Рейимбаев Шерзод Бозорбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Ночизиқли муҳитда қуйи тартибли ночизиқлилик ва юқори тартибли гармоникалар генерацияси», 01.04.11 – Лазер физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM1162.
Илмий раҳбар: Болтаев Ганжабой Сапаевич, физика-математика фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.09.2020.FM.55.04.
Расмий оппонентлар: Юсупов Жавдат Бакиджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Матназаров Анвар Рустамович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади плазма ҳолатидаги ва углерод таркибли муҳитларнинг ночизиқли оптик параметрларини аниқлаш ва юзага келувчи ночизиқли жараёнлар қонуниятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба углерод таркибли ночизиқли муҳитларда қисқа лазер нурланишининг учинчи гармоникаси самарали генерацияси учун ночизиқли механизмлар ўрганилган ва углерод нанозаррачаларидаги кучли ночизиқли эффектлар аниқланган;
илк маротаба суюқ муҳитларда лазер абляцияси жараёнида Зн ва ЗнСе нанозаррачаларининг шаклланиши таҳлил қилинган ва ўлчамлари 100 ва 200 нм бўлган сферик нанозаррачалар эритмаси олинган;
муҳитларни з-сканерлаш усули ёрдамида Зн ва ЗнСе нанозаррачалардан ташкил топган эритмаларнинг ночизиқли оптик хоссалари ўрганилиб, эритмаларнинг синдириш кўрсаткичи ва ютилиш коеффисиентлари наноўлчамли заррачаларда юзага келувчи кучли квант ўлчамли ночизиқли эффектлар хисобига ортиши кузатилган ва ночизиқли параметрларнинг қийматлари ўлчанган;
илк маротаба Зн ва ЗнСе нанозарраларидан ташкил топган плазма муҳитларида ўта қисқа инфрақизил лазер нурланишининг юқори тартибли гармоника генерасиялари тажрибада ўрганилган ва юқори фотон энергияли, хусусан энергийси 32 эВ ва 40 эВ бўлган когерент нурланиш генерасиялари кузатилган;
илк маротаба плазма ҳолатидаги муҳитларда генерацияланувчи юқори энергияли фотонларнинг когерент нурланиш манбаларининг энергетик самарадорликларини ошириш имконини берувчи усули ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зн ва ЗнСе нанозаррачаларининг синтез қилиш ва когерент нурланиш манбалари яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
2018-2019 йиллар давомида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бажарилган ЁОТ-Фтех-2018-161, “Икки ўзакли нурлотолада кенг полосали нурланишни қайта ўрганиш ва зичлашган частотали оптик каналларни спектрал ажратилиш” мавзусидаги амалий тадқиқот доирасида нурлотоладаги ночизиқли оптик жараёнларнинг чуқур таҳлили, частоталарни алмаштириш жараёнининг оптималлаштирилган моделларини ишлаб чиқиш ва юқори тезликдаги оптик сигналларни узатиш технологияларини такомиллаштириш мақсадида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети 2024йил 11- сентябрдаги 01/914-1715-сон маълумотномаси). Натижада, икки ўзакли нурлотолаларда кенг полосали нурланишнинг параллел спектрал каналлар орқали узатиш имкониятларини кенгайтириш, частота алмштириш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва оптик сигналларни юқори аниқ ажратиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
турли оптик муҳитларда аниқланган қуйи тартибли ночизиқлилик ва юқори тартибли гармоникалар генерацияси бўйича олинган тажриба натижаларини Бирлашган Араб Амирликалари Шаржа шаҳридаги Америка университети (Америcан Университй оф Шаржаҳ, УАЕ) тадқиқот марказида олиб борилган ФРГ21-М-С34, ФРГ19-Л-С61 ва ФРГ-C-С56 илмий лойиҳаларида қўлланилган. Натижада, лазер нурланишининг метал нанозарраларидан ташкил топган лазер-плазмаси билан ўзаро таъсири жараёнида тўлқин узунликлари 15-100 нм болган спектрал соҳаларда юқори тартибли гармоникалар асосида самарадор когерент нурланиш манбаларини яратиш имкониятлари кўрсатилган.