Мирбобоева Дилфуза Бахтиёровна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсияларини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (француз тил), (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6459
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Атаджанова Шахноз Аббасовна. Педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна педагогика фанлари доктори, профессор тайинлансин. Хасанова Шахноза Абдурауповна педагогика фанлари доктори (PhD), катта ўқитувчи тайинлансин.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқув меҳнати ва жараёнига нисбатан ижобий муносабатда бўлишига хизмат қиладиган когнитив компетенсия соҳасидаги билимларни ўзлаштиришда ҳамкорликка асосланган ижодкорликни ошириш асосида аниқланган;
француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш модели ўйин CАСЕ студй, мунозара адекват ўқитиш технологияларидан фойдаланиш интенсивлигини ошириш, тилни ўрганиш жараёнида таʼлим субектларининг бири-бирига мотивация беришини асослаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш методикаси матн устида ишлаш самарадорлигини оширишга ёʻналтирилган нутқни ўстириш жараёни интенсивлигини ошириш ҳамда диагностик лойиҳалаш кўникмаларини эгаллаш қобилийатига кўра саралаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш самарадорлиги мустақил таълимда оғзаки (спеакинг) ва ёзма (wритинг) нутқни ўстиришга йўналтирилган амалий курс топшириқларини киритиш ҳамда тил бирликларининг ташқи шаклини уларнинг мазмун жиҳати, умумий маъноси, семантикаси билан мантиқий боғлай олиш кўникмасини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ўқув меҳнати ва жараёнига нисбатан ижобий муносабатда бўлишига хизмат қиладиган когнитив компетенсия соҳасидаги билимларни ўзлаштиришда ҳамкорликка асосланган ижодкорликни ошириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар асосида “Мотеур пуиссант Франçаис” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29- майдаги 194-сонли буйруғи асосида берилган). Натижада талабаларнинг когнитив компетенсияларини ривожлантириш жараёни ташкил қилиниб, натижанинг самарали бўлишига эришилган;
француз тили дарсларида талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш модели ўйин CАСЕ студй, мунозара адекват ўқитиш технологияларидан фойдаланиш интенсивлигини ошириш, тилни ўрганиш жараёнида таʼлим субектларининг бири-бирига мотивация беришини асослаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мотеур пуиссант Франçаис” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29- майдаги 194-сонли буйруғи асосида берилган). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган бўлажак мутахассисларнинг нутқ кўникмалари интеграсияси асосида касбий тайёргарлиги ўсишига хизмат қилган;
талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш методикаси матн устида ишлаш самарадорлигини оширишга йўналтирилган нутқни ўстириш жараёни интенсивлигини ошириш ҳамда диагностик лойиҳалаш кўникмаларини эгаллаш қобилийатига кўра саралаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Мотеур пуиссант Франçаис” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 194-сонли буйруғи асосида берилган). Натижада, талабаларнинг нутқ фаолияти турлари интеграсияси асосида эркин мулоқот қила олиш қобилияти ўсишига хизмат қилган;
талабаларнинг когнитив компетенсийаларини ривожлантириш самарадорлиги мустақил таълимда оғзаки (спеакинг) ва ёзма (wритинг) нутқни ўстиришга йўналтирилган амалий курс топшириқларини киритиш ҳамда тил бирликларининг ташқи шаклини уларнинг мазмун жиҳати, умумий маъноси, семантикаси билан мантиқий боғлай олиш кўникмасини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мотеур пуиссант Франçаис” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 29- майдаги 194-сонли буйруғи асосида берилган). Натижада, талабалар ўзаро коммуникасияга киришиши ва когнитив компетентлиги ривожланишига эришилган.