Донаев Абдуқодир Ҳайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилиши тугалланмаган обектларнинг фуқаролик-ҳуқуқий режими”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Yu1291.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович – юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.37.27.02:2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич юридик фанлар доктори, профессор; Баратов Миродилжон Хомуджонович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиши тугалланмаган обектлар ҳуқуқий режимига оид муносабатларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиши бошланган, лекин кўрсатилган муддатда тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, бироқ қурилишни (реконструксия қилинишни) қабул қилиб олиш далолатномаси (фойдаланиш учун рухсатнома) асосида фойдаланиш учун қабул қилиб олинмаган бинолар ва иншоотлар қурилиши тугалланмаган обектлар бўлиши асосланган;
қурилиши тугалланмаган обектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, агар тегишли лойиҳа ташкилоти бу обектларнинг қурилиши бошланганлигини тасдиқласа, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилиши, бунда бинонинг ва иншоотнинг пойдеворини ҳамда биринчи қавати деворларини тиклаш якунланганлиги қурилишни бошланган деб топилиши асослаб берилган;
янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлантириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳига, ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тарҳларига ҳамда туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилиши асослаб берилган;
уйнинг ва ёрдамчи иморатларнинг устига, ёнига қўшимча иморатлар қуриш ёки уларни қайта қуриш тўғрисидаги низо, башарти бунга умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари эътироз билдирган бўлса, судларга тааллуқли бўлиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ қурилиши бошланган, лекин кўрсатилган муддатда тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, бироқ қурилишни (реконструксия қилинишни) қабул қилиб олиш далолатномаси (фойдаланиш учун рухсатнома) асосида фойдаланиш учун қабул қилиб олинмаган бинолар ва иншоотлар қурилиши тугалланмаган обектлар эканлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
ЎРҚ–803-сонли Қонуни 37-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 4-ноябрдаги №02/6-09-81-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар қурилишни (реконструксия қилинишни) қабул қилиб олиш далолатномаси (фойдаланиш учун рухсатнома) асосида фойдаланиш учун қабул қилиб олинмаган бинолар ва иншоотлар қурилиши тугалланмаган обектлар ҳисобланишини белгилашга хизмат қилган;
қурилиши тугалланмаган обектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, агар тегишли лойиҳа ташкилоти бу обектларнинг қурилиши бошланганлигини тасдиқласа, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилиши, бунда бинонинг ва иншоотнинг пойдеворини ҳамда биринчи қавати деворларини тиклаш якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асос бўлиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги
ЎРҚ–803-сонли Қонуни 37-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024-йил 4-ноябрдаги №02/6-09-81-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар бинонинг ва иншоотнинг пойдеворини ҳамда биринчи қавати деворларини тиклаш якунланганлиги қурилиш бошланганлигини аниқлашга имкон берган;
янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда мавжудларини ривожлантириш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг узоқ муддатли прогнозларига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳига, ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш тарҳларига ҳамда туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаларига, аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 10-сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-960-сонли Қонуни 12-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги №25-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар янги аҳоли пунктларини жойлаштириш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ва инвестициявий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини ўрнатишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳа ечимлари Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегияси, шунингдек халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича ҳудудий дастурлари ҳамда жаҳон тамойиллари ҳисобга олинган ҳолда узоқ муддатли истиқболга мўлжаллаб ишлаб чиқилиши ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 10-сентябрдаги “Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-960-сонли қонуни 49-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2024-йил 4-ноябрдаги №25-сонли далолатномаси). Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳидаги лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш асосларини белгилашга имкон берган;
уйнинг ва ёрдамчи иморатларнинг устига, ёнига қўшимча иморатлар қуриш ёки уларни қайта қуриш тўғрисидаги низо, башарти бунга умумий улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари эътироз билдирган бўлса, судларга тааллуқли эканлиги ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004-йил 24-сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-февралдаги 5-сонли қарори 2-банди “в” кичик бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024-йил 30-апрелдаги №08/433-24-сонли далолатномаси). Ушбу таклифлар қурилишлар билан боғлиқ айрим низоларнинг судга тааллуқли ҳисобланишини белгилашга хизмат қилган.