Мен Светлана Родионовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак корейс тили ўқитувчиларида маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш методикаси 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (корейс тили), (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шаҳзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.11.2024.Ped.26.04.
Расмий оппонентлар: Комилов Нодирбек Боқижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Холмуродова Дилноза Холмуродовна прдагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. бўлажак корейс тили ўқитувчилари маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсияси мазмуний тавсифи унинг коммуникатив, дидактик ва касбий таркибий қисмларини такомиллаштириш ҳамда билим, қадрият, меъёр, урф-одат, маросим, анъана, байрамлар каби маданиятнинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни кўрсатиш орқали аниқланган;
мултимаданиятшунослик ғоясига таянадиган, замонавий ўқитиш технологияларини қўллаш билан коммуникатив, дидактик, касбий таркибий қисмларни ўз ичига оладиган ва олий таълим муассасаларида “Стилистика корейского языка” фани бўйича ўқув жараёнида синовдан ўтган бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
“Хусусиятлар матрицаси”, “Икки қавариқли харита”, “Консептуал жадвал” каби замонавий интерфаол методлар, “Медиа марафони” педагогик технологияси ва Падлет, Қуизлет, Қуизизз, Гоогле Формс Интернет-технологияларидан фойдаланишни ўз ичига оладиган “Стилистика корейского языка” фанини ўрганиш жараёнида бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшуносликка оид компетенсиясини ривожлантиришни ташхислаш тизими бўлажак корейс тили ўқитувчилари маданиятшунослик компетенсиясининг шаклланганлиги даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсияси мазмуний тавсифи унинг коммуникатив, дидактик ва касбий таркибий қисмларини такомиллаштириш ҳамда билим, қадрият, меёр, урф-одат, маросим, анъана, байрамлар каби маданиятнинг таркибий қисмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни кўрсатиш орқали аниқлашга оид таклифлар “Корейс тили стилистикаси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7590/04 сон далолатномаси). Натижада бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданий компетенсиясининг мазмунли хусусиятларини ва уни ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини белгилашга эришилган;
мултимаданиятшунослик ғоясига таянадиган, замонавий ўқитиш технологияларини қўллаш билан коммуникатив, дидактик, касбий таркибий қисмларни ўз ичига оладиган ва олий таълим муассасаларида “Стилистика корейского язика” фани бўйича ўқув жараёнида синовдан ўтган бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга оид таклифлар (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7590/04 сон далолатномаси). Натижада бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданий компетенсиясини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
“Хусусиятлар матрицаси”, “Икки қавариқли харита”, “Консептуал жадвал” каби замонавий интерфаол методлар, “Медиа марафони” педагогик технологияси ва Падлет, Қуизлет, Қуизизз, Гоогле Формс Интернет-технологияларидан фойдаланишни ўз ичига оладиган “Стилистика корейского язика” фанини ўрганиш жараёнида бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшунослик компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7590/04 сон далолатномаси). Натижада бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданий компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштирис мазмуни бойитилган;
бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданиятшуносликка оид компетенсиясини ривожлантиришни ташхислаш тизими бўлажак корейс тили ўқитувчилари маданиятшунослик компетенсиясининг шаклланганлиги даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7590/04 сон далолатномаси). Натижада бўлажак корейс тили ўқитувчиларининг маданий компетенсиясини ривожлантириш диагностика тизимини такомиллаштиришга эришилган.