Sayt test rejimida ishlamoqda

Атабаева Зарнигор Бахран қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Европа адабиётида демонизация мотивининг бадиий талқини (Гёте ва Оскар Уайлд асарлари мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2205
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжон Давировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Европа адабиётида демонизация мотивининг Гёте ва Оскар Уайлд асарлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Европа адабиётшунослигида демонизация мотивининг ёвузлик ва тартибсизлик, қўрқув ва номаълумлик каби мавзуларда келиши очиб берилиб, бадиий ифодаланишда демонизация мотиви фақат ёвузлик белгиси эмас, бутун бадиий матнда мавзу, сюжет ва персонажлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар тизимини ҳаракатга келтирувчи фундаментал структура сифатида майдонга чиқиши  аниқланган;
бадиий асарларда символик образларнинг демонлашуви жараёнга сабаб бўлувчи ижтимоий тенгсизлик, маънавий инқироз, шахсий фожиалар каби ҳаётий омиллар ҳамда ушбу мотивнинг драма, трагедия ва фантастика жанрларида сюжетни сюжетнинг драматик таъсирини ошириш, конфликтни кескинлаштириш каби ифодаланиш тамойиллари очиб берилган;
адабиётшуносликда фаустчилик анъаналарининг ривожланиш босқичларини ўрганиш орқали Гётенинг “Фауст” асарида инсон қалби учун кураш асослаб берилган. Шунингдек, Гёте фалсафаси ҳамда доктор Фауст руҳиятидаги демоник эврилишлар дастлаб жодугарлик, алкимё ва сеҳр билан боғлиқ тарзда тасвирланган, кейинчалик эса инсоннинг билимга чанқоқлиги ва чексизлик сари интилиши рамзига айлангани очиб берилади;
Оскар Уайлднинг “Дориан Грейнинг портрети” асарида инсон консепсиясининг адабий-эстетик моҳияти очиб берилиб, Дориан Грей образидаги худбинлик, ахлоқияцизликка мойиллик ва ташқи гўзалликка мутлақ боғлиқлик каби жиҳатлар ҳамда унинг демонизация жараёни ижтимоий-психологик ҳамда қиёсий-типологик нуқтаи назардан таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иоган Волфганг фон Гёте ва Оскар Уайлд асарлари мисолида Европа адабиётида демонизация мотивининг ўзига хос ўрнини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
Европа адабиётшунослигида демонизация мотивининг ёвузлик ва тартибсизлик, қўрқув ва номаълумлик каби мавзуларда келиши очиб берилиб, бадиий ифодаланишда демонизация мотиви фақат ёвузлик белгиси эмас, бутун бадиий матнда мавзу, сюжет ва персонажлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар тизимини ҳаракатга келтирувчи фундаментал структура сифатида майдонга чиқиши  аниқланганлигидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, АҚШ департаменти ва Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда 2022–2024-йилларга мўлжалланган “Тҳе Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” – “Ўзбекистонда олий ва ўрта махсус таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва компютер саводхонлигини ошириш” мавзусидаги СУЗ 280021ГР3106-сонли инновацион лойиҳада кенг фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 6-сентябрдаги 01/526-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳада демонлашув мотивининг жаҳон адабиётида тутган ўрни ва унинг машҳур асарларда қўлланиш маҳорати бадиий таҳлил қилинди;
бадиий асарларда символик образларнинг демонлашуви жараёнга сабаб бўлувчи ижтимоий тенгсизлик, маънавий инқироз, шахсий фожиалар каби ҳаётий омиллар ҳамда ушбу мотивнинг драма, трагедия ва фантастика жанрларида сюжетни драматиклаштириш, конфликтни кескинлаштириш каби ифодаланиш тамойиллари очиб берилган хулосалардан Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали Британия Кенгаши билан ҳамкорликда дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва ушбу стратегияни кенг жорий этиш бўйича миллий режани ишлаб чиқиш мақсадида 2020-йил 29-октябрда 224У-сонли “ЭМИ (Энглиш ас а медиум оф инструcтион)” лойиҳа доирасида фойдаланилди (Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 17-сентябридаги 04/1-941-сон маълумотномаси). Натижада, бу лойиҳа бўйича тайёрланган ресурслар мазмунини бойитиш имконини берди;
адабиётшуносликда фаустчилик анъаналарининг ривожланиш босқичларини ўрганиш орқали Гётенинг “Фауст” асарида инсон қалби учун кураши асослаб берилган, шунингдек, Гёте фалсафаси ҳамда доктор Фауст руҳиятидаги демоник эврилишлар дастлаб жодугарлик, алкимё ва сеҳр билан боғлиқ ҳолда тасвирланиши, кейинчалик у инсон билимга чанқоқлиги ва чексизлик сари интилиш рамзига айланганлиги очиб берилганлиги натижаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2024- йилнинг 18-сентябр куни эфирга узатилган “Ёшлар юрт таянчи” радио дастурининг навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 20-сентябрдаги 01-07/256-сон маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқот материали дастурни инглиз тилини ўрганувчилар орасида Европа адабиётига бўлган қизиқишларини, уларнинг бадиий образ ҳақидаги билимларини энг сўнгги илмий янгилик билан бойитишга хизмат қилди;
Оскар Уайлднинг “Дориан Грейнинг портрети” асарида инсон консепсиясининг адабий-эстетик моҳияти аниқланиб, Дориан Грей образидаги худбинлик, ахлоқияцизликка мойиллик ва ташқи гўзалликка мутлақ богʻлиқлик каби жиҳатлар ҳамда унинг демонизация жараёни ижтимоий-психологик ва қиёсий-типологик нуқтаи назардан далилланганлигидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800- 21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Қарши давлат университети 2024-йил 18-октябрдаги 03/3304-сон маълумотномаси). Натижада, Европа адабиётшунослигида демонизация мотивига оид назарий фикрлар ўрганилди, унинг моҳиятидаги ўзига хос поетик хусусиятлар илмий-назарий жиҳатдан асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish