалиётга жорий этиш микрохирургик даволаш тактикасини танлаш бўйича объектив қарор қабул қилиш имконини берди, бу эса ўз вақтида ташҳис қўйиш ва стационар даволаниш муддатини қисқартирадиган хирургик даволаш усулини танлашга дифференциал ёндашиш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия каверноз малформацияси билан оғриган беморларни SWI/SWON махсус режимларини қўллаган ҳолда ташҳислашда нейровизуализатсия усулларини қўллаш эрта ташҳис қўйиш, ўз вақтида дифференциаллашган даволаш тактикасини қўллашга ёрдам берди, бу эса даволаш натижаларини яхшилашга, беморларни эрта фаоллаштиришга, стационар даволаниш муддатларини қисқартиришга олиб келди, бу ҳар бир бемор учун 320000 - 400000 сўмни ташкил этди (РИНИАТМ филиалларининг прейскурантига кўра, касалхонада қолиш 170000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: натижаларнинг жорий қилиниши шошилинч чоралар кўриш, юзага келган асоратларни олдини олиш ва бартараф этиш учун касалликларни ўз вақтида ташҳислаш ва шу орқали молиявий харажатларни камайтиришга ёрдам берган;
учинчи илмий янгилик: супратенориал каверноз малформацияларда структуравий эпилепсияни операциядан кейинги хуружларнинг регресси учун, кавернома атрофдаги пигментланган глиоз тўқимани қўшимча резекция қилиш самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: серебрал каверноз малформацияларни даволашнинг янги жарроҳлик усули талваса хуружлари частотасини сезиларли даражада пасайтиришга ва ҳатто каверноз малформация билан боғлиқ бўлган структуравий эпилепсиядан халос бўлишга имкон беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 4 апрелдаги 93-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 6 апрелдаги №8-Т буйруғи билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: каверноз малформацияларни даволашнинг янги жарроҳлик усулидан фойдаланиш эпилептик хуружлар частотасини сезиларли даражада камайтириши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаши, уларнинг тез фаоллашувини таъминлаши ва касалликнинг дориларга резистентлигини олдини олиши билан ўзининг ҳақиқий самарадорлигини исботлади. Антиконвулсантлардан тўлиқ халос бўлиш ёки хуружлар частотаси ва дорилар дозасининг камайтириш, шунингдек неврологик симптомларнинг сезиларли регрессияси билан янги даволаш усулини қўллашнинг тиббий самарадорлигини исботлайди. Иқтисодий самарадорлиги: Функционал аҳамиятга эга бўлмаган соҳаларда кавернома атрофидаги пигментланган қобиқнинг қўшимча резекцияси эпилептик хуружлар частотасини сезиларли даражада камайтириши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшиланиши, касалликнинг дори-дармонларга чидамлилигини олдини олиши билан ўзининг ҳақиқий самарадорлигини исботлади. Антиконвулсантлардан тўлиқ халос бўлиш ёки хуружлар частотасининг сезиларли даражада пасайиши билан дозани камайтириш беморларнинг меҳнат қобилиятини таъминлайди, бу эса мамлакат иқтисодиётига таъсир қилади. Хулоса: тавсия этилган дифференциал жарроҳлик даволаш усули структуравий эпилепсияни даволаш натижаларини яхшилайди, молиявий харажатларни сезиларли даражада камайтиради ва тез ижтимоий мослашувга ёрдам беради;
тўртинчи илмий янгилик: даволаш-ташҳис алгоритми асосида каверноз малформацияларнинг локализацияси, қон қуйилиши ва клиник кўринишига боғлиқ даволаш усуллари такомиллаштирилганлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Алгоритм ўчоғнинг локализацияси, қон қуйилишининг мавжудлиги ва клиник кўринишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Ушбу алгоритм бош мия каверноз малформациясини даволашнинг оптимал усулини танлаш учун асос қилиб олинган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассалари амалиётига, хусусан, Жиззах вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 4 апрелдаги 93-сонли буйруғи билан, Сурхандарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2024 йил 6 апрелдаги №8-Т буйруғи билан  нейрохирургия бўлимлари фаолиятига тадбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги: бош мия каверноз малформацияси билан оғриган беморларни даволашга хар тамонлама ёндашган холда тез ва аниқ баҳолаш, юзага келиши мумкин бўлган асоратлар хавфини камайтириш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва тиббий хизмат кўрсатишда ижобий кўрсаткичларга эришиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бош мия каверноз малформациясининг клиникаси, локализацияси ва қон қуйилишига асосланган комплекс ташҳисотнинг қўлланилиши, даволаш усулини танлаш беморнинг шифохонада даволанишида бюджет маблағларини кунига ўртача 322000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: Таклиф этилган алгоритм асосида даволаш усулини танлаш даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди, беморларнинг стационар даволаниш ва амбулатор кузатувда бўлиши даврини камайтиради, бу эса молиявий харажатларни сезиларли даражада қисқартиришга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish