Умурзакова Гулчехра Эгамбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ундов, тақлид ва модал сўзлар прагматикаси (турли тизимдаги тиллар мисолида)” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fil767
Илмий раҳбар: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 03/25.08.2021.Fil.01.16
Расмий оппонентлар:
Султонова Шохиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори, профессор.
Сайидирахимова Насиба Сайидмахамадовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади. Турли тизимдаги тиллар, хусусан, ўзбек, инглиз, рус тилларидаги ундов, тақлид ва модал сўзларнинг прагмалингвистик хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимдаги тиллар, хусусан, ўзбек, инглиз ва рус тилларида қўлланувчи ундов, тақлид ва модал сўзларнинг умумий ва фарқли хусусиятлари прагматик жиҳатдан далилланган;
ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги ундов, тақлид ва модал сўзларнинг прагматик хусусиятларидаги миллий ўзига хос хусусиятлар аниқланган;
ундов, тақлид ва модал сўзларнинг нутқда прагматик вазифа бажаришига туртки берган лингвистик омиллар: дейктик хусусияти, баҳо муносабатини ифодалаши исботланган;
ундов, тақлид ва модал сўзларнинг прагматик вазифа бажаришига туртки берган экстралингвистик омиллар: нутқ эгасининг коммуникатив мақсади, мулоқот вазияти омилларининг роли белгиланган ва пресуппозиция ифодалаши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли тизимдаги тилларда ундов, тақлид ва модал сўзларнинг прагматик хусусиятлари муаммосининг тадқиқи асосида чиқарилган назарий хулосалардан: “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “Филология йўналиши бўйича инглиз тилини ўрганиш, баҳолаш сифатининг шакл ва тамойилларига замонавий ёндашув” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019-йил 5-апрелдаги 89-03-1287 ҳамда сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек, рус ва инглиз тили эгаларининг ундов, тақлид ва модал сўзларни идрок этиши, уларни нутқида қўллаши бўйича лойиҳада илгари сурилган материалларни мазмунан бойитишга муваффақ бўлинган;
турли тизимдаги тилларда ундов, тақлид ва модал сўзларнинг прагматик хусусиятлари, миллий ўзига хос фарқли белгиларига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган 2024-йил август ва сентябр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Тил – миллат кўзгуси” номли эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 4-октябрдаги 04-36-1094 сонли маълумотномаси). Натижада ушбу радиоешиттиришларнинг илмий-оммабоплиги, илмий натижаларга асосланилганлиги таъминланган;
ундов, тақлид ва модал сўзларнинг нутқда прагматик вазифа бажаришга хосланиши, улар иштирокида тузилган гапларнинг семантик мураккаблашуви ҳақидаги илмий натижа ва хулосалардан 2022-2023-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек миллий рақс санъати ҳаракатлари номларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2024-йил 5-сентябрдаги 1/04-118 сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда тил бирликларининг нутқий имкониятлари бўйича чиқарилган хулосалар лойиҳа материаллари мазмунини бойитишга хизмат қилган;
турли тизимдаги тилларда ундов, тақлид ва модал сўзлар иштирок этган гапларнинг семантик мураккаблашуви қонуниятларига доир материаллардан ЎзР ФА Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланиган (ЎзРеспубликаси ФА Қорақалпоқ бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 17-октябрдаги 482-1 сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада тилда функсионал сўз ясалиши масаласига оид илгари сурилган илмий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган.