Джуманазарова Зилола Обиджоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Талаба ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fal.1049
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдулазизов Абдувохид Хабибуллаевич cоциология фанлари номзоди, в.б.профессор
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Ахмаджанович фалсафа фанлари доктори, профессор, Мирахмедов Жахонгир Мухсинович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон олий таълим тизими талаба ёшларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълимда ватанпарварлик ҳиссини ривожлантиришнинг институционал тизимларини концептуализациялаш, ёшларда рационал аксиологик тафаккурни мустаҳкамлаб, глобаллашув шароитида маънавий барқарорликни таъминлаш ва авлодлараро ворисийликни белгилашда анъанавийлик ва замонавийликнинг дихотомик узвийлигини акс эттириши фалсафий асосланган;
глобаллашув шароитида ватанпарварлик феномени талаба ёшларда ғоявий бирдамлик иммунитети ва аксиологик содиқлик кўникмалари мустаҳкамловчи миллий ўзига хослик туйғусининг конструктив ифодаси сифатида жамият ижтимоий моҳиятини белгиловчи аксиологик фаолият механизмларининг марказий субъект эканлиги исботланган
аксиологик трансформация жараёнларида ватанпарварлик туйғуси сакрал мазмундаги стериотиплар макон ва замон таъсирида десакраллашиши орқали, анъанавий ва замонавий қадриятлар ўртасидаги диалектик детерминизмни таъминлашга олиб келиши аниқланган;
талаба ёшларда ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш инфосфера ва виртуаллизация жараёнида пайдо бўлувчи ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши) хусусиятларини бартараф этувчи социомаданий фаолиятнинг аксиологик иепапхияси (онг – қадрият – фаолият бирлиги) эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талаба ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини ўрганиш жараёнида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
таълимда ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш жараёнини концептуализациялаш, ёшларда рационал аксиологик тафаккурни мустаҳкамлашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил учун Республика маънавият ва маърифат маркази тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши бўйича 18-бандни ташкил қилиш ва амалга оширишда фойдаланилган: “Ёшлар орасида юқори ватанпарварликни, миллий ғурурни ривожлантириш, ҳарбийлар, Ватан ҳимоячиларига ҳурмат туйғусини шакллантириш, Ватан ҳимояси ғоясини энг шарафли бурч сифатида кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш” га доир тарҳибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотномаси, 2024-йил 25-ноябрдаги 2/3050-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув шароитида миллий маънавий барқарорликни таъминловчи фаол фуқаролик позициясини шакллантирувчи фалсафий дитерминант эканлиги очиб берилган талаба ёшлар ўртасида ватанпарварлик ҳиссини шакллантириш ҳамда миллий ўзликни англаш туйғуларини ривожлантиришга хизмат қилган;
ватанпарварлик феномен сифатида талаба ёшларда ғоявий бирдамлик иммунитети ва аксиологик содиқлик кўникмалари шакллантиришга оид илмий хулосалардан "Ўзбекистон"телерадиоканали Давлат муассасаси томонидан 2024-йил феврал ва сентябр ойларида эфирга узатилган "Ўзбекистон ёшлари", "Таълим ва тараққиёт", "Миллат ва маънавият" дастурлари ссенарийларини яратишда фойдаланилган ("Ўзбекистон телерадиоканали "Давлат муассасасининг 2024 -йил 22- октябрдаги 04-36-1130-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва дастурларнинг мазмунини ошириш ҳамда , турли характерга эга ёшларнинг ўзгарувчан шароитларга мослашиш қобилятини ривожлантириши орқали уларда миллий ўзига хосликни сақлаб қолиш ва мамлакатнинг глобал рақобатбардошлигининг асосий манбаи эканлиги илмий асослашга хизмат қилган;
талабаларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш жараёнининг ҳозирги ҳолатини праксиологик нуқтаи-назардан таҳлил қилиниб, ёшлар ўртасида ватан туйғусининг ривожланиш даражаларини белгилашга доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023-йил учун Республика маънавият ва маърифат маркази тадбирлар дастурининг ИВ йўналиши бўйича 18-бандни ташкил қилиш ва амалга оширишда фойдаланилган: “Ёшлар орасида юқори ватанпарварликни, миллий ғурурни ривожлантириш, ҳарбийлар, Ватан ҳимоячиларига ҳурмат туйғусини шакллантириш, Ватан ҳимояси ғоясини энг шарафли бурч сифатида кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгилаш” га доир тарҳибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотномаси, 2024-йил 25-ноябрдаги 2/3050-сон маълумотномаси). Натижада, мавжуд давлат бошқарув структурасининг имманент хусусиятлари ва оилада ватанпарварлик тарбияси стратегияларига таъсир етувчи ва ўқувчиларнинг ички эҳтиёжлари ва уларни қондиришнинг реал имкониятлари ўртасидаги мавжуд қарама-қаршилик билан белгиланадиган объектив омилларни очиб беришга хизмат қилган;
талаба ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш анъанавийлик ва замонавийлик диалектикасида ижтимоий инфантиллик (ижтимоийлашув механизмларининг бузилиши)ни бартараф этишига доир таклиф ва тавсияларидан "Ўзбекистон"телерадиоканали Давлат муассасаси томонидан 2024-йил феврал ва сентябр ойларида эфирга узатилган "Ўзбекистон ёшлари", "Таълим ва тараққиёт", "Миллат ва маънавият" дастурлари ссенарийларини яратишда фойдаланилган ("Ўзбекистон телерадиоканали "Давлат муассасасининг 2024 -йил 22- октябрдаги 04-36-1130-сонли маълумотномаси). Натижада, фуқаролик жамияти тараққиётини таъминловчи социомаданий фаолиятнинг аксиологик иепапхияси (онг – қадрият – фаолият бирлиги)ни аниқлашга хизмат қилган.