Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Дилноза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек адабиётида рамзларнинг лингвопоетик ва лингвокултурологик тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2020.1.PhD/Fil1182.
Илмий раҳбар: Саидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари доктори, профессор; Қосимова Нафиса Фарходовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адабиётидаги рамзларнинг лингвопоетик ва лингвокултурологик хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма аспектда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек тилларидаги рамзларнинг тил ва нутқда юзага келиш сабабияти, ижтимоий-сиёсий ва лисоний манбалари, шаклланиш механизми, бадиий матндаги ўрни, вазифаси ҳамда аҳамияти, семантик мазмун-моҳияти лингвопоетик ва лингвокултурологик омиллар таъсирида воқеланиши исботланган;
қиёсланаётган тилларда рамзлар лисоний ва нолисоний омиллар натижасида пайдо бўлиши, лисоний омил асосида воқеланишида табиий ва консептуал алоқа ҳамда белгига айланган алоқадан келиб чиқадиган моҳиятни ўзида акс эттирувчи бирлик сифатида аҳамият касб эца, миллий ўзига хосликлар, урф-одатлар ва тушунчалар эса рамзларнинг нолисоний омил сифатида шаклланишига асос бўлиши аниқланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги рамзлар миллат менталитети ва маданиятини ўзида тўлиқ намоён этувчи энг муҳим лисоний ҳодисалиги, жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, бирон-бир ғояни ўзида мужассамлаштирувчи бадиий образ сифатида намоён бўлиши, ижтимоий-тарихий ва маданий фактлар ҳақидаги ахборот-маълумотларни ўзида тугал сақловчи лингвокултурологик бирлик эканлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек адабиётида рамзлар тизими ҳар бир халқнинг дунёқараши¸ маданияти¸ тасаввурлари ва руҳияти билан узвий боғлиқлиги, улар мазмун ва ёʻналишига кўра нисбий тарзда фитоморф, зооморф, гендер каби турларга бўлиниши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек адабиётида рамзларнинг лингвопоетик ва лингвокултурологик тадқиқи жараёнида олинган илмий натижа ва хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги рамзларнинг тил ва нутқда юзага келиш сабабияти, ижтимоий-сиёсий ва лисоний манбалари, шаклланиш механизми, бадиий матндаги ўрни, вазифаси ҳамда аҳамияти, семантик мазмун-моҳияти лингвопоетик ва лингвокултурологик омиллар таъсирида воқеланишига оид назарий хулосалардан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 6-декабрдаги  №39-01-2649-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги рамзлар ҳақидаги янги қарашлар адабиётшунослик луғатларини такомиллаштиришда, шеършунослик луғатларини бойитишга эришилган; 
қиёсланаётган тилларда рамзлар лисоний ва нолисоний омиллар натижасида пайдо бўлиши, лисоний омил асосида воқеланишида тил воситалари муҳим аҳамият касб эца, миллий ўзига хосликлар, урф-одатлар ва тушунчалар эса рамзларнинг нолисоний омил сифатида шаклланишига асос бўлишига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий талим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли хорижий лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 18-августдаги №152/02-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларидаги рамзларнинг лисоний ҳодиса ва лингвомаданий бирлик эканлигига доир тавсифлар оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методологиясини ишлаб чиқишга доир қарашларни мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги рамзлар миллат менталитети ва маданиятини ўзида тўлиқ намоён этувчи энг муҳим лисоний ҳодисалиги, жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши, бирон-бир ғояни ўзида мужассамлаштирувчи бадиий образ сифатида намоён бўлиши, ижтимоий-тарихий ва маданий фактлар ҳақидаги ахборот-маълумотларни ўзида тугал сақловчи лингвокултурологик бирлик эканлиги билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган  (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-августдаги №02-09-217-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотдаги маълумотлар миллий-маънавий меросни тарғиб қилишга қаратилган кўрсатувлар ссенарийсини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish