Лян Екатерина Михайловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хавотирли невротик бузилишларда қисқа муддатли интегратив психотерапиянинг самарадорлиги», 14.00.18 – Психиатрия ва наркология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1368.
Илмий раҳбар: Ашуров Зарифжон Шарифович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/15.12.2022.Tib.154.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Шохрух Хабибуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллажонова Шахло Джурахановна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хавотирли невротик бузилишларда қисқа муддатли интегратив психотерапия самарадорлигини ўрганиш ва психотерапевтик ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хавотирли невротик бузилишларда ипохондрик кайфиятнинг устунлиги билан соматовегетатив симптомакомплекс касалликнинг оғирлик даражаси орасидаги тизимли боғлиқлиги исботланган;
преморбид шахс ривожланиш давридаги хавотирли-невротик бузилишлар касалликнинг эрта бошланиши ва тез шаклланишига олиб келадиган асосий омил асосланган;
қисқа муддатли интегратив психотерапия усули ёрдамида шахс шаклланишидаги этиопатогенетик ривожланганлик, клиник ва ижтимоий мослашувнинг самарадорлик даражаси аниқланган;
қисқа муддатли интегратив психотерапевтик даво хавотирли невротик бузилишларни олдини олишда қиёсий ёндашув алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Хавотирли невротик бузилишларда қисқа муддатли интегратив психотерапиянинг самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: хавотирли невротик бузилишларда ипохондрик кайфиятнинг устунлиги билан соматовегетатив симптомакомплекс касалликнинг оғирлик даражаси орасидаги тизимли боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 2 май 03-23/22-т-сон билан тасдиқланган “Алгоритм проведения краткосрочной интегративной психотерапии при тревожных невротических расстройствах” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф №2 сонли Тошкент вилоят психиатрик касалхона 29.07.2024 йилдаги №31-сон ва Тошкент вилоят психоневрологик диспансер 25.07.2024 йилдаги №67-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/36 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавотирли невротик бузилишлар клиника патохарактерологик хусусиятини аниқлаш хамда қисқа муддатли интегратив психотерапия усулидан фойдаланиш беморни имкон қадар қисқа вақт оралиғида ижтимоий ва касбий фаолиятини тиклашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: қисқа муддатли интегратив психотерапия усули бемор стационар даволаниш муддатини қисқартиради, тўғридан-тўғри тиббий харажатлар 194000 сўмдан 2329000 сўмга қисқартирилди. Узоқ, қайталаниб кечган, соматик компонентга эга бўлган, антивитал кайфиятли хавотирли невротик бузилишларнинг келгусидаги холатини тавсифловчи прогностик ахамиятга молик индикатор параметрлари аниқланиб битта бемор учун 2328000 сўм тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: преморбид шахс ривожланиш давридаги хавотирли-невротик бузилишлар касалликнинг эрта бошланиши ва тез шаклланишига олиб келадиган асосий омил асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 2 май 03-23/22-т-сон билан тасдиқланган “Алгоритм проведения краткосрочной интегративной психотерапии при тревожных невротических расстройствах” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф №2 сонли Тошкент вилоят психиатрик касалхона 29.07.2024 йилдаги №31-сон ва Тошкент вилоят психоневрологик диспансер 25.07.2024 йилдаги №67-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/36 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шахснинг ижтимоий-психологик омилларидан маълумоти, оилавий ахволи, ижтимоий олиб борадиган фаолиятидан келиб чиққан холда, хавотирга берилувчан, дистимик, циклотимик ва қўзғалувчан шахсларга қўллаш эрта натижа олиниши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: преморбид шахс ривожланиш давридаги хавотирли-невротик бузилишлар касалликнинг эрта бошланиши ва тез шаклланишига олиб келадиган асосий омил асосланганлиги натижасида бевосита тиббий харажатлар сарфи 2024 йилда Олмалиқ шахрида 24540000 сўмдан 2023 йилга нисбатан 8834000 сўмга камайганлиги, Чирчиқ шахрида эса 2023 йилда 22118000 сўмдан 2024 йилдаги 7962000 сўм тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: қисқа муддатли интегратив психотерапия усули ёрдамида шахс шаклланишидаги этиопатогенетик ривожланганлик, клиник ва ижтимоий мослашувнинг самарадорлик даражаси аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 2 май 03-23/22-т-сон билан тасдиқланган “Алгоритм проведения краткосрочной интегративной психотерапии при тревожных невротических расстройствах” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф №2 сонли Тошкент вилоят психиатрик касалхона 29.07.2024 йилдаги №31-сон ва Тошкент вилоят психоневрологик диспансер 25.07.2024 йилдаги №67-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/36 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қисқа муддатли интегратив психотерапия усули ёрдамида шахс шаклланишидаги этиопатогенетик ривожланганлик, клиник ва ижтимоий мослашувнинг самарадорлик даражаси аниқланганлиги хавотирли невротик бузилишлар кузатилган беморларни хаёт сифатини ошиши хамда соғлиқни сақлаш тизими юкини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: хавотирли невротик бузилишлар билан касалланган беморларни олиб бориш ва даво чораларини аниқлаш қисқа муддатли интегратив психотерапия усулини қўллаш Олмалиқ шахрида 2023 йилда битта бемор учун 270000 сўм ташкил этган бўлса, 2024 йил 76000 сўмни ташкил этганлиги 72,1 % харажатларни тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: қисқа муддатли интегратив психотерапия хавотирли невротик бузилишларнинг эрта рецидивлари частотасини камайтиришга ва терапияга содиқлик даража алгоритми тадбиқ этилганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023 йил 2 май 03-23/22-т-сон билан тасдиқланган “Алгоритм проведения краткосрочной интегративной психотерапии при тревожных невротических расстройствах” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф №2 сонли Тошкент вилоят психиатрик касалхона 29.07.2024 йилдаги №31-сон ва Тошкент вилоят психоневрологик диспансер 25.07.2024 йилдаги №67-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 10 декабрдаги 10/36 – сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қисқа муддатли интегратив психотерапия усулини такомиллаштириш натижасида Чирчиқ шахрида 2023 йилда битта бемор учун 90 минут сарф этилган бўлса, 2024 йилда битта бемор учун 32 минутни ташкил этди ва рухий саломатлик сохасидаги тиббиёт ходимлари юкини камайтирганлиги аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: қўлланилган психотерапевтик ёндошув ва такомиллаштирилган алгоритм Чирчиқ шахрида 2023 йилда 22118000 сўмни 2024 йилда эса 962000 сўмни ташкил этиб, хавотирли невротик бузилишлар кузатилган беморларга тавсия этилган алгоритм ва қисқа муддатли интегратив психотерапия хавотирли невротик бузилишларнинг эрта рецидивлари частотасини камайтиришга ва терапияга содиқлик даража алгоритмининг зарурлигига асосланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган.