Хамраев Мирали Мухаммаджоновичнинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш механизмларини такомиллаштириш технологияси”. 13.00.07 – Таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04 рақамли кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Маманазарова Наргиза Камилджановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Бахронова Зубайда Саидовна
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш шахснинг касбий маданиятини рефлексив ҳамда синергетик (абстракт илмий фикрлай олиш; илмий интеллектни бошқариш, илмий муносабат билдира олиш) ривожланиш даражаларига кўра аниқлаштирилган;
олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш модели ўқув жараёнидаги прогностик, трансформацион, креатив функсияларни белгиловчи (мустақил фаол изланиш ва ўрганиш, илмий ва амалий фаолият билан ички интеграциясини таъминлашга қаратилган) инновацион-таълимий муҳит барқарорлигига эришиш шартларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
ўқув-тарбия жараёнини бошқаришнинг (фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш) аксиоматик усуллари имкониятларини касбий фаолиятга мослаштиришни аниқловчи педагогик мезонлар асосида такомиллаштирилган;
олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқаришнинг ташкилий-педагогик тизимини ривожлантириш модели интеграциялашган таълим шаклларини қўллаш ҳамда мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштирилган ҳамда самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш механизмларини такомиллаштириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқариш модели ўқув жараёнидаги прогностик, трансформацион, креатив функсияларни белгиловчи (мустақил фаол изланиш ва ўрганиш, илмий ва амалий фаолият билан ички интеграциясини таъминлашга қаратилган) инновацион-таълимий муҳит барқарорлигига эришиш шартларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган тавсиялар “Олий таълим тизимини 2030- йилгача ривожлантириш Консепсияси”ни жорий қилиш бўйича илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказининг 2024-йил 24-декабрдаги 02/13-04-сон маълумотномаси). Натижада, бу тавсиялар педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари ўқув-меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда қўлланган;
ўқув-тарбия жараёнини бошқаришнинг (фундаментал билимларга эга бўлиш, илмий онг ва креатив фикрлаш маданиятини ривожлантириш, илмий дунёқарашга доир билимлар тизимини эгаллаш) аксиоматик усуллари имкониятларини касбий фаолиятга мослаштиришни аниқловчи педагогик мезонлар асосида такомиллаштирилган таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-апрелдаги 02/01-01-121 сон маълумотномаси). Натижада, бу ишланмалар раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни, ўқув-методик таъминоти, ўқув дастурлари ҳамда бакалавр ва магистрларга малака талаблари мазмунан такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълимда назария ва амалиёт интеграциясини бошқаришнинг ташкилий-педагогик тизимини ривожлантириш модели интеграциялашган таълим шаклларини қўллаш ҳамда мантиқий тизим асосида ифодалаш имкониятларини қиёсий баҳолаш асосида такомиллаштирилган ҳамда самарадорлиги аниқланган натижалардан “ПЗ-202005336-рақамли Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш" (2021-2022-йилларга мўлжалланган)” номли грантда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 11-апрел 2025-йил, 2288-сон маълумотномаси) Натижада, мазкур грант талабларининг бажарилиши ва сифати ошишига муайян даражада хизмат қилган.