Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусова Маликахон Саидхабибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Ортоф-S” препаратининг яллиғланишда фармакологик самарадорлигини  баҳолаш” 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1724.
Илмий раҳбар: Аллаева Мунира Журакуловна, биология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02. 
Расмий оппонентлар: Зуфаров Пулат Саатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Файзиева Зиёда Тураевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ортоф-S комбинацияланган препаратининг яллиғланишга қарши самарадорлигини ва анъанавий ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган гастропротектив таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор диклофенак ва омепразолдан иборат янги дори воситасининг 7 мг/кг дозада каррагенин, формалин, декстранли ўткир яллиғланиш кечишида ва сурункали яллиғланишнинг антиэкссудатив, пролифератив фазаларига яллиғланишга қарши самарадорлигининг референс диклофенак препаратига нисбатан устунлиги, уни диклофенакга альтернатив дори воситаси сифатида қўллаш имкони аниқланган;
Ортоф-S қон зардобидаги интерлейкин–6 ни 53%, α-ўсма некрози омили  (ЎНО-α) даражасини 27% га (р<0,05), интерлейкин-1β ни 30 % га камайтириб, яллиғланишга қарши цитокин  интерлейкин-10 эса 50%га ошириб, яллиғланишга қарши юқори фаоллик намоён этиши аниқланган;
Ортоф-S нинг уксус кислота таъсиридаги оғриқ жараёнини 76,6% га сусайтириб анальгин препарати сингари оғриқ қолдрирувчи таъсирга эгалиги, пирогенал таъсиридаги кўтарилган тана ҳароратини парацетамол сингари пасайтириши ва унинг оғриқ қолдирувчи самарасининг антипиритик таъсиридан устунлиги исботланган;
монотерапияда қўлланилган диклофенак билан солиштирганда, комбинацияланган дори воситаси гастропротектор самарага эгалиги тажрибавий гастропатияда ошқозоннинг эрозив зарарланишларини ва меъда шираси миқдорини камайтирганлиги (р<0,01) билан изоҳланган бўлиб, бу комбинацияни НЯҚДВ таъсирида келиб чиққан гастропатияда, сурункали ревматологик яллиғланиш касалликларини даволашда ва олдини олишда тавсия қилишга асос бўлиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
диклофенак ва омепразолдан иборат янги дори воситасининг фармакологик самарадорлигини баҳолаш  буйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор диклофенак ва омепразолдан иборат янги дори воситасининг 7 мг/кг дозада каррагенин, формалин, декстранли ўткир яллиғланиш кечишида ва сурункали яллиғланишнинг антиэкссудатив, пролифератив фазаларига яллиғланишга қарши самарадорлигининг референс диклофенак препаратига нисбатан устунлиги, уни диклофенакга альтернатив дори воситаси сифатида қўллаш имкони аниқланганлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораторияси 2024 йил 25 ноябрдаги 669-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораторияси 29.11.2024 йилдаги 630-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: маҳаллий янги дори воситасининг ўткир ва сурункали яллиғланишда самарадорлиги беморлар орасида касалликни эрта ташҳислаш ва даволаш, асоратларни олдини олиш, ногиронлар сонини ва ўлим даражасини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ортоф-S дори воситасининг юқори  самарадорлиги, уни ўткир ва сурункали яллиғланиш фармакотерапиясининг таннархини пасайтириш, амбулатор ва стационар даволаниш кунининг қисқариши билан изоҳланади. Хулоса: диклофенак ва омепразолнинг комбинацияланган дори воситасининг яллиғланишга қарши самарадорлиги НЯҚДВ ларининг тиббиётда қўллаш имконини кенгайтиради ва уни яллиғланишни даволашда ва олдини олишда тавсия қилишга асос яратади. 
иккинчи илмий янгилик: Ортоф-S қон зардобидаги интерлейкин–6 ни 53%, α-ўсма некрози омили  (ЎНО-α) даражасини 27% га (р<0,05), интерлейкин-1β ни 30 % га камайтириб, яллиғланишга қарши цитокин  интерлейкин-10 эса 50%га ошириб, яллиғланишга қарши юқори фаоллик намоён этиши аниқланганлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораторияси 2024 йил 25 ноябрдаги 669-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораторияси 29.11.2024 йилдаги 630-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ортоф-S дори воситасини  сурункали яллиғланиш касалликларини даволашга қаратилган терапия йўналишларида муҳим амалий аҳамиятга эга. Иқтисодий самарадорлиги: Дори воситасининг қон томирларни мустаҳкамловчи, антипиритик, анальгетик самарадорлиги ногиронлар сонини камайтириш, беморларнинг иш қобилиятларини ошириш имконини беради. Хулоса: ортоф-S  билан ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондиллит ва бошқа сурункали яллиғланиш билан кечувчи касалликларни консерватив даволаш беморларда бўғимлардаги шишларни камайишига, оғриқ синдромини енгиллашишига, гастропатия ривожланишига тўсқинлик қилиб, ҳаёт сифатини яхшиланиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: Ортоф-S нинг уксус кислота таъсиридаги оғриқ жараёнини 76,6% га сусайтириб анальгин препарати сингари оғриқ қолдрирувчи таъсирга эгалиги, пирогенал таъсиридаги кўтарилган тана ҳароратини парацетамол сингари пасайтириши ва унинг оғриқ қолдирувчи самарасининг антипиритик таъсиридан устунлиги исботланганлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораторияси 2024 йил 25 ноябрдаги 669-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораторияси 29.11.2024 йилдаги 630-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ортоф-S дори воситасининг НЯҚДВ таъсирида келиб чиққан гастропатияда, сурункали ревматоид яллиғланиш касалликларини даволашда ва олдини олишда тавсия қилиниши ногиронлар сонининг камайишига асос ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: маҳаллий Ортоф-S дори воситасининг юқори гастропротекторлик самарадорлиги, уни ўткир ва сурункали яллиғланиш фармакотерапиясининг таннархини пасайтириш, амбулатор ва стационар даволаниш кунининг қисқариши билан изоҳланади. Хулоса: диклофенак ва омепразолнинг комбинацияланган  дори воситасининг тиббиётда қўлланилиши  НЯҚДВ таъсирида келиб чиққан гастропатияда, сурункали ревматоид яллиғланиш касалликларини даволашда ва олдини олишда тавсия қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: монотерапияда қўлланилган диклофенак билан солиштирганда, комбинацияланган дори воситаси гастропротектор самарага эгалиги тажрибавий гастропатияда ошқозоннинг эрозив зарарланишларини ва меъда шираси миқдорини камайтирганлиги (р<0,01) билан изоҳланган бўлиб, бу комбинацияни НЯҚДВ таъсирида келиб чиққан гастропатияда, сурункали ревматологик яллиғланиш касалликларини даволашда ва олдини олишда тавсия қилишга асос бўлиши исботланганлиги Тошкент Фармацевтика институти “Инновацион фармацевтик бирикмалар” илмий лабораторияси 2024 йил 25 ноябрдаги 669-сонли буйруғи ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти биокимё илмий лабораторияси 29.11.2024 йилдаги 630-сонли буйруқ билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/33-сонли хулосаси).   Ижтимоий самарадорлиги: ортоф-S дори воситасини  сурункали яллиғланиш касалликларини даволаш ва касаллик асоратларини ривожланиш хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: диклофенак ва омепразолни алоҳида  тавсия этиш харажатларини Ортоф-S фармакотерапиясида камайиши аниқланди. Бу эса соғлиқни сақлаш тизимида ресурсларни тежаш, узоқ муддатли даволаш харажатларини камайтириш ва яллиғланишга қарши маҳаллий дори воситаларининг арсеналини кенгайишига имкон яратади. Хулоса: ортоф-S нинг импорт дори воситалари ўрнини босувчи маҳаллий препарат сифатида тавсия этилиши ва клиник амалиётга жорий қилиниши яллиғланиш касалликларини даволашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ортоф-S дори воситасига TSt 42-01:2002 стандарти асосида фармакопея мақоласи ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги  маркази» Давлат муассасаси томонидан рўйхатга олинган (Рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома рақами  DV/M 03831/06/21).

Yangiliklarga obuna bo‘lish