Тўраев Одилжон Бектемир ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жамият трансформацияси шароитида ижтимоий хавфсизликка таъсир қилувчи социал омиллар” 22.00.02 – “Ижтимоий тизим, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи” ва 23.00.05 – “Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари” (социология фанлари) ихтисосликлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/S78
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.30.11.2021. Ss/I.89.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матибаев Таспулат Болтабаевич, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдураманов Ҳамид Худайберганович, социология фанлари доктори, профессор Каримов Бобир Шаропович, социология фанлари доктори, профессор Абдурахмонава Манзура Манофовна.
Етакчи ташкилот: “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жамият трансформацияси шароитида социал омилларнинг ижтимоий хавфсизлик ҳолатига ижобий таъсирини оширишнинг устувор йўналишларини илмий асослантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўрта таълимда таълим сифатини оширишда ЮНЕСКОнинг “таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ИСCЕД-2011 (Интернатионал Стандард Cлассифиcатион оф Эдуcатион)” дастуридаги инклюзив тўсиқсиз муҳит, қобилиятларни эрта аниқлаш, прогматик ўзини-ўзи ривожлантириш тамойилларини жорий қилиш орқали умумий ўрта таълим соҳасидаги ижтимоий хавфлар ва таҳдидларни профилактика қилиш имкониятлари индикатив ёндашув усули асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий хавфсизликка обектив ва субектив таъсирлар даражаси, таҳдид манбалари, интенсивлиги, эҳтимолий оқибатларининг социал конструксияга асосланган ҳолда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга оид дастурлар ва услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ваколатини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бериш зарурати асослантирилган;
ижтимоий суғурта тизимини йўлга қўйиш орқали фуқаролик ва социал институтлар (оила, маҳалла, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш)ни яхлит механизм ҳолатига келтириш ҳамда ижтимоий давлатнинг асосий компонентлари сифатида жамиятни трансформацияловчи катализаторлиги исботланган;
иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни йил давомида ошириб боришда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда индексация қилиш тартибини жорий қилиш орқали ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ хавфларни профилактикасини негатив статик ҳолдан позитив динамик ҳолга ўтказиш мумкинлиги далилланган;
Ўзбекистоннинг ижтимоий давлатга трансформацияси шароитида социал омиллар (демографик, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя) нинг ижтимоий хавфсизликка таъсирини обектив ва субектив ҳамда интеграл методикалар асосида баҳолаш орқали ижтимоий хавфсизликка таҳдидларнинг 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда жамият трансформацияси шароитида социал омилларнинг ижтимоий хавфсизликка таъсирини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
ўрта таълимда таълим сифатини оширишда ЮНЕСКОнинг “таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ИСCЕД-2011 (Интернатионал Стандард Cлассифиcатион оф Эдуcатион)” дастуридаги инклюзив тўсиқсиз муҳит, қобилиятларни эрта аниқлаш, прогматик ўзини-ўзи ривожлантириш тамойилларини жорий қилиш орқали умумий ўрта таълим соҳасидаги ижтимоий хавфлар ва таҳдидларни профилактика қилиш имкониятлари индикатив ёндашув усули асосида такомиллаштиришга таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил
21-февралдаги ПФ-37-сонли “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонининг “Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш” йўналиши бўйича 2024-йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 3 бандида белгиланган вазифаларни ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 14-февралдаги 91-сонли “Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2024-йил 27-мартдаги 157-сонли “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1 бандида белгиланган вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 23-майдаги 04-27-1176-сонли маълумотномаси). Бу ўз навбатида таълим инфратузилмасининг демографик босимга бардошлилик даражасини ошириш, таълим стандартларини халқаро мезонлар асосида шакллантириш имконини бериб, эҳтимолий салбий оқибатларни баҳолаш орқали ижтимоий хавфсизликка салбий таъсирини минималлаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий хавфсизликка обектив ва субектив таъсирлар даражаси, таҳдид манбалари, интенсивлиги, эҳтимолий оқибатларининг социал конструксияга асосланган ҳолда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга оид дастурлар ва услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ваколатини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига беришга оид таклифларидан 2024-йил 18-октябрда қабул қилинган “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-977-сон Қонуннинг 5-моддаси билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонунига янги киритилган 61-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2025-йил 14-мартдаги 21/01-04-сонли далолатномаси) Бу, ўз навбатида, манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилинишни кучайтиришга, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий суғурта тизимини йўлга қўйиш орқали фуқаролик ва социал институтлар (оила, маҳалла, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш)ни яхлит механизм ҳолатига келтириш ҳамда ижтимоий давлатнинг асосий компонентлари сифатида жамиятни трансформацияловчи катализатори бўлиши мумкинлигига оид маълумотларидан “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси (Суғурталанган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари) да кўзда тутилган ҳуқуқий нормани ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2025-йил 14-мартдаги
21/01-04-сонли далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 14-февралдаги 3-18-21-2947-сонли маълумотномаси);
иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни йил давомида ошириб боришда товар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда индексация қилиш тартибини жорий қилиш орқали ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ хавфларни профилактикасини негатив статик ҳолдан позитив динамик ҳолга ўтказишга оид таклифлари 2024-йил 18-март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-922-сон Қонуннинг 2-моддаси билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги 938-ХИИ-сонли Қонуннинг 49-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг 2025-йил 14-мартдаги 21/01-04-сонли далолатномаси) Бу Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат принципини ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаб, пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистоннинг ижтимоий давлатга трансформацияси шароитида социал омиллар (демографик, бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя) нинг ижтимоий хавфсизликка таъсирини обектив ва субектив ҳамда интеграл методикалар асосида баҳолаш орқали ижтимоий хавфсизликка таҳдидларнинг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан “Ижтимоий хавфсизлик” ва “Иқтисодий хавфсизлик” ўқув қўлланмаларининг ИИ боби ҳамда “Ижтимоий хавфсизлик” ўқув қўлланмасининг ИВ, В, ВИИ бобларини, “Социологик тадқиқотлар методологияси” дарслигининг ВИ бобини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг 2025 йил 22-мартдаги 29/2104 сонли маълумотномаси). Бу жамият трансформацияси шароитида социал омиллар билан боғлиқ миллий манфаатларни тизимлаштириш орқали потенсиал ва реал таҳдидларни бартараф этишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш имконини берган.