Sayt test rejimida ishlamoqda


Ширинов Зиёмат Зойировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бир ва икки қувурли иситиш тизимларини гидравлик ва иссиқлик ҳисоби усулларини ишлаб чиқиш”, 01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т2587
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Худайқулов Савет Ишанкулович техника фанлари доктори, профессор. Закиров Аскар Халилович физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади субстанциялар кўчишининг квази бир ўлчовли тенгламалари доирасида кўп сексияли иссиқлик алмаштиргичли бир ва икки қувурли сув билан иситиш тармоқларида иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнларининг квази бир ўлчовли тавсифи ва доирасида бир қувурли иситиш тармоғига уланган кўп сексияли иссиқлик алмаштиргич контури бўйлаб иссиқликни ташиш гипотезаси ва квадратик оқим режимига мувофиқ иссиқлик алмаштиргичнинг математик модели ва гидравлик ҳисоблашнинг тақрибий усули ишлаб чиқилган;
Шухов формуласи ва ташқи контур бўйлаб суюқлик оқими гипотезаси асосида кўп сексияли иссиқлик алмаштиргичнинг иссиқлик алмашинуви жараёнини ҳисоблашнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
квази бир ўлчовли ёндашув, Кирхгоф қонунларининг аналоглари ва математик индукция қоидалари асосида, ихтиёрий гидродинамик режимдаги икки қувурли исситиш тармоғига уланган кўп сексияли иссиқлик алмаштиргич учун гидравлик ва иссиқлик ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
икки қувурли сув билан иситиш тармоғини гидравлик ва иссиқлик ҳисоблаш усуллари оқимнинг бешала гидродинамик режими ва чекли сондаги иссиқлик алмаштиргич уланган ҳоллар учун математик модели ишлаб чиқилиб, олинган натижалар баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бир ва икки қувурли сув билан иситиш тизимларини ҳисоблаш учун мўлжалланган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий маҳсулотлар асосида:
ҳалқаланган иситиш жараёнини оптималлаштириш ва иссиқликнинг текис тарқалишини таъминлаш масалалари учун олинган юқори даражадаги аниқликдаги ечимлар ЁФА-ФТех-2018-13 лойиҳасини бажариш жараёнида қўлланилган (ЎзР ФА В.И. Романовский номидаги математика институтининг 2024 йил 24 октябрдаги 2/367 сонли маълумотномаси). Бу илмий натижалардан фойдаланиш гидродинамиканинг мураккаб физик жараёнларини ифодалашда ва ушбу тенгламаларни ечиш учун янги оптимал алгоритмлар қуриш имконини берган;
иситиш тизимларини гидравлик ва иссиқлик ҳисобининг самарали қийматларини аниқлаш усуллари Бухоро вилояти Когон туман 5-сонли ва 9-сонли мактабларнинг иситиш тизимларини қайта жиҳозлаш жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 24-06/11383-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд муҳандислик ҳисобларига кетадиган вақт ва меҳнатни 15-20% га камайтириш ва ҳисоблаш аниқлигини 10-12% га оширишга эришилган;
бир қувурли иситиш тармоғини ҳисоблаш учун яратилган дастурий маҳсулотлар „Когон иситгич мосламалар“ МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва коммунал хўжалик вазирлигининг 2024 йил 29 октябрдаги 24-06/11383-сонли маълумотномаси). Натижада участкалар бўйича қувурларнинг диаметрлари аниқланган, ҳисоблаш вақти 20-25% га қисқартирилган, гидравлик ҳисоблашнинг аниқлиги 12-15% га оширилган ва иситиш жараёнини оптималлаштириш ва иссиқликнинг текис тақсимланишини таъминлаш ҳисобига иссиқлик энергияси сарфини 2-3% га тежашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish