Тошпулатов Фахриддин Уроловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак чизмачилик ўқитувчисининг эстетик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.Phd/Ped3517.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: ИК Тошкент архитектура-қурилиш университети, PhD.03/08.05.2024.A.11.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Ядгоров Нодир Жалолович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахбор Собитович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Дилшодбеков Шохбоз Дилшодбек ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга мойиллик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг эстетик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида чизмачилик фанидан ижодий-график топшириқларни бажаришда эстетик кўникмаларни шакллантириш жараёнида ахборот технологиясидан фойдаланишнинг ижодий график лойиҳа маҳсулотлари (электрон тестлар тўплами ҳамда 3D модел асосида ишловчи ўқув-илмий илова)нинг дидактик мажмуаси яратилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларда эстетик кўникмаларни ривожлантириш методикаси мақсад, ижтимоий буюртма, методологик ёндашувлар, дидактик шароитлар, ўқув методик таъминотларга қаратилган ижодий топшириқлар тизими билан бойитилиб, талабаларда эстетик кўникмаларни ривожлантиришнинг мазмуни таълим субектлари, технологик жараён, рефлекцияларнинг оптимал босқичларини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорликни ошириш стратегиясини белгилаш ҳамда талабалар ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари бўйича аниқланган натижалар динамикасини баҳолаш асосида талабаларда эстетик кўникмаларни ривожлантиришнинг мотивацион-қадриятли, креатив, рефлексив ижодий компонентлари бўйича истиқболлари белгиланган;
талабаларда эстетик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимининг дидактик комплекси компонентлари ўқув маълумотларнинг оптимал мазмуни ва тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг мантиқий босқичларида ортогонал, аксонометрик, перспектив проекцияларни ҳосил қилиш, планометрик тасвирни фазовий тасвирга айлантириш, фазовий тасаввурларни бойитиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг эстетик кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида чизмачилик фанидан ижодий-график топшириқларни бажаришда эстетик кўникмаларни шакллантириш жараёнида ахборот технологиясидан фойдаланишнинг ижодий график лойиҳа маҳсулотлари (электрон тестлар тўплами ҳамда 3D модел асосида ишловчи ўқув-илмий илова)нинг дидактик мажмуаси яратилганлигига оид таклифлар “Геометрик чизмачилик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 420-440-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, чизмачилик ўқитишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиш ва замонавий педагогик технологияларни чизмачилик фанини ўқитишда қўллаш имкониятлари яратилган;
бўлажак чизмачилик ўқитувчиларда эстетик кўникмаларни ривожлантириш методикаси мақсад, ижтимоий буюртма, методологик ёндашувлар, дидактик шароитлар, ўқув методик таъминотларга қаратилган ижодий топшириқлар тизими билан бойитилиб, талабаларда эстетик кўникмаларни ривожлантиришнинг мазмуни таълим субектлари, технологик жараён, рефлекцияларнинг оптимал босқичларини ташкил этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Чизмачилик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги “55”-сонли буйруғига асосан берилган 55-273-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг эстетик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштириш имкони кенгайган;
талабаларни чизмачиликдан мустақил ўқув фаолиятига ижодий ёндашув, ўқитишнинг сифати ва самарадорликни ошириш стратегиясини белгилаш ҳамда талабалар ўзлаштириш даражасини баҳолаш мезонлари бўйича аниқланган натижалар динамикасини баҳолаш асосида талабаларда эстетик кўникмаларни ривожлантиришнинг мотивацион-қадриятли, креатив, рефлексив ижодий компонентлари бўйича истиқболлари белгиланганлигига оид таклифлар “Геометрик чизмачилик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 420-440-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда чизмачилик фанидан билимларини мустақил равишда эгаллаш, ижодий ёндашиш ва эстетик кўникмаларни ривожлантириш имкониятига эришилган;
талабаларда эстетик кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимининг дидактик комплекси компонентлари ўқув маълумотларнинг оптимал мазмуни ва тузилмасини ишлаб чиқиш, ақлий ва ижодий қобилият ҳамда ахборот ўзлаштиришнинг мантиқий босқичларида ортогонал, аксонометрик, перспектив проекцияларни ҳосил қилиш, планометрик тасвирни фазовий тасвирга айлантириш, фазовий тасаввурларни бойитиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Чизмачилик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги “55”-сонли буйруғига асосан берилган 55-273-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда чизмачилик фанини мукаммал ўрганиш ҳамда эстетик кўникмаларни самарали шакллантиришга қаратилган методик тизимни жорий қилиш ва такомиллаштиришга эришилган.