Sayt test rejimida ishlamoqda

Қалбаев Бахауатдин Алеуатдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
 «Қорақалпоғистон базалт ва гилсимон хомошёлари асосида қурилиш керамикасининг таркибини ишлаб чиқиш» 05.09.05 –“Қурилиш материаллари ва буюмлари” ва 02.00.15- “Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2023.4.PhD/Т4323 Илмий раҳбар Эминов Ашрап Мамурович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти..
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Усманов Хикматулла Лутпуллаевич, техник фанлари доктори, профессор, Раҳимов Шавкат Турдимуротович, техника фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
Қорақалпоғистон Республикасининг базалт ва гилсимон  хомашёлари асосида қурилиш керамикасининг таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон базалт ва гилсимон хомашёларининг кимёвий ва минералогик таркибларини ҳисобга олган ҳолда улардан керамик кошин ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятлари аниқланган;
базалт ва гилсимон хомашёлари асосидаги тайёрланган тажриба намуналарни юқори ҳарорат 950-1150оС оралиғида ишлов берилганда,  юзага келган фазавий ўтиш жараёнлари асосида муллит, алфа-кварц, тридимит, гематит, волластонит минералларининг кристалл фазаларининг  шаклланишлари аниқланган;
керамик кошинлар кристалл структураси шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, ҳамда уларнинг асосий физик-механик, технологик ва эксплуатация хоссалари фойдаланилаётган хомашё компонентларининг миқдори ва турига боғлиқ равишда ўзгариши исботланган; 
керамик кошинлар ишлаб чиқаришда камчил дала шпатининг ўрнига базалт хомашёсидан фойдаланиш ҳисобига пишиш ҳароратини 40-50оС. гача пасайтириш имконияти аниқланган;
базалт ва гилсимон хомашёларидан фойдаланилган ҳолда, мустаҳкамлиги 17,6-19,4 МПа, сув шимувчанлиги 7,3-8,4 % гача  бўлган керамик кошинлар олиш имкониятлари кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон базалт ва гилсимон хомашёларидан фойдаланиб қурилиш мақсадлардаги керамик материаллар энергиятежамкор таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сиртни қоплаш учун керамик массага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан Патент олинган (Қоплама кошинлар учун керамик масса ихтироси № ИАП 7662). Натижада, камчил дала шпати ўрнига Қорақалпоғистон базалт хомашёсидан фойдаланиш орқали керамик кошин таркибини ишлаб чиқишда иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
базалт ва гилсимон хомашёлари асосида қурилиш керамик кошинлари учун ишлаб чиқилган таркиб "АРТ ГЛОСС ГАЛЛЕРЙ" қўшма корхонасининг истиқболли ишланмалар рўйхатига киритилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 2-майдаги 01-07/01-1259-сон маълумотномаси). Натижада керамик кошинларни серияли ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқилган таркибдан фойдаланиш имконияти яратилган;
ишлаб чиқилган қурилиш керамик кошин намуналарининг физик-механик ва технологик хоссалари "АРХМАХИМУМПРОЕКТ" лойиҳалаш институтида синовдан ўтказилди. (Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 2-майдаги 01-07/01-1259-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида талаб юқори бўлган қоплама қурилиш керамик кошиларни олиш имконини берган.З

Yangiliklarga obuna bo‘lish