Мурадова Дилафруз Кадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори нитрилларнинг каталитик синтези», 02.00.04–Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/К91.
Илмий раҳбар: Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.02.2018.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшмаматова Нодира Бахромовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида C15-C16 углерод атомлари тутган алифатик спиртларни аммиак билан каталитик цианлаш реакциясининг боришини термодинамик ва кинетик жихатдан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳароратнинг катта интервали ва бошланғич моддаларнинг турли нисбатлари учун C15-C16 алифатик спиртлардан нитрилларни синтез қилиш реакцияси бориши термодинамик жиҳатдан асосланган;
C15-C16 алифатик спиртларнинг аммиак билан цианлаш реакциясида турли усулларда олинган саноат ва лаборатория катализаторларининг каталитик фаоллиги баҳоланган ва юқори самарадорликка эга бўлган катализатор сифатида НТК-4 танланган;
юқори молекуляр спиртларни каталитик цианлаш реакциясининг макрокинетикаси баҳоланган ва кинетик сохаси газ оқимнинг тезлиги 2,7 см/сек.дан катта ва катализатор ўлчами 0,5–3,0 мм оралиғида ётиши исботланган;
дифференциал реактор шароитида бошланғич ва реакция махсулотлари парциал босимлари ўзгариши хисобига реакциянинг кинетикаси баҳоланган ва юқори молекуляр нитрилларни синтез қилиш шароитлари мақбуллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори нитрилларнинг каталитик синтези бўйича олинган натижалар асосида:
пентадецилонитрил «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда табиий газни нордон компонентлар (Н2S ва CO2)дан тозалашда кўпик сўндирувчи сифатида амалиётга жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-TS/-11-02-сон маълумотномаси). Натижада кўпик сўндирувчи сифатида пентадецилонитрилнинг қўлланилиши табиий газни нордон компонентлар (Н2S ва CO2)дан тозалаш сифатини 10–12% га яхшилаш имконини берган;
пентадецилонитрил сирт фаол модда сифатида «Diamond Glass» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилган («Diamond Glass» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг 2018 йил 23 августдаги 56-сон маълумотномаси). Натижада сирт фаол модда сифатида пентадецилонитрилнинг қўлланилиши шиша буюмларни ювиш самарадорлигини 12 %га ошириш ва маҳаллий хомашёдан фойдаланиш имконини берган.