Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Хосиятча Исломалиевнанинг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Адабий қаҳрамонларнинг тенгсизликка қарши руҳий исёни консепти, 10.00.06 − қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослигидаги (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.12PhD/Fil4633
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Милиев Сувон, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01 
Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёда Қодировна, филология фанлари доктори, доцент; Жафаров Ботир Сатторович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек, инглиз ва рус адабиётидаги аёл ижодкорларнинг руҳий исён консептини лирик асарлари мисолида  қиёсий тадқиқ этиш ва ўзаро ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини илмий-назарий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабиётда исёнкор қаҳрамон образининг бадиий-тарихий омиллари, генезиси, руҳий исён консепти, тараққиёт тамойиллари, эволюсияси, образлар тизими қадимги давр адабиёти, эпослар, мумтоз ва замонавий адабиёт намуналари қиёсий-тарихий планда тадқиқ қилиниб, илмий асосланган;
адабий қаҳрамонлар исёнининг спесифик хусусиятлари, ғоявий-бадиий аҳамияти, адолацизлик ва зулмга қарши курашда қаҳрамон фожиавий ҳолати, характери аниқланган;
исёнкор қаҳрамон образи характерини аниқлашда Шарқ ва Ғарб аёлларининг диний-эътиқодий, мифологик қарашлари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, юксак қадриятлари, миллий ва умумбашарий, бадиий-эстетик хусусиятлари далилланган;
ўзбек мумтоз шеъриятида Нодирабегимнинг феноменал қиёфаси, шоира ижодий индивидуаллигига хос исён талқини, Қўқон хонлиги адабий муҳити вакиллари Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар Отин шеъриятида ижтимоий-сиёсий вазият ва давр зулмига қарши исён руҳининг лирик акс этиши очиб берилган; 
замонавий ўзбек шоиралари Ҳ.Худойбердиева, Н.Афоқова шеърларида инсоний қадр-қиммат ва аёл қалби масалалари, Ғарб замонавий шеъриятида, хусусан, Э.Дикинсон, А.Ахматова, М.Светаева ижодида жамиятдаги адолацизликка қарши аёл ботиний исёнини ҳамда индивидуал хоссалари таҳлил қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амирий ижодида ирфоний ғоя ва тимсолларнинг тадқиқи бўйича эришилган илмий натижалар асосида: 
аёл муаллифлар ижодидаги ўзига хослик, руҳий исённинг жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятларини тадқиқига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтида бажарилган ОТ-Ф1-80 “Глобаллашув муаммоларининг бадиий талқини ва замондош образи” (2017-2020) фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтининг 2023-йил 8-июндаги 3/1255-1256-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув даври ўзбек адабиётида адабий қаҳрамонларнинг руҳий исёни, исёнкор образлар ҳамда ўзбек адабиёти тарихи, адабий жараёнида янги мотив ва муаммоларнинг пайдо бўлишига доир илмий қарашларнинг бойишига асос бўлган; 
ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтида бажарилган ОТ-Ф1-77 “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” (2017–2020) фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтининг 2023-йил 8-июндаги 3/1255-1256-сон маълумотномаси). Натижада Ҳалима Худойбердиева ижоди, асарлари, ижодининг ғоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода услуби ва лирик қаҳрамон характери ҳақидаги илмий хулосалар билан бойитилган:
ўзбек мумтоз шеъриятида Нодирабегимнинг феноменал қиёфаси, шоира ижодий индивидуаллигига хос исён талқини, Қўқон хонлиги адабий муҳити вакиллари Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар Отин шеъриятида ижтимоий-сиёсий вазият ва давр зулмига қарши исён руҳининг лирик акс этишига доир илмий янгиликларидан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган АЛ322103020 “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича веб-сайт ва электрон платформа яратиш” мавзусидаги грант лойиҳада фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 13-декабрдаги 1340/04-сон маълумотномаси). Натижада платформа янги маълумотлар билан бойитилган; 
адабиётшуносликда ижодкорлар адабий-эстетик қарашларини тизимли ўрганиш, уларнинг ижтимоий қоидалар ва тенгсизликка нисбатан ички исён, уни ифода этиш учун қўллаган услублар, шунингдек, бир қатор жаҳон ва ўзбек адабиётидаги образлар қисмати, кўзга кўринган аёл ижодкорлар қарашларидаги муштараклик ва номутаносиблик, руҳий исённинг жаҳон ва мумтоз адабиётдаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий-бадиий хусусиятлари асосланганлигига оид илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 30-июндаги 06-28/844-сон маълумотномаси). Натижада, дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish