Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурхиев Олимжон Бобоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқув жараёнида автоматлаштирилган ахборот тизимлари воситасида таълим сифатини ошириш  технологияси (олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped4750.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Тоштемиров Дониёр Эшбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01. 2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Тайлоқова Гули Бекмуратовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
ўқув жараёнида автоматлаштирилган ахборот тизимлари воситасида таълим сифатини ошириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари ўқув жараёнида автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ягона ахборот муҳитини шакллантириш, ахборот-методик ресурсларни тизимлаштириш, тақдим этиш ҳамда ўқув материалларни визуаллаштириш ва мустақил таълим жараёнларини индивидуал моделлаштириш асосида аниқланган;
олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш модели компетентли, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашувлар ва яхлитлик, вариативлик, индивидуаллик, даврийлик тамойилларини киритиш ҳамда электрон ўқув-методик мажмуалар тузилмаси, таркиби, мазмуни ҳамда ахборот таъминотини лойиҳалаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари ўқув жараёнига автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш методикаси динамик ўзгарувчан таълимий муҳитда тезкор ўқув ва назорат муносабатларини уйғун таъминлаш, видеостудиялар фаолиятини интеграциялаш ҳамда ўқув предметларнинг ахборот-методик мазмунини аудио ва видео контентлар Маcромедиа Флаш 8, Бандиcам, Аудаcитй, ОБС Студио  дастурлари воситасида яратиш асосида такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизими таъминотини жорий этиш методикаси самарадорлиги кадрларни колобратив тайёрлаш, амалий фаолият учун зарур бўлган электрон-методик таъминот билан таъминлаш, ўқитиш тизимида масофавий таълимнинг  асинхрон ва синхрон шаклларини жорий этиш ҳамда касбий тайёргарлигини баҳолаш кўрсаткичлари мониторингини аниқлаш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув жараёнида автоматлаштирилган ахборот тизимлари воситасида таълим сифатини ошириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
олий таълим муассасалари ўқув жараёнида автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари ягона ахборот муҳитини шакллантириш, ахборот-методик ресурсларни тизимлаштириш, тақдим этиш ҳамда ўқув материалларни визуаллаштириш ва мустақил таълим жараёнларини индивидуал моделлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 
27-ноябрдаги 02-07-5186/04-сонли маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим ва Психология (амалий психология) бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг ахборот технологияларига оид компетентлиги ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларининг таълим сифатини оширишда автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш модели компетентли, тизимли, шахсга йўналтирилган ва фаолиятли ёндашувлар ва яхлитлик, вариативлик, индивидуаллик, даврийлик тамойилларини киритиш ҳамда электрон ўқув-методик мажмуалар тузилмаси, таркиби, мазмуни ҳамда ахборот таъминотини лойиҳалаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Рақамли ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-ноябрдаги 02-07-5186/04-сонли маълумотномаси). Натижада, “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари”, “Рақамли ахборот технологиялари” фанларини ўқитиш сифати оширилган ва талабаларнинг мутахассисликка бўлган қизиқишларини орттиришга эришилган. 
олий таълим муассасалари ўқув жараёнига автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш методикаси динамик ўзгарувчан таълимий муҳитда тезкор ўқув ва назорат муносабатларини уйғун таъминлаш, видеостудиялар фаолиятини интеграциялаш ҳамда ўқув предметларнинг ахборот-методик мазмунини аудио ва видео контентлар Маcромедиа Флаш 8, Бандиcам, Аудаcитй, ОБС Студио  дастурлари воситасида яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-ноябрдаги 02-07-5186/04-сонли маълумотномаси). Натижада, Бошланғич таълим ва Психология (амалий психология) бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг касбий компетентлиги ривожлантирилган ва таълим сифатини оширишга эришилган;
олий таълим муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизими таъминотини жорий этиш методикаси самарадорлиги кадрларни колобратив тайёрлаш, амалий фаолият учун зарур бўлган электрон-методик таъминот билан таъминлаш, ўқитиш тизимида масофавий таълимнинг асинхрон ва синхрон шаклларини жорий этиш ҳамда касбий тайёргарлигини баҳолаш кўрсаткичлари мониторингини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар“ номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 27-ноябрдаги 02-07-5186/04-сонли маълумотномаси). Натижада, “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари”, “Рақамли ахборот технологиялари” фанларини ўқитиш сифати оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish