Ҳамроева Фарида Фахриддиновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида муаллиф шахси ва нарратология масалалари (Френсис Скотт Фицжералд ва Ўткир Ҳошимов асарлари қиёсий таҳлили мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3610
Илмий раҳбар: Дилором Салоҳий Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Мусурманов Эркин Раббимович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Халлиева Гулноза Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида муаллиф шахси ва нарратология масалаларини Френсис Скотт Фицжералд ҳамда Ўткир Ҳошимов асарлари мисолида қиёсий-нарратологик таҳлил қилиш ҳамда ушбу адибларнинг ҳикояларида нарратив усуллар ва муаллиф позициясининг бадиий-функсионал хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек адабиётида нарратологик баён усулларининг умумий ва хусусий жиҳатлари аниқланиб, С. Фицжералд новеллаларида нарраторнинг иштирокчилик эффекти устуворлиги, Ў. Ҳошимов ҳикояларида эса анъанавий халқона ҳикоячилик шаклининг етакчилиги исботланган;
“Тҳе иcе палаcе” ва “Икки эшик ораси” асарларида муаллифлар томонидан яратилган қўшимча нарратив структураларнинг хронотоб нуқтаи назаридан жанубий ва шимолий менталитет билан боғлиқлиги, Ғарб ва Шарқ адабиёти қиёсий поетикасига янги ёндашувлар моделини намоён этиши асосланган;
С. Фицжералд ва Ў. Ҳошимов новеллаларида асар структурасидаги ўзгаришлар ва композицион ёндашувлар, нарратив транспозиция феноменининг жанрий хусусиятларга таъсири, когнитив-нарратологик ҳодисанинг лингвокогнитив ҳамда семиотик жиҳатлари, функсионал аҳамияти очиб берилган;
“Тҳе диамонд ас биг ас тҳе Ритз” ва “Икки афсона” асарларида фантастик ва реал ҳикоя маконларининг ўзаро алоқадорлиги, Ғарб ва Шарқ адабиётида хаёлий маконнинг мифалогик мотивлар билан боғлиқлиги, эртак, афсона, ривоятларда кўпроқ учраши, ёш бола образида шаклланиши ҳамда унинг бадиий-функсионал модели яратилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида муаллиф шахси ва нарратология масалаларини аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек адабиётида нарратологик баён усулларининг умумий ва хусусий жиҳатлари аниқланиб, С. Фицжералд новеллаларида нарраторнинг иштирокчилик эффекти устуворлиги, Ў. Ҳошимов ҳикояларида эса анъанавий халқона ҳикоячилик шаклининг етакчилигига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” номли грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 12-сентябрдаги 2170/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, нарратология ва компютер лингвистикаси йўналишида ўқув материалларини модернизация қилиш, бадиий матн таҳлилининг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш ҳамда таълим жараёнига инновацион ёндашувларни жорий этиш имконияти яратилган.
“Тҳе иcе палаcе” ва “Икки эшик ораси” асарларида муаллифлар томонидан яратилган қўшимча нарратив структураларнинг хронотоб нуқтаи назаридан жанубий ва шимолий менталитет билан боғлиқлиги, Ғарб ва Шарқ адабиёти қиёсий поетикасига янги ёндашувлар моделини намоён этиши каби хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган И-204-4-5-сон “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 12-сентябрдаги 2171/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий адабиётшунослик, нарратология ва лингвистик технологиялар кесишмасида инновацион ёндашувларни шакллантиришга ҳисса қўшган бўлиб, олий таълим тизимида виртуал таълим ресурсларини яратишда назарий ва амалий асос сифатида хизмат қилган.
С. Фицжералд ва Ў. Ҳошимов новеллаларида асар структурасидаги ўзгаришлар ва композицион ёндашувлар, нарратив транспозиция феноменининг жанрий хусусиятларга таъсири, когнитив-нарратологик ҳодисанинг лингвокогнитив ҳамда семиотик жиҳатлари, функсионал аҳамиятига оид тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 12-октябрдаги 936/02-сон маълумотномаси). Натижада, Адабиётшунослик ва таржимашунослик бўйича инновацион ўқув дастурларига интеграция қилиниб, талабалар учун янги дарс материаллари ҳамда услубий қўлланмалар яратишга асос бўлган.
“Тҳе диамонд ас биг ас тҳе Ритз” ва “Икки афсона” асарларида фантастик ва реал ҳикоя маконларининг ўзаро алоқадорлиги, Ғарб ва Шарқ адабиётида хаёлий маконнинг мифалогик мотивлар билан боғлиқлиги, эртак, афсона, ривоятларда кўпроқ учраши, ёш бола образида шаклланиши ҳамда унинг бадиий-функсионал модели яратилганига оид натижалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Самарқанд” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-январдаги 01-07/11-сон маълумотномаси). Натижада, телевидениеда бадиий матннинг нарратив хусусиятларини саҳнавий ёндашув асосида таҳлил қилиш, ҳикоячилик техникаларини оммавий аудиторияга мослаштириш ҳамда адабий-эстетик таҳлилни оммабоп форматда тақдим этиш имконияти яратилди. Шунингдек, ушбу тавсиялар асосида миллий ва хорижий адабиёт анъаналарини қиёсий таҳлил қилишга доир кўрсатув мазмуни бойитилиб, адабий жараёнларга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилувчи услубий ёндашув ишлаб чиқилган