Sayt test rejimida ishlamoqda

Абурахмонов Алимардон Абдусаломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Табиат ва инсон муносабатлари тизимида экологик масъулиятни шакллантиришнинг ижтимоий омиллари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3.PhD/Fal1047
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдумаликов Абдулатиф Абиджонович Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Расмий оппонентлар: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлар доктори(DSc), профессор; Назаров Хаким Назарович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Табиат ва инсон муносабатлари тизимида экологик масъулиятни шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Янги Ўзбекистонда барқарор атроф-муҳитни сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг муҳим субектив омили бўлган экософик (онг, меъёр, тарбия, толерантлик) тамойилларлар экологик эҳтиёжлар парадигмасида вужудга келиши, биосфера мутаносиблигининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, кишиларда экологик тафаккур ва дунёқарашнинг такомиллашишига олиб келиши фалсафий асосланган;  
жамиятда экологик бурч ва мақсадни ривожлантириш, бошқарувда экологик фаолиятнинг либерал-толерант, утилитар-позитив, рационал-конструктив хусусиятларига парманент таъсир этиб, шахсда экоетик компетентликни белгиловчи мезон эканлиги аниқланган; 
шахсда экологик масъулиятни ошириш, ижтимоий бирликда праксиологик фаолиятни детерминантлаштирувчи экологик прагматизмнинг “индивидуал” ва “персонификациялашган” ёндашувига асосланиши, жамиятда “экологик эҳтиёж”, “экосфера”, “экотизим” муаммолари фуқоралик жамияти институтларининг праксиологик фаолиятига таяниши очиб берилган;
экологик ахлоқий қадриятларнинг эвристик функсияси социумда экоетиканинг “экологик виждон”, “экологик бурч”, “экологик тарбия” каби мезонлари билан диалектик алоқадорликда экологик масъулиятнинг конструктив-рационал характерини шакллантирувчи атрибут эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиат ва инсон муносабатлари тизимида экологик масъулиятни шакллантиришнинг ижтимоий омиллари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Янги Ўзбекистонда барқарор экологик вазиятни, табиий атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир илмий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 434-сон қарори ижросини таъминлашга доир вазифаларини бажаришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган турли тадбирлар, ўқув семинарлари ва бошқа фаолият турларини ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 03-03/3-8248-сон маълумотномаси). Натижада ижтимоий фаол фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг экологик масʼулият асосида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши, табиатни асраб-авайлашга доир муносабатлари ва қарашлари ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилган;
жамиятда экологик бурч ва мақсадни ривожлантириш бошқарувда экологик фаолиятнинг либерал-толерант, утилитар-позитив, рационал-конструктив хусусиятларига парманент таъсирига оид  хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 4-декабрдаги 4-13-21-3597-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчи, талаба-ёшлар онгида илмий экологик тафаккур ва дунёқарашни шакллантириш ҳамда экологик масʼулиятни ижтимоий ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган тарғибот ссенарийларининг самарали ташкил этилишига хизмат қилган;
шахсда экологик масъулиятни ошириш, ижтимоий бирликда праксиологик фаолиятни детерминантлаштирувчи экологик прагматизмнинг “индивидуал” ва “персонификациялашган” ёндашувига асосланишига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 434-сон қарори ижросини таъминлашга доир вазифаларини бажаришда, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган турли тадбирлар, ўқув семинарлари ва бошқа фаолият турларини ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 18-декабрдаги 03-03/3-8248-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда “экологик эҳтиёж ва манфаат”, “экологик мотив” категориялари фуқоралик жамияти институтлари фаолиятида ижтимоий фаол фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг экологик масʼулият асосида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиатни асраб-авайлашга доир муносабатлари ва қарашлари ижобий томонга ўзгаришига хизмат қилган;
экологик ахлоқий қадриятларнинг эвристик функсияси, социумда экоетиканинг “экологик виждон”, “экологик бурч”, “экологик масъулият”ни ривожлантиришига доир янгиликларидан  Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 3-майдаги “Маънавий-маърифий ишлар ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” дастурининг “Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар” номли ВИИ бандида белгиланган “Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида “Юртим тарихини ўрганаман” ва “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” лойиҳасини амалга ошириш”га бағишланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 5-июндаги /01/11-818-сон далолатномаси). Натижада экологик масъулиятнинг конструктив-рационал характерини шакллантиришга ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолияти билан боғлиқ илмий-назарий масалаларига бағишланган материалларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish